بِاِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَانِ الرَّحِيمِ
«Иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг!»
Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا
– «Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг! Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!» [18:28]
Олий ва Буюк Зот шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ
– «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг!» [9:119]
Ҳақ Субҳанаҳу ва таоло шундай дейди:
وَلَا تَطْرُدْ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ
– «Эртаю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни ҳайдаманг!» [6:52]
Ушбу биринчи оятнинг нозил бўлиш сабаби шундай: Салмон Форсий (р.а) шундай дейди: «Қалблари билан дўст бўлган кишилар (ғариблар) Росулуллоҳ(с.а.в)нинг олдиларига келишиб: «Ё Росулаллоҳ, агар мажлис тўрисида ўтирсангиз чопонлилар томонга ҳам бир боқсангиз, биз ҳам олдингизга келиб, сиз билан суҳбатлашган ва сиздан фойдаланган бўлардик», – дейишди. (Улар, чопонлилар деб Салмон, Абу Зар ва фақир мусулмонларни назарда тутишган. Чунки уларнинг юнгли, енги кенг чопонларидан бошқа ҳеч вақолари йўқ эди). Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди:
وَاتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنْ كِتَابِ رَبِّكَ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ وَلَنْ تَجِدَ مِنْ دُونِهِ مُلْتَحَدًا(27)وَاصْبِرْ نَفْسَكَ مَعَ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ تُرِيدُ زِينَةَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَلَا تُطِعْ مَنْ أَغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ وَكَانَ أَمْرُهُ فُرُطًا(28)وَقُلْ الْحَقُّ مِنْ رَبِّكُمْ فَمَنْ شَاءَ فَلْيُؤْمِنْ وَمَنْ شَاءَ فَلْيَكْفُرْ إِنَّا أَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ نَارًا أَحَاطَ بِهِمْ سُرَادِقُهَا وَإِنْ يَسْتَغِيثُوا يُغَاثُوا بِمَاءٍ كَالْمُهْلِ يَشْوِي الْوُجُوهَ بِئْسَ الشَّرَابُ وَسَاءَتْ مُرْتَفَقًا(29)إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا
– «Сиз фақат ўзингизга ваҳий қилинган Парвардигорингизнинг Китоби – Қуръоннигина тиловат қилинг! Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Ҳаргиз Ундан ўзга бирон паноҳ топа олмассиз. Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорларининг юзини – розилигини истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга тутинг!Кўзларингиз ҳаёти дунё зийнатларини кўзлаб, улардан ўтиб (ўзга аҳли дунёларга боқмасин)! Ва Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кишиларга итоат этманг! Айтинг: Бу Қуръон Парвардигорингиз томонидан (келган) ҳақиқатдир. Бас, хоҳлаган киши иймон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин». Аниқки, Биз золим – кофирлар учун алангалари дўзахиларни ўраб-чирмаб оладиган дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз». [18:27-30]
Бу оятда Аллоҳ кофирларга дўзах билан таҳдид солди. Оят нозил бўлганидан кейин Росулуллоҳ (с.а.в) ўринларидан туриб уларни изладилар ва масжиднинг охирида Аллоҳни зикр қилаётган ҳолатларида топдилар ва: «Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, У мени вафот топтирмай Умматим орасидаги кишилар билан бирга ўтиришга амр қилди, тириклигим ҳам сизлар билан, ўлимим ҳам сизлар билан бирга», дедилар.
Ибн Можа ўзининг тафсирида (Сунан) Ҳаббобдан шундай ривоят қилади: «Тамимлик Ақроo ибн Ҳобис ва Фазорлик Уяйна ибн Ҳисн ва бошқалар Росулуллоҳ(с.а.в)ни Суҳайб, Билол, Аммор ва Ҳаббоб(р.а) лар билан бирга камбағал мўминларнинг олдида ўтирган ҳолларида топдилар. Шунда уларни кўрган кишилар ёмон қарадилар. Улар Росулуллоҳ(с.а.в) ни бир чеккага тортиб, шундай дедилар: «Биз шуни истар эдикки, биз билан ҳам бирга ўтирсангиз ва бу ўтиришдан араблар бизнинг ҳам афзаллик томонимизни билиб қўйсалар. Араб элчилари олдингизга келишса, бизни мана шундай ҳолда кўришларидан уяляпмиз. Агар биз олдингизга келсак, уларни турғизиб юборинг. Агар олдингиздан кетсак хоҳласангиз улар билан ўтираверинг. Росулуллоҳ (с.а.в): «Хўп», -дедилар. Улар: «Энди бизга ўзингиздан бир хат ёзиб беринг», – дейишди. Росулуллоҳ(с.а.в) Алий(р.а)ни чақириб хат ёзишга буюрдилар, биз ҳам бир четда ўтирган эдик, шунда Жаброил (а.с) ушбу оятни нозил қилди:
وَلَا تَطْرُدْ الَّذِينَ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ بِالْغَدَاةِ وَالْعَشِيِّ يُرِيدُونَ وَجْهَهُ
– «Эртаю кеч Парвардигорларининг юзини истаб Унга илтижо қиладиган зотларни ҳайдаманг!» [6:52]
Мана шу биринчи оятда шу Умматнинг Росулига ва у кишидан кейинги умматларига даъват мавжуд. «Эртаю кеч» яъни бу оят Парвардигорларига ва унинг динига кундузнинг ўртасида даъват қилган кишилар, яъни одамлар ишлари билан машғул вақтда Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган ва Аллоҳнинг ризосига етиш учун бўш вақтларини Аллоҳнинг амру-фармонларини бажариш билан ўтказган содиқ мўминлар билан доим бирга бўлишга даъват қиляпти. Яна бу оят Росулуллоҳ(с.а.в) ва у киши вакил қилган масъул ва бошқарувчиларга ўзлари бошқараётган кимсаларнинг аҳволларини доимо кузатиб туришни ва муносабатларига шерик бўлишни ҳамда нафсий ва маиший шароитларининг яхшилигидан кўнгиллари тўлишини, доимо яхши кайфиятда юришлари учун ғамҳўрлик қилишни буюряпти. Шунинг учун Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَلَا تَعْدُ عَيْنَاكَ عَنْهُمْ
– «Бир зум ҳам улардан кўзингизни узманг» [18:28]
«Кўзингизни узманг» деган маъно ҳақида Зужжож шундай дейди: «Улардан кўзингизни узманг, деганда кўзингизни таниқли кишилар ва зийнатлар томонга олиб қочманг деган маъно тушунилади».
Бу оятда Росулуллоҳ(с.а.в) ва кейинги умматларга бошқа бир даъват ҳам мавжуд, яъни одамларга яқин бўлишда улар Роббиларига қанчалик яқинлашишларига қараб яқинлашилади ва Роббиларидан қанчалик узоқлашишларига қараб шунчалик узоқлашилади. Аллоҳга осий умматга ёлғончи ва Қуръонига нонкўр бўлган кишиларга яқинликка ўрин йўқ. Шараф ва олийлик кишининг Аллоҳнинг динига хизмат қилишига қараб ўлчанади.
Дуои қунутда шундай деб дуо қилган Росулуллоҳ(с.а.в) тўғри айтганлар: «Роббим, Ўзинг дўст бўлган кимса хор бўлмагай, Ўзинг адоват қилган кимса азиз бўлмагай». Оятдаги даъват, хусусан, исломий ҳаракатларнинг масъуллари учун ҳам муҳимдир. Улар ўз жамоаларига шахсларини Аллоҳга қанчалик яқинлашишига қараб яқинлаштиришлари ва Аллоҳдан қанчалик узоқлашишларига қараб узоқлаштиришлари лозим ҳамда жамоа масъулларини фақир бўлса ҳам тақволи пок кишилардан тайинлашлари ҳамда одамларга яқинлашишда гапдон ва хушомадгўй, нафси ёмон киши эмас, балки юксак қаноат ва тиниқ ақл эгасини тайин қилишлари зарур. Чунки масъулликнинг ўз талаблари мавжуд, кимки шу талаблар билан озуқаланмаган бўлса, ожизлиги ва қусури тезда кўриниб қолади ва алал оқибат йўлдан озади ва бошқаларни ҳам адаштиради.
Яна бу оятда барча мўминларни содиқ кишилар билан бирга бўлишга қаратилган маъно ҳам мавжуддир:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَكُونُوا مَعَ الصَّادِقِينَ
-«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинг ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлинг!» [9:119]
Оятдаги (الصَّادِقِين содиқин) тўғри-содиқ кишилар кимлар эканилиги ҳақида ҳар хил фикр билдирилган. Баъзилар – содиқинлар Росулулоҳ(с.а.в) билан Табук ғазотига чиққан кишилар дейишади ва бунга ҳеч ким ихтилоф қилмаган. Сураи «Тавба»нинг охиридаги ушбу сўзлар шундан далолат беради. Баъзилар содиқинлар пайғамбарлардир, дейишади. Яъни солиҳ амаллар қилиш билан жаннатда улар билан бирга бўлиш, дейишади. Баъзилар сураи «Ҳашр»да зикр қилинган муҳожирлар содиқинлардир дейишади:
لِلْفُقَرَاءِ الْمُهَاجِرِينَ الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيارِهِمْ وَأَمْوَالِهِمْ يَبْتَغُونَ فَضْلًا مِنْ اللَّهِ وَرِضْوَانًا وَيَنْصُرُونَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَئِكَ هُمْ الصَّادِقُونَ
-«Ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган зотлар – камбағал муҳожирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик истарлар ҳамда Аллҳнинг ва Унинг пайғамбарига ёрдам берурлар. Ана ўшалар содиқ зотлардир». [59:8]
Баъзилар содиқинлар – ичи билан сирти бир хил бўлган кишилар дейишади. Ибн Арабий шундай дейди: «Мана шу гап ҳақиқатдир ва ҳақиқатнинг ғояси ҳам мана шу. Негаки, бу сифат билан ақидадаги мунофиқлик ҳам, сўз ва амалдаги қарама-қаршилик ҳам кўтарилади».
Мусулмонлар содиқ, мухлис кишиларни излаб топиб, улар билан биргаликда мўминларнинг сафини кенгайтирмоқлари вожибдир. Бунинг учун одамлар устидан ҳукм чиқаришдаги асосни белгилаб олинади ва унинг манҳажини Росулулоҳ (с.а.в)нинг райлари, фикрлари ва аҳкомларидаги манҳаж билан боғланади. Тўғрилик (сидқ) Ислом аҳкомлари билан ҳозирги ҳаёт воқеларининг ўртасини мослаштириш эмас. Чунки Исломгина ҳаётни созлаб, бир маромга солади. Тўғрилик – золим, фосиқ ва кофирлар билан тўғри муносабатда бўлиш дегани эмас.
لَا تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ
– «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан дўстлашаётганларини топмассиз». [58:22]
«Манфаъат» ёки «зарарни даф қилиш ва фойдани жалб этиш», деган ҳужжат билан нарсанинг юзини кўрсатиб, ичини яшириш тўғрилик эмас, балки мунофиқликдир. Мавжуд воқега таслим бўлиш, кўниш ва бўйсуниш тўғрилик эмас. Аллоҳ ишларнинг энг олийсини яхши кўради. Ҳолатлар, замон ва жамиятлар ўзгаради деган даъво билан Росули Мустафо(с.а.в)нинг сийратларидан юз ўгириш тўғрилик эмас.
قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمْ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
-«Айтинг: «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ мағфират қилгувчи, меҳрибондир». [3:31]
Юқоридаги одамларни ва жамоатларни тўғри сўз, мухлис ёки тўғрилиги ва ихлосига путур етган мунофиқ деб ҳукм чиқаришда айрим асослар баён этилди. Мусулмонлар ўз етакчиларини мана шундай содиқин инсонлар орасидан саралаб олишга буюрилганлар. Токи ҳаммалари бир бўлиб Аллоҳ Субҳанаҳу буюрган устивор амалларни адо этсинлар ва Аллоҳнинг Калимаси олий бўлиши учун мунофиқлар, каззоб ва адаштирувчилардан инсонларни узоқлаштириш йўлида енг шимариб курашсинлар.