Мушарраф сайловларида иштирок этиш учун Покистонга қайтди

559
0

musharraf_budet_uchastvovat_v_vyiborah_prezidenta_.1495933

Покистоннинг собиқ президенти Парвез Мушарраф беш йил ҳорижда ҳаёт кечирганидан сўнг парламент сайловларида иштирок этиш учун Покистонга қайтди.

Жорий ойда Покистон парламенти, федерал ва вилоят ҳукуматларининг беш йиллик муддати тугади. Янги сайловлар 11-майга белгиланган, унгача бошқарув муваққат ҳукумат қўлида бўлади. Мушарраф сайловларда Бутун Покистон мусулмон лигаси партиясининг раҳбари сифатида қатнашади

Толибон гуруҳлари Мушаррафнинг Покистонга киргани заҳот қатл этишни иддао қилган эди, аммо ундай бўлмади. Бироқ Толибон видеомурожаат тайёрлаб, унда шу мақсадда маxсус гуруҳ ажратилганини билдирган.

1999 йили собиқ бош вазир Навоз Шарифдан тинч йўл билан ҳукуматни қўлга олган Парвез Мушарраф ўз президентлиги даврида АҚШ билан алоқаларни кучайтириб, Исломни ёқловчи кучларга қарши террор номи билан аёвсиз курашган президентдир.

У президентлик лавозимидан кетишидан кейин бир неча маротаба Покистонга қайтиши борасида ҳабар берди, аммо нотинч вазият ва суйиқасдлардан қўрқиб, ўз мамлакатига қайтмади.

Парвез Мушарраф ҳориждалиги пайтда ҳам турли йўллар билан Покистондаги вазиятга таъсир қилиш ишларини олға сурди. Мустақил партия ташкил қилди, аммо муваффақиятга эриша олмади.

У 2007 йилда собиқ бош вазира Беназир Бxуттога қарши уюштирилган суиқасдга алоқадорликда айбланганлиги сабабли ҳорижда яшашга мажбур эди, бироқ унга кўра, суд уни ҳибсга олмаслик учун товон белгилаган, шу сабаб собиқ президент ватанига қайтишга қарор қилган.

Туркистон:

Мушарраф Америкага мутлақ малайлиги сабабли унинг ишорасисиз бир қадам ҳам юрмайди. Америкалик хўжайинларига хизмат қилишда ҳеч қандай кучни аямайди. У хоин бўлиб, армияга қўмондонлик қилган биринчи кундан бошлаб хиёнат йўлига юрди. 1989 йил Корқол тепалигида Покистон армияси Кашмирни озод қилишга оз қолганда ва Деҳли шахри Покистон армиясининг яқинида турган вақтда Покистон армиясини чақириб олиб кашмирлик мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб қўйган эди. Мушарраф Ироқни босиб олиш учун Америкага имконият яратиб берган Эрон ва араб ҳокимларидан иборат рувайбизалар клубига қўшилиб, унда террорист номини олганларни тинимсиз таъқиб қилиш учун етмиш минг покистонлик аскарни сафарбар қилгани билан фахрланган эди.

Америкага малай ва мухлис одамни Покистоннинг сиёсий саҳнасига қайтиши минтақада Америка манфаътларига хизмат қиладиган ва уни ҳимоя қила оладиган кучли малайларни Америка топа олмаётганига далолат қилади. Мана бу Исломий Умматга ва Покистон армиясидаги қувват эгаларидан иборат мухлис кишиларга рисолатдир. Чунки икки қанотини оламга ёзиб турган Америка кўринишига қараганда анча заиф.

Мушарраф ҳам бошқа ҳокимлар каби Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак халифанинг ҳузурида туриб, ўзининг қора қисматига йўлиқиш учун қайтиб келяпти. Бу иш Аллоҳга жуда ҳам осондир.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here