Россия ўз ҳудудида АҚШ ОАВлари фаолиятини чеклаши мумкин

645
0

Россия ўз ҳудудида АҚШ ОАВлари фаолиятини чеклаши мумкин

 АҚШ тузилмалари томонидан Россия ОАВларига нисабатан “Мисли кўрилмаган ва сабабсиз босим” кўрсатилишига жавобан Россияда фаолият юритаётган америкалик журналистларга нисбатан “худди шундай” чекловлар жорий қилинади, деб хабар қилди “Интерфакс” нашрига ҳукумат вакили.

 “Ушбу чеклов Россияда фаолият юритаётган барча америкалик журналистларга тегишли бўлиши мумкин”,- деди суҳбатдош.

 АҚШ демократик партияси вакили Дэвид Сисиллине Russia Today телеканалини “чет эл агенти” сифатида рўйхатдан ўтказиш таклифи билан чиққан эди. Ундан ташқари ФРБ “Sputnik” ахборот агентлигининг собиқ ходими Эндрю Файнбергни сўроқ қилган.

 “Россия ОАВларига нисбатан қўйилган ҳар бир қадам тенгма-тенг жавобини топади”,- деди Россия ТИВи расмий вакили Мария Захарова.

 Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремл россиялик журналистнинг ФРБ томонидан сўроқ қилинишидан хавотирда эканлигини ва ушбу ҳолат АҚШда цензура ва ОАВлар фаолиятини чеклашда жиддий муаммолар борлигини кўрсатишини айтди.

 Песковнинг сўзларига кўра, Россияда чет эл журналистлари цензура ёрдамида ёки хабарлар мазмунига кўра таъқиб қилинмайди.

 “Ундан ташқари чет эл ОАВларига бизнинг ОАВлар каби мутлақ тенг ҳуқуқлар берилган. АҚШдаги ҳолат эса, бизни хавотирга солмоқда”,- деди Песков.

 Russia Today телеканали раҳбари Маргарита Симоньян, ўз навбатида ушбу чоралар канал фаолиятида маълум чекловларга ва охир оқибат канал ёпилишига олиб келиши мумкинлигини хабар қилди.

 “Бу эса ҳеч бир томон учун фойдали бўлмайди”,- деди Симоньян телеканал сайтида.

Туркистон:  

Россияда 2018 йилнинг 18 март куни президен сайлови бўлиб ўтади. Бу сафарги сайлов Путиннинг режими учун ўта ноқулай вазиятларга тўғри келяпти, мамлакатининг иқтисодий карахт ҳолати, халқаро сиёсатдаги ташқи олам билан узилиб бораётган инқирозий аҳволи ва шунингдек ички сиёсатидаги норозилик кайфияти ва ҳоказо.

АҚШ Россияни аста-секин халқаро сиёсий майдондан суриб чиқармоқда. Уни, ўзига қарам, сиёсий ва иқтисодий мустамлака давлатга айлантириб бораяпти. Россия, энергетик хом ашёларга таянган заиф иқтисоди билан, ядро қуролига эга катта мусттамлака давлатга айланиб бораяпти.

Шунингдек у ўзидаги оғир ва енгил саноатини деярли йўққа чиқариб, ташқи давлатлар саноат товарлари учун катта бозорга айланиб бўлди. Оқибатда рус халқининг яшаш даражаси критик нуқталардан ҳам пасайиб боряпти. Бу эса, фуқороларининг ҳокимиятга, хоссатан шу кризис ҳолатининг асосий сабабчиси бўлган Путиннинг режимига карши нафратини кучайиб боришига қулай шароитлар яратиб бераяпти. Шунинг учун режим сайлов олдидан пайт пойлаб турган Ғарбпараст матбуот системасини заифлаштириб олмоқчи бўляпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here