Қирғизистонда электроэнергия нархи ошиши мумкин.

446
0

01

Ёқилғи-энергетика комплекси сохаси мутахассиси Николай Кравцовнинг фикрига кўра, Қозоқстон ва Ўзбекистон ўз мамлакатлари орқали электроэнергиясини олиб ўтиб кетаётган Қирғизистонга транзит нархини кўтариши мумкин. Бу ҳақда у 5 июл куни Бишкекда бўлиб ўтган истеъмолчилар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган семинарда баён қилди.

Тўқтағул гидроэлектростанцияси ишлаб чиқараётган электроэнергияни Қозоқстон ва Ўзбекистон орқали мамлакат шимолига олиб ўтиш учун Қирғизистон йилига 14 млн доллар тўлаб келади, аммо бу йил қишга яқин бу нарх икки, балки ундан ҳам кўпроқ маротаба ошиши мумкин.

“Миш-мишларга қараганда, Қозоқстон ва Ўзбекистон транзит нархини кўтариб қўйиши мумкин ва бу нарх 28 – 56 млн долларни ташкил қилиши мумкин”, – изохлаб берди вазиятни Кравцов.

Соха мутахассисларининг фикрларига кўра, транзит нархининг кўтарилишлиги Қирғизистон энергетика министри Ўсмонбек Артиқбаевнинг яқинда берган баёнотига икки давлатдан кутилган жавобдир. Министр сувнинг камлигидан ҳамда Қирғизистоннинг энергетика сохасидаги вужудга келган мураккаб вазиятга боғлиқ, мамлакат Ўзбекистон ва Қозоқстонга электроэнергия ва сув экспортини тўхтатишга мажбур бўлади, деб баёнот берган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here