НАТО бош котиби Россияни огоҳлантирди

452
0

03

Белгияда ташкил қилинган НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирларининг олий даражадаги учрашувида Россия аскарларининг Украина чегарасида мавжуд бўлиб туриши асосий мавзу қилиб олинди. Россия билан маданий ва ҳарбий алоқалар ҳақида сўз юритган НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен Россияга қарши кўрилиши мумкин бўлган чора тадбирларни қўллашга чақирди. Расмуссен минбарда туриб ҳарбий масъуллардан Украинанинг шарқий ҳудудини кучайтиришни ўз ичига олган бир режа тузишни талаб қилди.

НАТО бош котиби Андрес Фог Расмуссен Россияни огоҳлантиришни ҳам унутмади.

“Агар Россия яна ҳам Украинанинг ичига илгарилаб бораверса, буни – ҳеч иккиланмай – тарихий бир хато сифатида баҳолайман. Бу эса Россияга нисбатан ҳалқаро эмбаргонинг яна ҳам кучайтирилишига сабаб бўлади”, дея огоҳлантирди Расмуссен.

Шунингдек йиғилишда, бу ҳафта Америка, Филландия ва Шведция давлатларининг ҳарбий ҳаво кучлари Болтиқ денгизи узра ҳарбий машғулот ўтказиши маълум қилинди.

Иттфоқдош кучларнинг бош қўмондони Филип Бреедлов билдиришича, Россия Украина чегараларига бутун мамлакатни ишғол қилишга етарли даражада ҳарбий кучларини тўплаган. Бреедловга кўра, улар қарор келиши билан бу ишни 3-5 кунда амалга ошириши мумкин.

Бошқа бир тарафдан АҚШ ва европа иттифоқи энергия бўйича битим тузиш мақсадида музокара бошлади. Европа иттифоқи ташқи ишлар вакили Кетрин Эштон ва АҚШ давлат котиби Жон Керри ҳайъатлар ҳамкорлигида Брюсселда йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда барча европа давлатлари, хусусан Украинани Россия энергиясига бўлган эҳтиёжини камайтириш йўллари изланаётгани айтилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here