Миср президентлиги сайловида Абдулфаттоҳ Ас-Сиси ғалаба қозонганлигини эълон қилиниши ортидан Қўшма Штатлар Ас-Сиси билан ҳамкорлик қилишни интизорлик билан кутаётганлигини билдирди.
Расмий зиёрат билан Европага борган АҚШ президенти Барак Обама келажак кунларда Миср президенти Ас-Сиси билан суҳбат ўтказишни режалаштирганлигини очиқлади.
Бу ҳақида Оқ уй ҳам баёнот чиқариб, АҚШ президенти Барак Обама яқин кунларда Ас-Сисий билан учрашиб мамлакатдаги охирги вазиятни муҳокама қилиши ҳақида маълум қилди.
“АҚШ Миср билан стротегик шерикчиликни ривожлантириш ва ўзаро манфаатларни ҳимоя қилиш учун Ас-Сиси билан ҳамкорлик қилишни сабрсизлик билан кутмоқда”, дейилади Оқ уй чиқарган баёнотда.
Шунингдек, баёнотда Халқаро ва маҳаллий кузатувчилар сайловнинг Миср қонунларига уйғун шаклда ўтганлиги ҳақида тарқатган баёнотларини АҚШ ҳукумати мамнуният билан қабул қилганлиги билдирилди.
“Халқаро ташкилотларнинг сайловда кузатувчи сифатида иштирок этишига рухсат берилишидан ва овоз бериш жараёнининг тинч суратда ўтганлигидан мамнун бўлдик” дейилади баёнотда.
Мисрда жорий йилда парламент сайлови ҳам бўлиб ўтишини эслатиб ўтган Оқ уй ўз баёнотида Миср ҳукумати келажак сайловларда кузатувчи гуруҳларнинг аҳамиятига диққат қаратишга чақирди.
Баёнотда яна шундай сўзлар келади: “Сайловлар демократик жамиятни мукаммал ҳолатга келтирувчи элементлардан биридир. Ҳақиқий демократия ҳуқуқ устуворлиги, фуқаролар эркинлиги ва сўз эркинлиги асосига қурилади. Миср президенти ва ҳукуматини керак бўлган ислоҳотларни ўтказишга, ҳар бир шахс учун адолатни таъминлаш ва барча мисрликларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақирамиз. АҚШ Миср халқининг демократик талабларини дастаклашда ва ўз келачагини барпо қилиш йўлида уларнинг ёнларида бўлишда давом этади”.
alloh bu ikki zolim teroristlarni o’z hiylalari ostida g’arq bo’lishini nasb qilsin amin