Мисрда муваққат президент қасамёдга келтирилди

540
0

dempsi 

Миср Конституциявий суди раиси Адли Мансур муваққат президент сифатида пайшанба куни қасамёдга келтирилди.  04.07.2013
Пайшанба куни қасамёдга келтириш маросимида сўзлаган Адли Мансур президент Мурсийни ҳокимиятдан четлатишда муҳим рол ўйнаган оммавий норозилик иштирокчилари ва ҳарбийларни мақтаб: – Мисрликлар, биргина етакчига “сажда қилмасдан” 2011 йилги инқилоб идеалларига содиқ қолиши керак. Инқилоб руҳи давом этишининг кафолати инқилоб қадриятлари сақланиб қолишига умид қилишимиздадир. Бу қадриятларнинг асосийси етакчига сажда қилиш ва ундан ярим-илоҳий маҳлуқни яратишга чек қўйишдир- деди муваққат президент.  У шунингдек, Мурсий дохил Мусулмонлар биродарлиги тарафдорлари ҳам халқнинг бир қисми экани ва “мамлакатни қуришда” иштирок этишлари мумкин – дея қўшимча қилди.

Лекин пайшанба куни давлатга қарашли MENA агентлигининг хабар қилишича, исломчи партиянинг етакчиларидан Муҳаммад Бадие ва унинг муовини Хайрат ал-Шатер тинч намойишчиларни ўлдиришга чақирганликда айбланмоқда.

Ҳокимият алмашгани тўғрисидаги эълон Қоҳиранинг Таҳрир майдонида олқишлар билан кутиб олинди. Ўтган тунда миллионлаб мисрлик Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилганини байрам қилди. Мурсий ва у дохил Мусулмонлар биродарлиги партияси чоршанба кунги ҳодисани “ҳарбий тўнтариш”, дея атамоқда.

Абдулфаттоҳ ал-Сиси Миср конституцияси вақтинча бекор қилиниши ва мамлакатда янги президент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Чоршанба куни телевидение орқали қилган чиқишида Ал-Сиси: Мурсий “халқ талабларига жавоб бера олмади”- дея таъкидлади. Мусулмонлар биродарлиги партияси матбуот вакили Мурсий ўзининг 12 ёрдамчиси билан уй қамоғига олинганини маълум қилди.

Айни пайтда Қоҳира ва бошқа шаҳарларда исломчилар тарафдорлари намойиш ўтказаётган ҳудудлар ҳарбий техника ва қўшинлар тарафидан қуршаб олинган. Шунга қарамай бир нечта шаҳарда тўқнашувлар рўй берди. Исломчилар тарафдорлари полицияга қарата ўт очгани оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Мурсий 2012 йил 30 июн куни ўтказилган президент сайловида ҳаммани демократиядан юз ўгиргандан кейинги вақтлардаги Мисрнинг демократик йўл билан сайланган биринчи раҳбари бўлди деб баҳолашган эди. У 2011 йилда араб баҳори инқилоби натижасида Ҳусни Муборак режими ағдарилиши ортидан президент этиб сайланган эди. Мурсийнинг ҳокимияти мамлакатда сиёсий беқарорлик ва иқтисодий таназзулга тўғри келди деб уни оқлашга уришишяпди.

Пайшанба куни жаҳон ҳамжамияти Мисрдаги воқеаларга муносабат билдира бошлади. Парда ортидан ҳаммма ишни бошида турган АҚШ Президенти Барак Обама: ҳокимият ҳарбийлар аралашувида алмашганидан “чуқур ташвишда” эканини билдирди ва Вашингтон Мисрда тез орада демократик йўл билан сайланган ҳукумат ўз ишини бошлашига умид қилишини баён қилди. Обама ўз маъмурияти Мисрга кўрсатиладиган ёрдам масаласини кўриб чиқаётганини қўшимча қилди. Бу билан демократияга одамларни қайтаришни, ҳамда Миср халқида эътибори пастлаб кетган мухолифат етакчиси Муҳаммад Барадийни “қаҳрамон”га айлантиришни мақсад қилган Обама яна бир бор Миср халқини алдамоқчи.

Демократиядан ҳаммани юз ўгирганини хис қилаётган Дэвид Кэмерон мисрликларни демократия йўлидан боришга чақирди: – Биз ҳеч бир мамлакатда ҳарбий аралашувни қўллаб-қувватламаймиз. Лекин ҳозир Мисрда демократия равнақ топиши ва ҳақиқий демократик ҳокимият алмашинуви амалга ошишини истаймиз. Бу жараёнда барча тарафлар иштирок этиши керак, Британия ва иттифоқчиларимизнинг мисрликларга аниқ айтадиган гапи шу – деди, Британия раҳбари.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун томонларни “тинчлик, зўравонликдан тийилиш, мулоқот ва босиқликка” чақирди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон барча тарафларни “зудлик билан демократик жараёнга қайтишга” чақирди.

Германия Ташқи ишлар вазири Гуидо Ветсервелле ўз мамлакати Мисрдаги вазиятни “яқиндан катта ташвиш билан” кузатаётганини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги барча мисрликларни “босиқлик ва зўравонликдан тийилишга” чақирди.

Араб давлатларининг аксари Мурсийнинг ҳокимиятдан четлатилишини олқишлади.

Исроил Мисрда рўй берган ҳодисалар борасида муносабат билдиришдан тийилиб турибди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here