Мусулмон биродарлар майдонни тарк этмоқчи эмас

519
0

0

Мусулмон биродарлар жамоасининг бош муршиди Муҳаммад Бадиъ майдонда йиғилганлар олдида сўзга чиқиб “Мусулмон биродарлар жамоаси ва унинг тарафдорлари қонуний йўл билан сайланган президентимиз Муҳаммад Мурсий мансабига қайтмагунича майдонда қолаверади”, дея билдирди.

Бош муршид Демократия билан Исломий бошқарув қайтиб келмаслигини билса ҳам, ҳатто бўлаётган ҳодисалар буни амалда яна бир бор тасдиқлаб турган бўлса ҳам, Мурсий қайтмагунча майдонда қолишини билдирди.

“Бизнинг бу туришимиз битта шахсни ҳимоя қилиш учун эмас, гарчи у шахс биз учун азиз бўлса ҳам”, деди у Мурсийга ишора қилиб.

Унинг таъкидлашича, халқ қўзғолонни давом эттираверади.

Бош муршид ҳарбийларга қарата “Эй Миср қўшини, биз сизни ортингизда туриб ҳимоя қиламиз. Сиз ҳам бизни душмандан ҳимоя қилинг, тинч намойишчиларга қарата ўт очманг”, дея мурожаат қилди ва уларни мисрликлар қалбидан жой олишга чақирди. Хабарларда айтилишича, ҳарбийлар томонидан намойишчиларга қарата ўт очилиши оқибатида ўлганлар ва яраланганлар бор.

Муршиддан олдин сўзга чиққан жамоат етакчиларидан бири “Ҳуррият ва адолат” партияси раисининг ноиби Исом Урён “биз ҳукуматни тортиб олганлар билан ҳамкорлик қилмаймиз, иттифоқдошларимизни ҳам улар билан ҳамкорлик қилмасликка чақирамиз. Инқилобни дастаклаётганларни ҳақ йўлга даъват этамиз”, деди

Ғарб эса Миср ҳокимияти ҳарбийлар қўлида қолишидан хавотирда. НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Миср бўҳрони ва тўқнашувлардан хавотир билдириб, Мисрда ҳарбийларнинг давлатдан узоқ туришини ва ноҳарбийланҳокимиятни қўлга олишини талаб қилди. АҚШ эса Миср ҳокимияти ҳарбийлар қўлида туриши унга бериладиган Американинг 1500 млрд. Долларлик ёрдамининг кесилишига сабаб бўлишидан огоҳлантирмоқда.

АҚШнинг иттифоқдоши Туркия ҳам бундан хавотирда. ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довуд оғлу АҚШ, Германия, Франция ва Англия ташқи ишлар вазирлари билан телефон орқали суҳбатда Мисрдаги сўнгги ўзгаришлар ва бу ўлка армияси кучларининг жараёнларда иштирок этишидан хавотир билдирди.

Таҳлилчиларга кўра, Мисрдаги воқеалар Араб баҳоридан кейин минтақада юзага келган вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here