Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

538
0

images (22)

Hafedh Amdouniнинг Росулуллоҳ С.A.В дафнлари кечиктирилишининг байъатга алоқаси тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сизни ҳам, ушбу боқий калимани етказувчиларни ҳам Ўз изни ила Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишга муваффақ қилсин.

Баъзиларнинг айтишича, Ҳизб ва айрим фуқаҳолар тарафидан Росулуллоҳ С.A.В дафнлари кечиктирилишини байъатнинг вожиблигига далил қилиб келтирилганлиги нотўғридир. Чунки бунинг жанозага одамларнинг етиб келишларига вақт бериш каби бошқа сабаблари ҳам бор. Байъатнинг вожиблигига Пайғамбар а.с. дафнларини кечиктириш эмас балки у киши вафот этишлари биланоқ саҳобаларнинг бир имомни тиклашга ҳаракат қилишлари далилдир. Шунинг учун дафн кечиктирилишининг байъатга ҳеч қандай алоқаси йўқ!!

Шу масалани тафсилоти билан тушунтириб берсангиз.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биродар, саволингизга жавоб беришдан олдин сизга шаръий аҳкомлар ҳақидаги баъзи усул қоидаларини эслатиб ўтмоқчиман:

Шаръий масала – хоҳ амал, хоҳ сўз бўлсин – у талабни ифодалайди ва айни шу масалада талаб турини баён қилувчи қарина керак бўлади. Агар қарина қатъийликни ифодаласа, талаб қатъий талаб, яъни фарз бўлади. Агар қарина қатъийликни ифодаламаса, балки унда яхшиликка тарғиб қилинаётгани тушунилса, талаб ноқатъий бўлади, яъни мандуб бўлади. Агар қарина ихтиёр беришни ифодаласа, талаб мубоҳликка бўлади.

Бу барча шаръий нусусга мос келади. Бу нусус Аллоҳнинг Китобидаги сўз бўлиши, ё Росулуллоҳ С.A.В нинг амали бўлиши, ёки барча саҳоба р.а. лар ижмо қилган амал бўлиши, ёхуд Росулуллоҳ С.A.В нинг иқрори-сукути бўлишининг фарқи йўқ.

1 –  Мисол учун: Аллоҳ Субҳанаҳунинг

«Қачон (жума) намози адо этилгач, ер юзига тарқалинг, Аллоҳнинг фазл-карамини истанг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топасиз»                        [Жума 10]

деган оятини олайлик. Бу оятда Аллоҳ (فَانْتَشِرُوا тарқалинг), дея амр қиляпти, яъни жума намозини ўқигандан сўнг масжиддан чиқишни талаб қиляпти. Биз жума намозидан сўнг тарқалиш фарзми ё мандубми ё мубоҳми буни билиш учун қарина излаймиз. Натижада жума намози ортидан мусулмонлардан айримлари дарҳол масжиддан чиқиб кетганини, айримлари масжидда бир оз ё кўпроқ вақт ўтирганини ва бу ҳол Росулуллоҳ С.A.В сукутлари билан бўлганини биламиз. Яъни масжиддан чиқиш ёки у ерда қолишнинг бир-биридан фарқи бўлмаган. Бу эса (فَانْتَشِرُوا тарқалинг), деган амр мубоҳликни ифодаловчи талаб эканига далолат қилади.

2 –  Масалан, жаноза ўтиб қолса, ўриндан туришни олайлик. Насоий ўзининг «Сунан»ида ушбу ривоятни келтиради: бизга Шўъба Абдуллоҳ ибн Абу Сафардан ривоят қилган: мен Шаъбийнинг Абу Саиддан ушбуни ривоят қилганини эшитгандим: «Росулуллоҳ С.A.В олдиларидан жанозани олиб ўтиб қолишди», Умар буни «Росулуллоҳ С.A.В олдиларидан жаноза ўтиб қолди», дея ривоят қилган. Шунда Росулуллоҳ С.A.В ўтаётган жаноза учун ўринларидан турдилар. Пайғамбар а.с.нинг ушбу амаллари ўриндан туриш талабини ифодалайди. Биз бу амалнинг фарз, мандуб ёки мубоҳлигини билиш учун қарина қидирамиз. Натижада, Насоий «Сунан»ида Муҳаммаддан қилинган бир ривоят топамиз. Унда айтилишича, Ҳасан ибн Али ва Ибн Аббослар олдидан бир жаноза ўтиб қолади, Ҳасан ўрнидан туради, Ибн Аббос эса турмайди, шунда Ҳасан – Росулуллоҳ С.A.В бир яҳудийнинг жанозаси ўтаётганда ўринларидан турмаганмиди, деб сўрайди, Ибн Аббос унга – Ҳа, ўринларидан турганлар сўнг ўтириб олганлар, деб жавоб беради. Бу эса ўтаётган жаноза учун ўриндан туриш ҳам, турмай ўтиравериш ҳам ихтиёрий, яъни мандуб эканига далолат қилади.

Сақифдаги байъат ҳам шундай. У саҳобалар ижмо қилган амал бўлиб, қачон Халифалик ўрни бўшаб қолгудек бўлса, халифага байъат қилиш талаб этилаётганига далолат қилади. Биз бу талабнинг фарз ё мандуб ё мубоҳ эканини белгилаш учун қарина қидирсак, уни қатъийликни ифодалаётганини топамиз. Чунки саҳобалар маййитни дафн қилишдек бир фарз амалидан байъат қилишни муқаддам кўрдилар. Бу эса байъат қилиш фарзлигини, маййитни дафн қилиш фарзидан ҳам муҳим эканини англатади.

Шунинг учун қачон Халифалик ўрни бўшаб қолса, халифага байъат қилиш фарз. Бунга далил Росулуллоҳ С.A.Вни дафн қилишнинг байъат тугагунга қадар кечиктирилганидир. Чунки маййитни дафн қилиш фарзми, демак, бу фарздан авло кўрилган иш ҳам фарздир.

Шундай қилиб, дафнни байъат тугагунга қадар кечиктириб туришнинг ўзи Халифага байъат қилиш вожиблигини, фарзларнинг фарзи бўлганини баён қилмоқда.

Бу фиқҳий жиҳатдан.

Энди, дафн кечиктирилишининг байъатга алоқаси йўқ, балки у мусулмонларга жанозага ҳозир бўлиш учун вақт бериш мақсадида кечиктирилган, деган гапга келсак, бу юз берган воқеага мос келмайди. Зотан, Росулуллоҳнинг вафотлари тўғрисидаги хабар муҳим хабар бўлиб, уни Мадина ва унинг атрофидаги ҳамма мусулмонлар эшитганлар ва Мадинага, масжидга етиб келдилар. Бироқ улар Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъатини қилиш билан машғул бўлдилар… Қуйида сизга бу воқедан ул зотнинг тарихларида қандай келган бўлса шундайлигича келтирамиз:

Дарҳақиқат, Росулуллоҳ С.A.В душанбанинг чошгоҳида вафот топдилар ва сешанбага ўтар кечасию сешанба кундузи билан дафнсиз қолдилар, зеро, сешанба кундузи Абу Бакрга байъат қилинди. Сўнг сешанба куни ярим тунда, чоршанбага ўтар кечаси ул зот дафн қилиндилар. Абу Бакрга Росулуллоҳ С.A.Внинг дафн қилинишларидан олдин байъат қилинди ва бу – маййитни дафн қилиш ўрнига халифа сайлаш билан шуғулланишга бўлган саҳобалар ижмои бўлиб қолди, бу эса Халифа сайлаш маййит дафн қилишдан вожиброқ бўлгандагина бўлади.

Шунинг учун ушбу дафннинг кечиктиришдан мақсад, мусулмонларнинг жанозага йиғилишлари эмас. Аксинча, улар хусусан, саҳобалар йиғилиб бўлгандилар. Бироқ йиғилган бўлсалар-да, байъат билан шуғулландилар. Инъиқод ва тоат сифатида байъат қилишдан фориғ бўлишгач, Росулуллоҳ С.A.Вни дафн қилиш билан шуғулландилар. Қачон шуғулландилар? Байъатдан бўшаб, ярим тунда. Агар дафннинг кечиктиришдан мақсад, одамларни жанозага тўплаш бўлганда эди, дафн ё душанба кундузи ё сешанбага ўтар кечаси ва ё сешанба кундузи бўлган бўларди. Лекин улар Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъати қилиниб бўлингунга қадар кутдилар. Байъат қилиниб бўлгандан кейин чоршанбага ўтар кечаси Росулуллоҳ С.A.Вни дафн қилдилар.

Шу боисдан ушбу дафннинг кечиктирилиш сабабини яхшилаб тафаккур ва тадаббур қилиб кўрилса, бунинг Абу Бакрга инъиқод ва тоат байъати тамомланишидан ўзга сабаби йўқлиги аён бўлади. Демак, дафннинг кечиктирилиши фақат байъатга алоқадор бўлган.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта        

22 робиус-соний 1435ҳ

22 феврал 2014м

 

1 COMMENT

  1. Бандаларининг ҳолидан ҳамиша хабардор, доим уларни кузатиб турувчи
    Аллоҳга ҳамд бўлсин. Барокатли буюк Зот Аллоҳ осмонда буржларни яратди.
    Уларга чироқ осди. Ойни нурга тўлуғ этди. Зикрни ёхуд шукрни хоҳловчи
    кишилар учун кеча ва кундузни алмашиб турадиган қилди. Гувоҳлик
    бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва яна гувоҳлик бераманки, Муҳаммад
    Аллоҳнинг бандаси ва росулидир. Аллоҳ пайғамбари Муҳаммадни ўз изни
    билан тўғри йўлга бошловчи ҳодий қилиб жўнатди. Аллоҳ ва Унинг дини
    ҳақида ҳабар берувчи элчи, дўзах азобидан огоҳлантирувчи назир этиб
    тайинлади. Шунингдек ягона илоҳга бандалик қилишга чорлайдиган
    омонатни адо этадиган, умматга насиҳат берадиган, то ўлим келгунича Аллоҳ
    йўлида хизмат даъват жихот қиладиган, башарият йўлини ёритадиган нурли
    чироқ этиб жўнатди. Пайғамбаримиз Муҳаммадга, унинг аҳли байтларига,
    саҳобаларига Аллоҳнинг раҳмати ва беадад саломи бўлсин сиздан аллох рози бўлсин илмингизни зиёда қилсин амин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here