Саволга жавоб

580
0

Савол: Ассалому алайкум Туркистон таҳририяти, охирги кунлардаги воқеалар шу бўляптики, Турк ҳукумати Инжирлик базасини Америкага берди ва Америка коалицияга Ўзбекистон ҳукуматини таклиф қилди. Америка тузаётган коалиция Сурияни Халифаликни талаб қилаётган халқи билан қириб ташлайдими, ёки шунчаки ҳаракат қилиб кўряптими? Америка бу ишлар билан нимани кўзлаяпти?

Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Сурияда бошланган тинч намойишлар вақтида Халифаликни талаб қила бошлаган Уммат вакиллари томонидан инқилобий муҳит тайёр бўлиб бораётган эди. Ўша вақтда АҚШ бошчилигида халқаро куфр системаси даҳшатли ҳолатга тушиб қолганига гувоҳ бўлган эдик. Асад эса телевидения орқали бутун дунёга жар солиб, “сизлар эътибор беринглар, улар Халифалик давлати ўрнатишмоқчи”, деб қайта-қайта ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

 Етакчи куфр давлатлари ишни кетувидан ўзларининг умумий манфаатларига хавф келаётганини сезиб бирлашишди. Улар Шомдаги инқилобий халқ қўзғалонини арзимас қуролли халқ қўзғалонига айлантириш орқали исломий инқилобий ҳаракатни чалғитиб юборишди. Бу ишни амалга ошириб олганидан кейин куфр олами хотиржам бўлди ва яна бир-бирлари билан ҳар бири ўз манфаатлари устида тўқнаша бошлашди. Асад ҳам деярли хотиржам бўлди. Шундан сўнг Сурия халқини ҳар томонга сургун қилиб юбориш орқали Сурияни Халифалик талаб қилиш учун асосий қувват бўлган халқ базасидан тозалаб олишди.

 Кейинги босқичда эса Асад режими “Ҳизбуллоҳ” ва яна бир қанча кучлар орқали зулмни кучайтириш билан нафақат Сурия ичидаги, балки бутун дунёдаги холис ва иймоний туйғулари кучли бўлган мусулмонларни шу ерга йиғиб олишга муваффақ бўлишди. Бу улар учун Шомда кучлар мувозанатини тенглаштириб ушлаб турушлари учун ўта муҳим эди. Бу куфр системасининг пухта ишлаб чиқилган сиёсий амалий операцияси эди. Энди куфр системасига эътибор берсангиз хотиржам ўз ишлари билан банд. Улар энди тозалаш ишларига киришсак ҳам бўлаверади деган хулосага кела бошлашди.

 Эндиликда АҚШ Сурияни исломий ҳарбий қувватлардан тозалаш ва бу ўлкада яна ўз малайларидан бўлган сиёсий доирани шакллантирмоқчи. АҚШ бу мақсадини амалга ошириш учун мазкур исломий қувватлар бутун дунё учун хавф туғдираётгандек қилиб кўрсатиш амалиётини бошлади. АҚШ дунё бўйлаб янги коалиция кучларини йиғиш учун кучли кампания бошлади. Бу каби оламий ишларни АҚШ бошқа мамлакатларни шантаж ва террор қилиш йўли билан амалга оширади. Эсингизда бўлса, Ироққа қарши коалиция тузиш вақтида Франция ва Россия қаршилик қилган эди. Шунда АҚШ бир неча кунда долларни 30 % гача қадрсизлантириб юборган, Франция ва Россия эса дарҳол АҚШ учун керакли бўлган ҳужжатларга қўл қўйиб беришган эди.

 АҚШнинг энг заиф нуқтаси унинг ўлиб бораётган мафкуравий қувватсизлигида. Шунинг учун ҳам у ҳар қандай Мабдаъий тўқнашувдан ўзини олиб қочади ва бу тўқнашувни ўзининг энг кучли нуқталаридан бири бўлган ҳарбий томонга йўналтириб олишга қаттиқ ҳаракат қилади. Агар шунга муваффақ бўлса ҳар қандай кучни тор-мор қила олиши ёки ҳеч бўлмаганда ўша кучларни чалғитиб, ўз мафкураларидан узиб олиш орқали уларни бир-бирлари билан жанг олиб борадиган ҳолатда қолдиради. Буни Афғонистон, Ироқ, Ливия, Сурия… мисолида кўришимиз мумкин.

 Юқоридагилар куфр ўйлаган ва режалаштираётган стратегик ҳаракатлар. Энди саволдаги уларнинг мақсадлари нима ва уни рўёбга чиқиши нақадар мумкинлиги ҳақида мулохаза қилсак.

 АҚШ ва куфр оламига қолса аллақачон Сурия халқини қириб юборган бўлишар эди. Уларни бу ишни амалга оширишига дунёдаги шакилланиб бораётган иймоний муҳит тўсқинлик қилиб турипти. Яъни, сиз билан биз даъват қилиш ва бошқа сиёсий ҳаракатларимиз билан Уммат ичида куфрга қарши, дунё бўйлаб, ўзимиз яшаб турган хар жойда иймоний муҳитни тайёрлаб боряпмиз. Бу муҳит хатто заиф мусулмонни ҳам Суриядаги каби ҳолатларга рози бўлмайдиган қилиб тарбиялаб боради. Натижада Уммат ичида “раъйи омм” – воқеликдаги ходиса ва ишларга нисбатан исломий дунёқараш шаклланиб боради. Сўнгра мазкур дунёқараш миллатлар ва юртларда, урф-одатларимиз асосида ўрталаримиздаги доимий алоқаларимиз асосига айлана боради. Бунда Уммат бошқача дунёқараш вакилларини жамиятнинг қуйи қатлами ҳисоблаб, тез орада уларни хам ўз сафига киритиб олади.

 Сурия ёки бошқа исломий юртларга нисбатан куфр оламининг муомилалари, юқоридаги фикрга, Умматда исломий “раъйи оммдан келиб чиққан урфи омм” қай даражада кучли эканига боғлиқ. Бу эса дунёнинг ҳар бир юртида мусулмонлар учун вожиб бўлган исломий даъват қай даражада олиб борилаётганига боғлиқ. Демак коалиция кучларининг Сурияга ҳужум қилиш кўлами ва халқини қай даражада қатли омм қила олиш имконияти, дунё мусулмонлари, хусусан даъватчилар масъулияти остида экан деса бўлади. Куфр мусулмонларнинг сони билан эмас, балки улар кўтариб юрган исломий фикрларини Ислом уммати онгига қай даражада сингиб кириб бора олгани ва уммат ўша фикрларни хаётдаги ўрнига қайтариш учун нималарга тайёр экани билан ҳисоблашади. Куфр олами фақат дунё мусулмонларининг мафкуравий қувватидан хайиқади. Шунинг учун улар бизнини жуда кўп майда бўлакларга бўлиб юбориб, хар бирини ўз мамлакати худудини химоя қилиш билан машғул қилиб қўйишди.

Улар фикрларимизни чегара билан тўса олишмади. Шунинг учун куфр олами, Ислом оламини ўз ақидамиз атрофидаги фикрий яхлитлигимиздан жуда қўрқишади. Харбий қувватимизни кучайтириш асоси бўлган харбий ишлаб чиқариш системамизни мавжуд эмаслигини жуда яхши билишади. Шунинг учун Сурияда Асад режими истиқомат қилиб келаётган худудни жуда хотиржам қўриқлаб келишмоқда.

Демак АҚШ бошчилик қилган янги оламий коалициянинг хатти харакатлари, бир ўзгармас чизиқ бўйлаб бормайди. Балки дунё Мусулмонларининг, ўз мафкуралари асосидаги Мабдаъий хатти харакатларига мувофиқ олиб борадиган қаршилик харакатларига кўра, куфр олами, олдига қўйган вахший режаларидан воз кечишга мажбур бўлишади.

 Туркистон таҳририяти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here