Мисрда тўқнашувлар яна кучайди

393
0

0

Нил устидаги асосий кўприкни тўсиб қўйишлари ортидан тўқнашувлар яна бошлангани айтилмоқда. Кеча Мисрда президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ва хавфсизлик кучлари ўртасида кечган тўқнашувлар оқибатида етти киши ўлди, 261 киши жароҳатланган. Туни билан давом этган олишув кетидан пойтахт Қоҳирада 400 дан зиёд одам қамоққа олинди.

Қоҳирадаги “Рабаа ал-Адавия” масжиди атрофида кечаю кундуз намойишлар давом этмоқда. “Мусулмон биродарлар” ва “эркинлик ва ҳақиқат” партиясининг аъзоси Дина Закариёнинг айтишича полиция мачит ёнидаги тинч намойишчиларга қара ўқ узган.

Миср муваққат раҳбарияти Мурсийга содиқ Мусулмон Биродарлар партияси ва бошқа гуруҳларни янги ҳукумат тузишга бош қўшишга даъват этаяпти. Аммо биродарларнинг таъкидлашича, вақтли бош вазири Ҳазим ал-Библавий партияга бирор таклиф билан мурожаат қилмаган. “Мурожаат этган тақдирда ҳам ҳар қандай ташаббусни рад этган бўлар эдик”, дейди бу партия аъзолари.

Полиция Қоҳира марказига элтувчи шоҳ йўлни беркитиб олган намойишчиларни кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида тарқатишга уринган. Намойишчилар бунга жавобан полицияни тошбўрон қилганлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here