АҚШ ва Европа демократияни маҳкам ушлашга чақирмоқда

615
0

0

АҚШ мулозими Уилям Бернс Мисрга келиб “Америка Мисрда демократиянинг муваффақият қозонишидан манфаатдор”, дея таъкидлаб, тезроқ демократик низомга қайтиш устида баҳс юритгандан сўнг Европа Иттифоқи мулозими Кетрин Эштон хоним ҳам айни мақсадда Қоҳирага ташриф буюрди.

Ташрифдан Миср ҳокимиятини эгаллаб турган масъуллар билан учрашиш ва Мисрдаги вазиятни муҳокама қилиш кўзда тутилган. Эштон хоним ўз баёнотида кеча қасамёд қилган янги ҳукумат раиси Адли Мансур, вазирлар мажлисининг биринчи ноиби Абдул Фаттоҳ Сисий ва бошқа аъзолари билан учрашиб, имкон қадар тезроқ демократияга қайтишга чақиришини айтиб ўтди. Шунингдек, унинг Мусулмон биродарлар етакчилари ва бошқа сиёсий кучлар етакчилари билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Эштон хонимга кўра Европа Иттифоқи барча сиёсий амалиётлар чоғида демократияни қўллаб қувватлаган жамоатларни эътибордан четда қолдирмасликка чақиради. Бу борада Европа Иттифоқи Миср халқига ёрдам кўрсатишга таёр экаанлигини билдирди у.
Бироқ Мусулмон биродарлар кеча қасамёд қилган янги ҳукуматни ноқонуний деб эътибор қилишини таъкидлашмоқда. Жамоа номидан гапирувчи шахс Жиҳод ал-Ҳаддоднинг Рейтрз Ахборот агентлигига маълум қилишича, янги тузилган муваққат ҳукумат ҳам, унинг раиси ҳам ноқонунийдир. Мусулмон биродарлар жамоаси улардан бирортасини ҳам, уларнинг ҳокимиятини тан олмайди.

Туркистон:

Мусулмон биродарлар талаб қилаётган шартларнинг ўзи демократик жараённинг сақланиб бораётганидан дарак беради. Чунки Мурсийни улар демократик сайловлар билан олиб келиб, энди ўша система сақланиб қолиши қонунийлигини даъво қилишмоқда.

АҚШ ва Британ сиёсатчилари ҳам бу жараённинг хозирги талаблар атрофида давом этишига қарши эмас. Уларни вахимага солаётгани, вазиятнинг издан чиқиб кетиш эхтимоли. Уларни ҳар қанақанги демократик жараён каноатлантиради. Хатто Мурсийни ўз ўрнига қайтариб олиб келишлари ҳам мумкин.

Куфр олами Ислом олами билан очиқ курашга чиқди. У хозир бирорта мусулмонга ишона олмайди. Негаки вазиятга эътибор бераётган бўлсангиз, Ислом тарафдорларининг позициялари қувватли бўлиб бормоқда. Мусулмон етакчилари ҳам иккилана бошлашди. Улар Хизбут таҳрир сўраб келаётган талабу нусратга ижобий жавоб бериб юбориш арафасида туриб қолишди, Сурия мужохид қувватлари сингари. Чунки ҳар қанақанги етакчи гуруҳ, жамиятдаги энг кучли мафкура эгаларидан таъсирланади. Хозирда Яқин шарқда мафкуравий кураш олиб бораётган Хизбут таҳрир, вақт ўтиши билан умматнинг ишончини тезлик билан қўлга олиб бормоқда. Бу шу кунларда мусулмон сиёсатчиларини келажак Ислом системаси қўлида эканлигига қаноатларини ошириб боради.

Куфр катталарини вахимага солаётган иш шу кетишда, етакчи мусулмонлар гуруҳ гуруҳ бўлиб улардан юз ўгира бошлашади. Мисол, АҚШтомонидан тузилган Қатардаги коалицион мухолифотга етакчи қилиб христиан одам қўйилди. Мисрда ҳам вақтинчалик ҳукуматни бирорта мусулмонга ишона олмай, христиандан таъйин қилишди. Шу амалларнинг барчаси, етакчиликка яроқли мусулмонлар ўзларини куфр хизматини қилишдан тияётганидан дарак беради. Эндиги жараёнда улар, ўзларини Исломни сиёсатга олиб келишда хиссаларини қўша бошлайдилар инша Аллоҳ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here