Ўзбекистон ИИВ: Тошкентда юз берган “портлаш” ўқув мағшулотларининг бир қисми бўлган

454
0

“кun. uz” сайтининг Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, 4 сентябр куни Тошкентнинг Чорсу бозори яқинида тушлик пайтида содир бўлган “портлаш” Тошкент ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси бўлинмаларининг ўқув машғулоти сценарийсининг бир қисми бўлган.

 “Соат 13:32да Тошкентдаги масжидларнинг бирининг ёнида жойлашган автобуслар бекатида шартли террорчи қўлбола портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Шундан кейин “тревога” буйруғи билан шаҳар милицияси кучлари ва воситалари оёққа турғазилди ва ички йўриқномаларда талаб қилинганидек портлаш юз берган ҳудуд ўраб олинди”, деб айтилмоқда матбуот хизматида.

 Ўқув машғулотлари сценарийси бўйича бир вақтнинг ўзида “жиноятчини” қидириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари ташкил этилди ва 15 дақиқадан кейин қўшни ҳудудда бу “жиноятчи” қўлга олинди.

 “Ўқув машғулотлари сценарийси максимал даражада реал вазиятга яқинлаштирилди. Унинг муҳим ташкил этувчиси Тошкентнинг бошқа тезкор жавоб бериш хизматлари – ўт ўчирувчилар, ФВВ, тиббий ёрдам хизматининг ҳушёрлиги ва тезкорлигини текшириш бўлди”, деб изоҳ бермоқда Ўзбекистон ИИВ вакили. Унинг таъкидлашича, машғулотнинг биринчи босқичида бу хизматлар машғулотлар ўтказилиши ҳақида олдиндан хабардор этилмаганлар.

 Туркистон:

Аҳолини огоҳлантириб ўтирмасдан ўқув машғулотлари ўтказиш Ўзбекистон ҳукумати учун одатий ҳолга айланиб қолган. Бундай ишлардан сўнг расмий ҳукумат хоҳласа буни исломий кучларга тўнкайди ва мусулмонларга қарши олиб бораётган аёвсиз курашини янада кучайтиришда фойдаланади, хоҳласа ўқув машғулоти ўтказилди деб хабар қилади.

  Мазкур портлашдан сўнг “Озодлик” радиоси Тошкент шаҳар Ички ишларидаги манбасига таянган ҳолда, “Шарқ” тўйхонасининг олдида, Чорсу бозорига яқин жойдаги Тўхтабой масжиди рўпарасидаги автобус бекатида номаълум шахс томонидан ташлаб кетилган қўлбола портловчи модда портлагани, одамларга шикаст етмагани ва портловчи моддани ташлаб кетган одам қидирилаётгани, портлаш содир бўлган жойда Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хизмати бўлинмалари иш олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эди. Гувоҳлар эса жума намозидан сўнг рўй берган портлаш кучли бўлмагани, лекин унинг овози Чорсу бозорини ларзага солганини айтишган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here