Давлат тўнтаришлари қаерда юз беришидан қатъий назар, агар улар халқ танлаган ҳукуматга қарши йўналтирилган бўлса, уларнинг нишони халқ, унинг келажаги ва демократия бўлади. Бундай фикрни Туркия премьер-министри Тойип Эрдуғон билдирди.
“Қурол ва оммавиипй ахборот воситаларига таяниб иш тутганлар демократияни олиб келолмайди. Миллатнинг иродасига қарши чиқаётганларнинг диктатордан фарқи йўқ. Тўғри, Муҳаммад Мурси хато қилган бўлиши мумкин. Бироқ ким улардан ҳоли? Аммо бу хатолар бадалини сайлов қутичалари ёнида тўлайдилар. Албатта, сайловлар билан иш битди дегани эмас. Бироқ шу нарсани ниқоб қилиб нодемократик услублар қўллашга ҳеч кимга ҳуқуқ берилмаган”, – деди Эрдуғон.
У барча мамлакатларни бу нарсани ошкора суратда ва виждонан тан олишга чақирди ва Ғарбга ҳайрон қолаётганлигини баён қилди. “Ғарб шу вақтгача содир этилган нарсани давлат тўнтариши деб атамади, у бу сафар ҳам виждонлиликка имтихон топширолмади. Аммо, шу билан бирга, мен Африка Иттифоқини табриклайман – у Мисрнинг аъзолигини тўхтатиб қўйди. Манабуни позиция деса бўлади”, – деди премьер-министр.
Унинг сўзларига кўра, “олам охирги йил мобайнида Мисрга бир қурушчалик ҳам фойда келтиролмади, фақат Туркия билан Қатаргина уни қўллаб-қувватлаб турди”. “Айнан манашу ёрдам бермаганлар калаванинг учини тортиб-тортиб туришди”, – такидлади Эрдуғон.
У, мамлакатларга қўллов кўрсатиш нуқтаи назаридан Греция билан Мисрни солиштирди. Эрдуғоннинг белгилашича, ЕвроИттифоқ ва Халқаро валюта фонди 10 млн ахолиси бор Грецияга 100 млрд евро юборган ва у хали ҳам оёққа туролмаган, 85 млн ахолилик Мисрга эса ҳеч қандай ёрдам берилмаган. “Бу нарса икки ҳил стандартлар мавжудлигига далил эмасми?”, – белгилади у.
Шунингдек Эрдуғон ҳарбий тўнтариш тарафдорларининг барчасини Туркия тарихига назар солишликка чақирди. “Биз бошқа мамлакатларда ҳам бу нарсанинг қайталанишини хоҳламаймиз: Ҳар бир ҳарбий тўнтаришдан кейин Туркия ўнлаб йилларга ривожланишдан тўхтарди, иқтисод парчаланарди. Туркия Миср ҳамда минтақа мамлакатларига маълумот олувчи манбадир”, – такидлади Эрдуғон.