ДАЪВАТ АҲЛИ ҚАҲРАМОНЛИГИДАН ЛАВҲАЛАР

516
0

7944-300x225

Тожикистондаги режимнинг даъват аҳлига бўлган зулм-зўравонлиги авжига чиққан. Бугунги  кунда исломий уммат даъватни ёювчиларнинг мислсиз қахрамонликларига гувох бўлмоқда. Бундай даъватни ёювчиларнинг мавжудлиги уммат томирида қон қайнаётганига далолат қилади. Модомики бу каби даъватни ёювчилар мавжуд экан, уммат мудом яхшиликда давом этажак. Шу ерда бундай шахсиятларни тарбиялаб вояга етказган оналарнинг қиссасини эслатиб ўтиш лозим.

Модомики бу каби оналар мавжуд экан, уммат ҳаргиз исломий шахсиятлардан холи бўлиб қолмайди. Биз қуйида даъват аҳлининг қахрамонлигидан баъзи лавҳаларни келтирамиз.

Мушфиқ онанинг сабрли аҳлига қилган насиҳати Бир куни хавфсизлик  қўмитаси ходимлари, уларга Аллоҳ0нинг лаънати бўлсин, буюк фарзни адо қилиш учун ҳаракат қилаётган ҳизбут Тахрир аъзоларидан бирини қўлга олишди.

Ушбу даъватни ёювчи, гарчи золимлар бошқа даъватни ёювчилар ҳақида маълумот олиш учун уни ваҳшийларча қийноққа солган бўлса-да, бирор кишининг номини айтмади. Унинг онаси кўп югуриб – елишдан кейин золимлар тергов ҳибсхоналарининг бирида сақланаётган ўғлини кўришга муаффақ бўлди. У ўғлини вахшийларча қийноққа солишганини кўрди, чунки қийноқ излари ўғлининг бутун баданида аниқ кўриниб турарди.

Бу она золимлар ва ўғли қаршисида мислсиз мавқеда туриб, золимлар олдида ўғлига шундай деди: “ўғлим, мард бўл!” Шижоатли ўғлон ҳам мислсиз мавқеда туриб шундай деди: “Онажон, ман мардман, лекин мана бу золимлар номард!” Мушфиқ она ушбу мавқеси билан шу лаҳзада ҳам ўғлига тасалли бериб, малъун золимлар юзига тарсаки торта олди. У турли идоралар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситаларига мурожаът қилиб, ҳақ сўзни айтди. Аллоҳ бундай оналар ва ўғлонларни уммат ичида кўпайтирсин.

Золимларнинг тергов ҳибсхонасида сақланадиган даъватни ёювчи тутган мавқенинг таъсири: Бир куни хавфсизлик қўмитаси ходимлари, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, Хизбут Тахрир  аъзоларидан бир гуруҳини қўлга олишди ва ҳар доимги одатларидек ушбу ҳизбнинг бошқа аъзолари ҳақида маълумот олиш учун уларни вахшийларча қийнай бошлашди. Лекин бу мард йигитлар сабр-субот билан туришди. Малъун золимларнинг тергов ҳибсхонасида Хизбут  Тахрирга алоқаси бўлмаган бошқа мусулмонлар ҳам бор эди. Бу мусулмонлар Хизбут Тахрир аъзоларининг сабрига қойил қолиб, бундай қийноқларга ҳар ким сабр қила олмаслигини тан олишди.

Ҳолбуки, улар бундан олдин озодликда бўлган пайтларида Хизбут Тахрир ва унинг аъзолари ҳақида бутунлай бошқача тушунчаларга эга эди. Хизбут Тахрир аъзоларидан бири махбуслар сақланадиган хужралардан бирида уларга: “Иншоаллоҳ, бир кун келиб рашид халифа тикланажак ва бу золимларни, уларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, ушбу қилмишлари учун қатл қилажакмиз”, деди.

У буни золимлар эшитадиган тарзда баланд айтди. Шунда у ердагилардан бири: “Пастроқ гапир. Сени эшитишади”, деди. Ушбу мард йигит эса: “Майли, эшитишсин. Эшитишсин, билишсин ва кутсин” деди. Аллоҳ бу даъватни ёювчиларга буюк ажр ато этсин ва собитқадам қилсин. Одамларнинг даъват аҳли қахрамонлигини эътироф этиши.

Бир куни Хизбут Тахрир йигитларидан бири қўлга олинган бир йигитнинг ҳимоячиси билан суҳбатлашди. Бу йигит сухбат охирида ҳимоячига ўзининг Хизбут Тахрир аъзоси эканини билдириб, янги нашрани узатди. Ушбу ҳимоячи нашрани олиб, дархол ўқишга киришди. Унинг юзида таъжжуб ва ҳаяжон кўриниб турарди ва ўқиб бўлиши захотиёқ “воҳ” деди. Сўнг нашрани иккинчи марта ўқишга киришди. Шундан кейин, бу ҳукуматдагиларга яхши бир зарба эканини айтди.

Сиёсий ҳизблардан бири аъзосининг даъватни ёювчига бўлган муносибати:

Бир куни Хизбут Тахрир аъзоларидан бири янги нашрани топшириш учун сиёсий ҳизблардан бирининг қароргоҳига борди. Бироқ, ушбу ҳизб раҳбари иш жойида йўқ эди ва унинг муовини даъватчи йигитни қабул қилди. Йигит муовинга салом берганда у саломга жавоб бериб одатдаги қиёфа билан “Нима хизмат бор?” деб сўради. Йигит: “Мен хизбут Тахрир аъзосиман ва янги нашрани ушбу хизб раҳбарига топширишни хохлайман”. Шунда муовин ўрнидан туриб, йигитга ҳурмат-эҳтиром кўрсатди. Кейин нашрани қўлига олиб, албатта ҳизб раҳбарига етказишини айтди. Шундай қилиб, у йигитни яна ҳурмат-эҳтиром билан эшиккача кузатиб қўйди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here