АҚШ Мисрни демократик давлат сифатида кўришни истайди

503
0

0

АҚШ Давлат котиби муовини Вилям Бернс икки кунлик ташриф билан Мисрда бўлиб, Мисрнинг янги муваққат раҳбарлари билан учрашди. Дипломатга кўра, Қўшма Штатлар Мисрга ўз демократик моделини ўтказмоқчи эмас, мисрликлар ўз тақдирини ўзи ҳал қилади.

“АҚШ Мисрни “барқарор, демократик ва тоқатли” давлат сифатида кўришни истайди”, деди у.

Унинг айтишича, Миср Сурия йўлидан бормайди, чунки бу юрт раҳбарлари тарқоқлик касб этган хавф-хатарни, аҳолининг барча қатламлари талабларини инобатга олиш заруратини тушунади.

Аммо Бернснинг таъкидлашича, АҚШ “ҳеч кимга лекция ўқигани келгани йўқ.”

Уиллиам Бёрнснинг бу баёноти Мисрдаги иккала кучда ҳам АҚШга нисбатан нафрат кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.

Уиллиам Бёрнс ўтиш даври президенти Адли Мансур, бош вазир Ҳазем ал-Беблавий ва генерал Сиси билан учрашган.

Қоҳирада Миср муваққат президенти Адли Мансур билан музокаралар ўтказганидан сўнг Бёрнс Қўшма Штатлар “Мисрда демократиянинг муваффақият билан олға сурилишидан манфаатдор” эканини урғулади.

Айни пайтда Мисрнинг муваққат ҳукумати аъзолари 16 июл куни Қоҳирада қасамёдга келтирилди.

Мурсийни ҳокимиятдан четлатилишида асосий рол ўйнаган Армия қўмондони Абдул Фаттоҳ Ал-Сиси Бош вазир ўринбосари ва Мудофаа вазири сифатида қасамёд қилди.

1999–2008 йилларда Мисрнинг АҚШдаги элчиси бўлган  Набил Фаҳмий эса Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here