Нефт нархларининг тўсатдан тушиб кетиши сабаблари

661
0

Саволга жавоб

Нефт нархларининг тўсатдан тушиб кетиши сабаблари

Савол:

Баъзи ахборот воситалари 2015 йил 7 январ чоршанба куни Брент хом нефти нархи бир баррели 49,66 доллар қайд этилгани ҳақида хабар тарқатди. Шунингдек Америка хом нефти нархи ҳам бир баррели 47 долларга тушиб кетди. Маълумки 2014 йил июнда, ёзнинг бошида бир баррел нефт нархи 115 долларга етган эди. Ана шундан кейин нарх секин-аста пасайиб 2014 йил декабрнинг охирида 60 долларга, балки ундан ҳам қуйига тушиб қолди. Чунки Ғарбий Техас хом нефти нархи 58,53 долларга тушиб қолди, 2015 йил январнинг биринчи ҳафтасида эса 50 долларга тушиб қолди, яъни беш ой ичида 50 %дан ҳам кўпроқ пасайиб кетди! Нефт нархларининг бундай тўсатдан тушиб кетиши сабаблари нимадан иборат? Келгусида нефт нархларининг қандай бўлиши кутилади?

Жавоб:

Нефт нархлари тушиб кетишининг турли сабаблари бор, бу сабаблардан энг кўзга кўрингани сиёсий ғараз-мақсадлардан холи бўлган иқтисодий омилдир… Ана шу сабаблардан яна бири иқтисодий омилни сиёсий омил соҳиби манфаати сари ҳаракатга келтириш учун фойдаланиладиган сиёсий омилдир…

Сиёсий ғаразлардан холи бўлган иқтисодий омилга келсак, у қуйидагилардан иборат: «нефтни таклиф қилишни ортиши ёки талабнинг камайиши…», «кескинликлар, айниқса нефт бор минтақалардаги ва уларнинг атрофларидаги ҳарбий қайноқ нуқталар…», «нефт бозоридаги чайқовчиликлар ва давлатлар иқтисодининг заифлашиши ҳақидаги нефт экспорти ёки импортига таъсир қилувчи баёнотлардан фойдаланиб қолиш…».

Иқтисодий омилни сиёсий омил соҳиби бўлган давлат манфаати сари ҳаракатлантириш учун фойдаланиладиган сиёсий омилга келсак унга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин: «қазиб олишнинг ортиши ёки нефт эҳтиёт захирасидан катта миқдорни таклиф қилиш, лекин бу таклиф бир иқтисодий эҳтиёж учун бўлмайди» балки «рақобатчи давлатлар сиёсатига, айниқса ўз бюджети борасида асосан нефт нархларига таянадиган давлат сиёсатига таъсир ўтказиш мақсадида нархни пасайтириш учун» ёки «табиий нефт нархини сланец нефт (тоғ жинсидан олинган нефт)га кетадиган сарф-харажатдан кам бўладиган даражагача пасайтириш билан сланец нефт қазиб олишга чек қўйиш учун» бўлади. «Чунки табиий нефт нархининг бу даражагача пасайиши билан сланец нефт қазиб олиш фойдасиз бўлиб қолади».

Энди мана шу ишларни кўриб чиқайлик, ана шундан кейин нефт нархларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келган энг кучли сабаблар ҳақида хулоса чиқарамиз:

Биринчи: сиёсий ғараздан холи бўлган иқтисодий омил:

  • Таклиф ва талаб:

Нефт нархи бошқа ҳар қандай товар каби таклиф ва талаб орқали белгиланади. Шунинг учун нефт бозорида таклиф ортса унинг нархи пасаяди. Бу нефт импорт қилувчи давлатларда иқтисодий кризислар бўлган пайтда кузатилади. Чунки бундай ҳолатда талаб ва кризисга учраган мамлакатнинг юқори нархдаги нефтни импорт қилиш қудрати камаяди, шунинг учун талаб камаяди. Бу эса нархнинг пасайишига олиб келади… Нефтга бўлган талаб кучайиб талаб таклифдан ортиб кетган пайтда эса бунинг акси бўлади, чунки бунда нефт нархи кўтарилиб кетади.

  • Кескинликлар ва ҳарбий можаролар бўлаётган қайноқ нуқталар:

Бу ерда нефт нархларига таъсир қиладиган яна бир омил бор, у «прогноз», яъни нефт бозори тахминларидир. Бунга мисол қилиб нефт етказиб беришларнинг узилиб қолишини келтириш мумкин. Бу нефт қазиб олинадиган минтақалардаги урушлар ёки кескинликлар натижасида шундай бўлади… Шунинг учун демак нефт минтақалари бўлган Ўрта Шарқдаги геосиёсий кескинликлар нефт нархларининг кўтарилишига сабаб бўлиши мумкин. Таклиф қилинаётган нефт миқдорида ёки унга бўлган талабда ҳеч қандай ўзгариш юз бермаса ҳам нефт нархи – агар етказиб беришларнинг тўхтаб қолиши эҳтимолидан хавотирлик бўлса – кўтарила бошлаши мумкин. Шунинг учун кескинликлар босилган пайтда нефт нархи пасаяди ва ўзининг олдинги қийматига ёки ҳақиқий нархга қайтади. Масалан 2012 йил февралда яҳуд давлати, Қўшма Штатлар ва Эрон ўртасида уруш ҳақида жар солишлар бўлди. Бу эса нефт нархларининг кўтарилишига олиб келди. «Forbes» журнали бундай деб ёзган эди: «Нефт нархлари кўтарилиб ўзининг бир неча йилдан буёнги энг юқори даражасига етди, бунинг катта қисмига сабаб геосиёсий хавотирликлардир, бу хавотирликларга Эроннинг яна ҳарбий кураш столига қўйилиши бўлди». («Эронга ҳужум қилиш Қўшма Штатларни турғунликка олиб келиши мумкин» Форис, 2012 йил феврал).

  • Чайқовчиликлар ва иқтисодий баёнотлардан фойдаланиб қолиш:

Қўшма Штатлар ва Хитой каби нефт экспорти ёки импортига таъсир қилувчи баъзи алоқадор мамлакатлар томонидан чиқарилган ёмон иқтисодий баёнотлар – таклиф ёки нефтга бўлган талабнинг ўзгаришидан қатъий назар – нефт нархларининг тушишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда бозор иқтисодий ишлаб чиқариш секинлашиб қолишидан хавотирга тушиб қолади ва буни нефт истеъмолида қочиб бўлмайдиган ортга кетиш деб изоҳлайди, бинобарин нефт нархи пасаяди. Чайқовчилар фойда орттириш учун бозордаги нефт нархлари кўтарилиши ёки пасайишига оид прогнозларни кузатиб пайт пойлаб туришади. Бунинг натижасида таклиф ва талаб чоғида нефт нархига таъсир бўлади.

Иқтисодий баёнотлар ва чайқовчиликлар бир неча асосий ўйинчилар билан боғлиқ бўлади, бу асосий ўйинчилар нефт қазиб олувчи давлатлар (Россия, Канада, Саудия Арабистони… ва бошқалар каби)дан, нефт импорт қилувчи давлатлар (Хитой, Япония… ва бошқалар каби)дан, трансмиллий нефт ширкатлари (ЭксонМобил, ВР… ва бошқалар каби)дан, нефт картели (ОПЕК, чайқовчи деган ном билан танилган нефт савдогарлари каби)дан иборатдир. Булардан ҳар бир гуруҳда нефт нархларига таъсир ўтказиш қудрати бор. Нефт нархларига таклиф ёки талаб орқали ёки чайқовчиликлар чоғидаги нефт нархларидаги тафовутларни прогноз қилиш орқали таъсир ўтказади. Шунинг учун иқтисодий баёнотлар ва чайқовчиликлар алоқадор давлатларда иқтисодий кризислар юз бериши натижасида нархларга зўр таъсир ўтказади.

Иккинчи: Иқтисодий омилни сиёсий омил соҳиби бўлган давлат манфаати сари ҳаракатлантириш учун фойдаланиладиган сиёсий омил:

  • Сланец нефт мавзуси:

Америка оламда энг катта нефт қазиб чиқарувчи сифатида Саудия Арабистони ва Россиядан устун туради. Чунки Америка ер бағридаги сланецларни парчалаш орқали нефт қазиб чиқаради. Масалан «Банк оф Америка» 2014 йил ёзида бундай деб ёзди: «Қўшма Штатлар бу йил оламда энг катта нефт қазиб чиқарувчи бўлса керак, чунки у мойли сланецдан энергия манбаини қазиб чиқариш бўйича Саудия Арабистони ва Россиядан ўтиб кетди, бу эса мамлакат иқтисодини жонлантиради. Қўшма Штатлар суюқ моддалар ва уларни табиий газдан ажратиб олиш билан бир қаторда хом нефт қазиб олиш бўйича бу йил бошқа мамлакатлардан ўзиб кетди, кунлик қазиб олиш бу йилнинг биринчи чорагида 11 миллион баррелдан ошиб кетди…». (Қўшма Штатларга у нефт қазиб олишда Саудия Арабистонидан ўзиб кетганидан кейин энг катта нефт қазиб олувчи давлат сифатида қаралмоқда, Бломберг, 2014 йил 4 июл).

Қўшма Штатларда сланецдан нефт ва газ олиниши 2011 йилдаги кунига 5,5 миллион баррел нефт қазиб чиқаришдан бугунга келиб кунига 10 миллион баррелдан ошиқ қазиб олишга сабаб бўлди. Бу эса Американи ўз эҳтиёжларини – озгинасини мустасно қилганда – қондирадиган қилиб қўйди, натижада Американинг Саудиядан нефт импорт қилиши ярмидан озроққа, яъни кунига 878 минг баррелга камайди. Илгари кунига 1,32 миллион баррел импорт қилар эди.

Лекин муаммо шундаки, сланецдан нефт қазиб олиш сарф-харажати жуда юқори, бир баррели учун 75 долларга етиши мумкин. Табиий нефт қазиб олишга кетадиган сарф-харажат эса бир баррели учун 7 доллардан ошмайди. Бу эса сланец нефт қазиб чиқарувчи давлатлар учун ва энг аввало Америка учун нефт нархи унга кетадиган сарф-харажатдан пасайиб кетиши ҳалокатли зарбадир…

  • Бирон иқтисодий эҳтиёж учун эмас, балки рақобатчи давлатларни жазолашнинг бир қисми сифатида нархни пасайтириш мавзуси:

Бу ерда иккита таъсирли ва аҳамиятли масала бор:

Эроннинг ядровий программаси бўйича музокаралар мавзуси ва Россиянинг Қримни босиб олганлиги мавзуси. Бу икки давлат ўз бюджетининг катта қисмида нефт экспортига таянади. Шунинг учун нефт нархининг тўсатдан ярмига тушиб қолиши ҳеч шубҳасиз бу икки давлатнинг мазкур икки масала борасидаги сиёсатига таъсир қилади. Масалан Россиянинг бюджетига нефт ва газ, яъни энергия манбаи 50 % чегарасида ҳисса қўшади, балки баъзи баҳолашларга қараганда бу рақам бундан ҳам юқоридир. Шундай қилиб демак Россия нефт нархи баррели учун 105 доллар бўлишига муҳтождир. Чунки ана шунда у ўз иқтисодида мувозанатга эришади.

Эроннинг бюджетига эса нефт бундан ҳам кўпроқ ҳисса қўшади. Чунки бу ҳисса бюджетнинг 80 %дан кўпроғини ташкил қилиши мумкин. Шунинг учун Эрон нефт нархи баррели учун 130 доллардан ошиқроқ бўлиши зарур деб билади. Чунки ўшанда келадиган фойда Эроннинг ички лойиҳалари ва ўзининг минтақадаги тобеларига берадиган ёрдамлари билан мутаносиб бўлади. Шунинг учун демак нефт нархининг бунчалик паст нархга тушиб кетиши Эроннинг бюджетига кучли таъсир қилади.

Учинчи: юқорида айтилган сабабларни кўриб чиқиш билан қуйидаги нарсалар аён бўлади:

  • Сиёсий ғараздан холи бўлган иқтисодий омил:

а)   Таклиф ва талаб охирги йилларда деярли ўзгармади, унинг ўзгариши арзимас бўлиб, бу даражада тўсатдан пасайиб кетишга олиб келмайди. Масалан ҳатто ўтган йили ёзда ҳам нефтнинг оламий нархи нисбатан барқарор бўлиб (Ғарбий Техас хом нефти) бир баррели 106 долларга етган эди, қарийб тўрт йилгача шундай бўлиб келаётган эди. Лекин нефт нархларининг катта даражада пасайишини бутунлай иқтисодий деб изоҳлаш мумкин эмас. Чунки 2004 йилдан буён ўтган ўн йил давомида нефт қазиб олиш кунига 80 миллион баррелдан ошиб кетган эди. 2013 йил охирида эса олам нефт бозори кунига 86,6 баррел қазиб чиқарадиган бўлди. Ана шундан кейин қазиб олиш ортиб 2013 йил охирида ва 2014 йилнинг учинчи чорагида талабдан ошиб кетди. Натижада таклиф ва талаб бир-бирига яқин бўлиб қолди. Масалан Халқаро Энергия Агентлигининг 2014 йил учинчи чорагида кўрсатган рақамларга қараганда таклиф ўртача 93,74 миллион баррелга, талаб эса ўртача 93,08 миллион баррелга етди. (Олинган манба: Халқаро Энергия Агентлиги сайти). Бу эса тўрт йил орасидаги арзимас ошиш бўлиб, у бир баррели учун бир неча доллар миқдорида аста-секин пасайишда таъсир қилиш мумкин. Лекин беш ой орасида ярим нархига фақат агар иқтисодий омил бош сабаб бўлмасагина тушиб кетиши мумкин, холос.

б)   Кескинликлар ва ҳарбий можаролар бўлаётган қайноқ нуқталар ҳам янгилик эмас, аксинча булар охирги тўрт йил давомида деярли ўзгармас бўлиб келяпти. Чунки минтақадаги кризислар нефт нархларининг тўсатдан тушиб кетишига сабаб бўладиган даражада тўсатдан шиддатли тус олгани йўқ. Чунки минтақадаги ғалаёнлар ва кескинликлар 2011 йилдан бошлаб ҳозиргача деярли тўсатдан бўлмайдиган тарзда бир маромда давом этиб келяпти.

Шуниси ҳам маълумки, нефт нархларининг кўтарилиши аслида минтақа ва оламдаги сиёсий кризислар шароитида юз беради. Бундай ҳол 1973 йилдан бери бир қанча ҳодисаларда кузатилган. Ҳозир эса Украина, Сурия, Ироқ ва Ливияда кризислар жиддий тус олди. Шунинг учун баъзи тахминлар бўйича бир баррел нархи 120 долларга, балки 150 долларга сакраб кетиши тахмин қилинган эди. Шунинг учун нархларнинг бу шаклда тушиб кетиши – агар сабабчи омиллар фақат иқтисодийгина бўлса – ғайриодатий ҳолдир. Чунки кризислар в урушлар етказиб бериш йўлларига таъсир қилади ва шундан кейин таклиф камаяди, натижада нарх кўтарилади, фақат агар бу ерда қуруқ иқтисодий омиллардан бошқа сабаблар бўлсагина тушиб кетиши мумкин.

в)   Чайқовчиликлар ва иқтисодий баёнотлардан фойдаланиб қолиш, иқтисодий кризис шиддатли тус олган 2008 йилдан бошлаб ишлар ўз жойида депсиниб турибди, янада шиддатли тус олмади, аксинча бир оз яхшиланди. Шунинг учун айтиш мумкинки, иқтисодий омилнинг бир ўзигина нефт нархларининг, беш ой олдинги нархидан 50 %дан кўпроқ пасайиб кетган бу маъдан нархларининг тушиб кетишидаги бош сабаб эмас.

  • Иқтисодни сиёсий омил соҳиби бўлган давлат манфаатига хизмат қилиш сари ҳаракатлантириш учун фойдаланиладиган сиёсий омил:

а)   Сланец нефт мавзуси:

Сланец нефт қазиб олиш сарф-харажати бир баррели учун 70-80 долларга етади, такомиллашган замонавий техникалардан фойдаланилганда эса бу сарф-харажат камайиб бир баррели учун 50-60 долларга тушиши мумкин. Масалан HIS ширкатининг (у қидирув ишлари олиб борувчи ширкатдир) ҳисоблашича, сланецдан қазиб олинадиган бир баррел нефт сарф-харажати ўтган йили 70 доллардан 57 долларга пасайди. Чунки нефтчилар қудуқларни тезроқ қазиш ва кўпроқ нефт қазиб чиқариш йўлларини ўрганиб олишди. («Сенаторлар сланецдан нефт олишга қарши», Экономист, 2014 йил 6 декабр). Шунинг учун демак нефт нархининг бир баррел учун 50 ёки 40 долларга пасайиши сланец нефт қазиб чиқаришни фойдасиз қилиб қўяди, балки ҳатто бир баррели учун 60-70 долларга пасайганида ҳам муносиб фойда келтирмайдиган бўлади. Чунки иқтисодий фойда сарф-харажат билан сотилиш нархи ўртасида бир муносиб фарқ бўлишини талаб қилади.

Шунинг учун ОПЕКнинг нефт қазиб олишни камайтирмаслиги ёки тўғрироқ айтганда Саудиянинг қазиб олишни камайтирмаслиги сабаблардан бири бўлиши мумкин… Маълумки, Америка табиий нефт нархлари бир баррел учун юз доллардан кўтарилиб кетганлиги сабабли сланец нефт қазиб олишни йўлга қўйган эди. Шунинг учун демак табиий нефт нархларининг тушиши сланец нефт қазиб олишни фойда келтирмайдиган қилиб қўяди.

Табиий нефт нархлари тушишга бардош беради ва фойда келтиришда давом этаверади. Чунки сарф-харажат бир баррел учун 7 доллардан ошмайди, сланец нефт сарф-харажатлари эса – ҳозиргина айтиб ўтганимиздек – бундан ўн баравар кўпдир. Шунга кўра демак табиий нефт нархи қанчалик тушмасин фойда келтирувчи бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам Саудия нефт вазири Али Нуаймий бундай деди: «ОПЕК нефт қазиб чиқаришни – ҳатто хом нефт нархи олам бозорларида бир баррел учун 20 долларга тушиб қолган тақдирда ҳам – асло камайтирмайди». (Ал-Жазира 2014 йил 24 декабр). Нуаймий изоҳ бериб «ОПЕК билан Саудия ҳиссаси бир неча йилдан бери ўзгаргани йўқ, у кунига ўттиз миллион баррел чегарасидадир, ундан 6,9 миллион баррелга яқинини Саудия қазиб олади, айни пайтда ОПЕКка кирмаган бошқа давлатларнинг нефт қазиб олиши ҳам тинимсиз ошиб бормоқда» деди.

Шуниси ҳам маълумки, Саудиядаги бошқарув ҳозирги подшоҳ Абдуллоҳ даврида инглизлар билан кучли алоқалар ўрнатган. Шунга асосланиб айтиш мумкинки, Саудиянинг нефт қазиб олишни камайтирмасликка ва бу тўғрида ОПЕКка босим ўтказишга зўр эътибор бериши инглизларнинг Саудия билан келишиб юритаётган сиёсати доирасидаги ишдир. Бундан мақсад Американинг сланец нефт қазиб олишига таъсир кўрсатишдир.

б)   ОПЕК ўзидаги энг катта улушга эга Саудия томонидан ўтказилган босим сабабли шундай йўлни тутди. Айниқса нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК)нинг 2014 йил 27 ноябрда шу ташкилотнинг Венадаги қароргоҳида ўтказилган йиғинида ташкилот аъзолари нархларни қувватлаш учун қазиб чиқаришни камайтиришга келиша олишмади. Чунки Саудия қазиб олишни камайтиришни рад этди, саудияликлар қисқа давргача нархларнинг тушишига чидашлари мумкинлигини айтишди. Америка ОПЕКнинг шундай йўлни тутганини билгач Америка ташқи ишлар вазири Керри 2014 йил 11 сентябрда Саудияга келди ва Саудия подшоҳи Абдуллоҳни унинг ёзги қароргоҳида зиёрат қилди. Бу зиёрат илгари белгиланмаган эди. Ахборот воситалари гарчи бу зиёратга сабаб нефтдан бошқа сабаблардир, деб билдирган бўлса-да лекин далиллар бу зиёрат мавзуси нефт ва унинг нархлари бўлганини кўрсатиб турибди… Чунки айнан шу зиёратдан кейин Саудия сентябр ойининг қолган кунларида нефт қазиб олишни кунига 100.000 баррелдан кўпроғи билан ошира бошлади, ноябр ойининг биринчи ҳафтасида эса Саудия нефт нархини баррелига 45 цент миқдорида камайтирди. Бу эса нефт нархларининг баррелига 80 доллардан тез тушириб юборди. Америка ташқи ишлар вазирлигидаги бир йирик масъулнинг таъкидлашича ўша учрашув чоғида олам бўйлаб нефт етказиб беришлар масаласи муҳокама қилинган.

Керри Саудияни нефт қазиб олишни камайтиришга кўндира олмагач бу мавзуга бошқа томондан ёндашди. Чунки у нарх тушишига розилик берди. Бу Қримни босиб олган Россияга таъсир кўрсатади, Эронга ҳам ядровий музокаралар жиҳатидан таъсир кўрсатади, бу икки оқловчи омилга Саудия ҳам рози бўлади, деган фикрни билдирди, лекин Керри нархнинг пасайиши 80 доллар чегарасида бўлиши керак деган фикрни билдирди. Саудия бунга рози бўлган ёки ўзини рози бўлган қилиб кўрсатган кўринади. Чунки Британиянинг «Таймс» газетаси 2014 йил 16 октябрда бундай деб ёзди: «Саудия нефт нархининг 80 доллар чегарасида тушишини қўллаб-қувватлаб аниқ ҳисоб-китоб қилинган позицияни эгаллади. Оқибатда сланец нефт қазиб олишни иқтисодий жиҳатдан фойдасиз қилиб қўйди. Бу эса Американи яна Саудиядан нефт импорт қилишга ва бозордан сланецдан олинадиган газни чиқариб ташлашга мажбур қилади». Бу сўзлар Саудия ортида инглизлар турганини кўрсатмоқда. Инглизлар Саудияни Америкага қарши туришда қўллаб-қувватлашмоқда, Америка молиявий кризис оқибатларидан қутулиш учун ўз иқтисодини бошқаларнинг ҳисобига бўлса ҳам, уларга зарба бериб бўлса ҳам жонлантиришга ҳаракат қилмоқда. Маълумки ҳозирги Абдуллоҳ оли сауд режими инглизлар чизган чизиқ бўйлаб юрибди.

Америка нархларни пасайтиришга розилик бериб ўзини Саудияни рози қилганлигини кўрсатди. Америка Европага ҳам унинг Американи Россияга у Қримни босиб олгани учун жиддий босим ўтказмаганликда ва ядровий энергия программаси борасида Эронга ҳам жиддий босим ўтказмаганликда айблаши нотўғри эканини, бунга нефт нархини шу икки давлат бюджетига таъсир ўтказадиган даражада камайтиришга ўзининг розилик бергани далил эканини кўрсатди… Америка баъзи рус оппозициячиларини ҳам рози қилди. Чунки март ойининг бошларида миллиардер Жорж Сорос Америка идорасига Россияни – у Қрим Ярим Оролини ўзига қўшиб олгани учун – нефт нархларини тушириб жазолаш воситасини таклиф қилди… Шундай қилиб Керри ўзини нархни туширишга рози бўлган қилиб кўрсатди. Лекин бу тушириш муайян чегараларда бўлиши кераклигини билдирди, сўнгра Европани ва рус оппозициячиларни алдаб ўзининг Украинага русларга қарши ёрдам бериш борасида жиддий қилиб кўрсатди…

Лекин биринчи марта Америка ўзини муваффақиятсизликка учраганини кўриб турибди. Чунки «шамол» у истагандек «эсмади». Нефт нархи тушишда давом этиб бир неча ой ичида бир баррели 60 долларга тушиб қолди. Чунки Саудия нефт қазиб олишни камайтиришга кўнмай қаттиқ туриб олди, аксинча қазиб олишни кўпайтирди. Буларнинг барчаси бозорда – бозор нархларидан манфаатдор томонларнинг таъсири сабабли – ҳаммага маълум реакцияни келтириб чиқарди.

Тўртинчи: ҳозирда кутилаётган нарса:

  • Бу ерда нархнинг илгариги ҳолатига қайтиши борасида бирмунча қийинчилик бор.
  • Лекин нарх пасайишининг давом этиши иккала тарафга ҳам таъсир қилади:

а)   Нархнинг пасаявериши Саудияга ва унинг ортида турган Европага, айниқса Британияга ҳам таъсир қилади. Чунки Саудиянинг бу йилги бюджети сарф-харажатлар учун ажратилган 860 миллиард риёл умумий суммадан 145 миллиард риёл миқдорида камомадга учради, яъни камомад 40 миллиард долларга яқинни ташкил қилди. Бунга нефт нархининг тушиши сабаб бўлди. Бу эса Саудиянинг ички лойиҳаларига таъсир қилади. Бундан ҳам муҳимроғи Британиянинг Саудияга қиладиган экспорти, айниқса қурол-аслаҳа экспортига халал етишидир. Бу Саудия бюджетининг камайиши ва унга етган камомад сабабли бўлади… Британиянинг Саудияга қиладиган экспорти 2012 йилда 7,5 миллиард фунт-стерлингга етди. Бундан ташқари Британиянинг 200га яқин ширкати Саудияда ўша йили 11,5 миллиард фунт-стерлинг сармоя ётқизди. Буларнинг барчасига Саудиянинг молиявий қудрати – нефт нархларининг тушиши сабабли – камайиши таъсир қилади… Айниқса Саудия ҳукумати бюджети ўз даромадларидан 89 %ини нефт экспортидан олгани учун шундай бўлади. Шунинг учун демак нарх тушишининг давом этиши мана шу томондан  таъсир қилади…

б)   Бошқа томондан эса, нарх тушишининг давом этиши Американинг сланец нефт қазиб олишига ҳам таъсир қилади. Чунки Америка ўтган йилларда нефт нархининг кўтарилиши сабабли Америкадаги сланец нефт қазиб чиқаришга миллиардлаб долларни сармоя қилиб ётқизиш йўлига ўтган эди. Бунинг фойда келтирганини кўргач Америка 2008 йилдан бошлаб кунига қўшимча 4 миллион баррел нефт қазиб оладиган бўлди. Бу эса оламда нефт қазиб олишга таъсир кўрсатадиган рақамдир.

Нефт нархининг пасайиши гарчи Америка иқтисодини жонлантирса-да лекин Американинг сланец нефт тижоратидан маҳрум бўлишидан кўрадиган зарари бундан кўп баравар ошиб тушади. Шунинг учун Европа ва Саудиянинг Америка инвестициясини вайрон қилишига йўл қўйиб беришни Америка осонлик билан қабул қилмайди.

  • Шунга кўра демак Америка ё сланец нефт қазиб олиш сарф-харажатларини камайтиришда замонавий технологиялардан фойдаланиш услубларига ўтиши керак – чунки ўшанда сланец нефт қазиб олиш ҳозирги нефт нархлари тушиши шароитида ҳам фойда келтирадиган бўлиб қолади – бу эса осон иш эмас. Айниқса нефт нархи тушишда давом этаверадиган бўлса бу иш осон бўлмайди. Нефт нархининг тушиши эса ҳали тўхтамагани кўриниб турибди. Чунки 2015 йил 7 январда нарх бир баррели учун 50 доллардан ҳам пастлаб кетгани ҳақида хабар тарқалди… Ёки Америка Саудияни бевосита нишонга олиш йўлига ўтиши керак. Бунда Америка Саудия учун баъзи муаммоларни келтириб чиқаради ва унинг бюджетидаги камомадни тобора кўпаядиган қилиб қўяди. Натижада Саудия нефт қазиб олишни камайтиришга мажбур бўлади ва ана шундан кейин нефт нархи ошади… Ёки Америка Британия учун Яман ва Ливияда муаммолар келтириб чиқаришни камайтириш йўлини тутиши керак бўлади. Бунинг эвазига Британия Саудияга босим ўтказади, натижада Саудия нефт қазиб олишни камайтиради ва ана шундан кейин ОПЕК ҳам уни камайтиради, натижада нефт нархи яна кўтарила бошлайди… Бу уч вариантдан ҳар қайсиси учун баъзи бир режалар балки тил бириктирувлар керак бўлади… Шунга кўра демак нефт нархларининг тушиши муаммоси талашиб-тортишиш ўрни бўлиб қолаверади. Кучлар ўртасидаги кураш натижаларига қараб ёки капитализм тариқатидаги ўртача (муросасоз) ечим битимларига қараб бир пасайиб, бир кўтарилиб тураверади…

Бешинчи: Халқаро сиёсат депсиниш ва ларзага тушишда давом этмоқда. Чунки энди бир кризисдан қутулдим дегунча бошқасига тутилмоқда. Буларнинг барчаси оламда ҳукм сураётган капитализм низомининг фасодлиги оқибатида келиб чиқмоқда. Чунки бу низом халқаро кризислар уясидир. Бунинг оқибатида халқаро низом, айниқса одамлар танг ҳаётга дучор бўлмоқда… Бу фасод, бахтсизлик, фасод тарқатиш, машаққатларнинг барчаси – модомики капитализм низоми ҳукм сураверар экан – давом этаверади. Бу кризисларга фақат Аллоҳ Ўз бандаларига фарз қилган Раббоний низом майдонга кириб келсагина чек қўйилади. У рошид Халифалик низомидир. Зеро Халифалик ўз соясидаги барча одамларга адолат ва хотиржамликни олиб келади:

﴿وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيبًا﴾

«Ва сизлар Аллоҳ билан бирга яна бошқа бирон илоҳ бор, деманглар! Албатта мен сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман»                             [Исро 51]

                                                                                                   16 робиул-аввал 1436ҳ

                                                                                                                 7 январ 2015м

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here