Шарқий туркистонда румол ва соқолга қарши ҳужум

538
0

00

Шарқий туркистонда Хитой полициясининг ҳужуми оқибатида 19 мусулмон ҳалок бўлди. Пекин назорати остидаги мусулмонлар яшайдиган бу ўлкада муслима аёлларнинг румолларига қарши ўтказилган амалиёт натижасида тўполонг келиб чиққан. Хитой полициясининг аёллар румолини мажбурлаб ечтириш ва эркакларнинг соқолини мажбуран олиб ташлаш ҳаракати оқибатида юзага келган тўполон қўзғолонга айланиб кетди.

Мусулмон ёшлар йўлларни тўсиб, полиция мошинасини ёқиб юборишди. Полиция ҳам ўз навбатида уларга қарата ўт очиш билан қаршилиқ кўрсатди. Урумчидан 200 чақирим жанубда жойлашган Турбан районида юзага келган ҳодисада 9 полициячи ҳам ҳалок бўлганлиги айтилмоқда.

Ўтган апрел ойида бўлиб ўтган Қашқар воқеаларида 21 киши ҳалок бўлган эди. 2009 йилги воқеада эса 200 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here