«Вечерний Бишкек» рўзномаси билан бўлган суҳбатида Қирғизистон премер-министри Жанторо Сатибалдиев, мамлакат раҳбарияти «Қумтор» лоиҳаси устидан назоратни қўлга киритишликка ҳаракат қилади, деб баён қилди.
Унинг сўзларига кўра, Centerra Gold Inc билан музокаралар жараёни ижобий кечмоқда. Ҳукумат обрўли халқаро компаниядан иқтисод ва юридик соҳалари бўйича маслаҳатчилар ёллаган. Омматан муҳокама қилинишлик учун август ойининг ярмигача янги келишимнинг варианти пайдо бўлиб қолади.
“Биз келишимнинг ўн уч вариантини муҳокама қилдик, улардан тўрт-бештасигина бизнинг ҳукуматни қониқтиради. «Қумтор» қўшма корхонаси ташкил топишлиги шарт эмас. Бироқ биз уни ташкил қилгудай бўлсак, директорлар кенгаши ярми Қирғизистонлик фуқаролардан ташкил топган бўлади. Биз ҳужжатни Жогорку Кенеш тасдиқига шу йилнинг 10 сентябригача ҳавола килишимиз лозим”, – деди Сатибалдиев.
Муҳокама қилинган вариантларнинг орасида қўшма корхона ташкил қилиш, солиқ режимини ўзгартиришлик, Centerra Gold Inc билан келишимни бекор қилиш, айни вақтдаги келишимни сақлаб қолиш кабилар бор.
“Яқин вақтларда «Қумтор Голд Компани» ва «Қумтор Оперейтинг Компани» етакчи компаниялари ягона корхонага бирикадилар, – ўртоқлашди Сатибалдиев. – Энг асосийси, келишимлар қайси тарафга ўзгаришидан қатъий назар, корхона бетўхтов ишлаб туришлигига шартлашиб олдик”.
Шунингдек премер-министр, уч депутатнинг озод қилинишлигига боғлиқ «Ата-Журт» фракцияси тарафидан конни миллийлаштириш талаби билан навбатдаги чиқишлар бўлиши мумкинлигини айтди.
Бу борада Сатибалдиев, муаммоларни юқори маданий йўл билан ҳал қилиш ҳамда корхона ҳалқ манфаъатига ишлаши учун барча имкониятларни ишга солиш кераклигини баён қилди.
“Кўпчилик сармоядор ва донорлар Қирғизистонда иш бошлашдан аввал Centerra Gold Inc билан келишим қандай натижа топишини кузатиб туришибди”, – якунлади премер-министр.