Исроил Мисрдаги ўзгаришлардан ташвишда

395
0

01

Мисрда кечаётган кейинги воқеалар Яҳуд вужудини қаттиқ ташвишга солмоқда. Муҳаммад мурсий иқтидордан четлатилгач, Исроил бош вазири Бинёмин Нетаняҳу барча вазирларни Ҳарбийлар томонидан Мурсийнинг олиб ташланганлиги ҳақида баёнот беришдан ман қилди. Исроил хавфсизлик идорасининг билдиришича, Сийнодаги жиҳодий гуруҳлар Исроил обьектларига қарши ҳужумлар уюштиришидан қўрққанлиги учун шундай қилган.

Ҳукуматдаги сиёсий манбанинг айтишича, Мисрдаги сиёсий қутблашиш (марказлашиш) чуқурлашиб бормоқда. Сайловлар вақт қозонади, бироқ у Мусулмон биродарлар билан бўшлиқ ўртасида кўприк бўла олмайди.

Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни муборакка яқин шахслардан бири бўлган Исроилнинг собиқ мудофа]а вазири Бинёмин ибн Илязарнинг фикрича, Мисрдаги нотинчликлар тўхтамайди.

“Ким президент бўлиб сайланмасин, Мисрдаги қалқишлар давом этаверади”, дейди у.

Едиот Ахронот газетаси шундай ёзади: Исроил Мисрдаги ўзгаришлардан чуқур ташвишда. Мурсий ҳукмронлиги даврида икки давлат ўртасидаги хавфсизлик алоқалари жуда яхши йўлга қўйилган эди.

Мурсий қулаши изидан Исроил президенти Шимон Перес АҚШ ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик ва стротегик ҳамкорликларни олқишлаб чиқди. Унинг айтишича, Барак Обама президентлиги даврида бу соҳадаги ҳамкорлик энг чўққисига чиққан. У тинчлик амалиётини олиб боришда АҚШ ташқи ҳаракатларининг муваффақият қозониши Исроилнинг манфаъатларидан эканлигини таъкидлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here