Сурия миллий коалициясиюзага келгандан буён ғарб ва араб давлатларини Асадга қарши кураш учун мухолиф кучларни қурол аслаҳа билан таъминлашга чақириб келади.
Ғарб эса турли гуруҳларга бўлиниб кетган қаршилик ҳаракатини қурол билан таъминлашни истамаяпти. Кейинги пайтларда АҚШ ва унинг Араб иттифоқдошлари ўз мақсадларини очиқ билдирмаган бўлса ҳам, қаршилик ҳаракатини қурол яроқ билан таъминлашга қарор қилди.
Бироқ Асад режимига қарши жанг олиб бораётган “Ҳандақ” жамоасининг етакчиси ғарб дунёсига, хусусан Америкага қарата улардан келаётган қурол яроқ эвазига Жабҳатун-Нусра жамоаси билан жанг қилмаслигини билдирди.
“Биз Америкага ва ғарбга шуни айтиб қўймоқчимизки, бизга юборадиган қуролларингиз учун Жабҳатун-Нусрадаги биродарларимизга қарши жанг қилмаймиз. Улар ҳам Асад режимини қулатиш учун фаолият олиб бораётган мужоҳидлардир. Аллоҳ уларни яхшилик билан мукофотласин. Аллоҳнинг ўзи тўғрисига бошловчидир”, дейди “Ҳандақ” жамоаси етакчиси видео мурожаатида.
Айни пайтда Дамашқ яқинидаги Кафар Суус шаҳрида мужоҳидлар томонидан Сурия жосуслик хизмати штаб квартираси портлатиб юборилгани натижасида камида 10 та юқори лавозимли Асад қўмондонлари йўқ қилинганлиги айтилмоқда. Сурия ахборот воситалари тарқатган хабарларда портлашларда 9 мулозим ўлгани айтилган. Ушбу ўлганлар рўйхатида бригада генерали Ҳафиз Махлуф, Асаднинг қариндош акаси, Сурия армиясининг муҳим разведка мулозими, президент девонининг Дамашқдаги разведка хизмати бошлиғи генерал Аҳмад Диб ва Сурия сиёсий разведкаси бошлиғи Муҳаммад Диб ҳам ўлганлиги эълон қилинди.