Миср шахарларида жума намозидан кейин Мурси тарафдорлари тинчлик намоишларини ўтказади.

411
0

1

Миср президентлиги лавозимидан четлатилган Муҳаммад Мурси тарафдорлари «Мусулмон биродарлар» ҳаракати етакчилигида мамлакатнинг бир қатор шахарларида жума намозидан сўнг норозилик намоишларини ўтказишмоқчи.

Мурси четлатилганидан кейин ташкил  қилинган «Қонунийликни қўллаб қувватловчи миллий фронт» исломчиларни «Рад этув жумаси» шиори остида тинчлик манифестациясини ўтказишликка ва «қуролли кучларнинг ҳукуматни эгаллаб олишларига ЙЎҚ дейишликка» чақирди.

Туркистон:

Бу вазиятдан фойдаланиб қолишдаги Ғарб тузган янги режа асосидаги харакатлар бошланиши.

Мурсий ўз тарафдорларига шунақанги тинч намоишлар уюштиришни маслахат берди. Мақсадлари эса, мурсий олиб борган бир йил мобайнидаги бошқарув Исломни хаётга олиб келиш йўли эди, шу улкан реъжа барбод қилинди, иложи бўлса шу йўналишдаги харакатларни яна давом эттириш лозим деган даъволарни халқ ичида илгари суриш.

Худбинларча тузилган бу реъжа, аслида куфр билан маслахатда олиб борилади, буни улар ўз матбуот машиналари билан буларни қўллаб юборишларидан англаб олсак бўлади.

Мақсадлари, Ихвон жамоасига йўқотиб бораётган обруйларини тиккалаш билан бир қаторда, куфр манфаъати учун умматни йил давомида кўрган бошқарув Ислом бошқарувига олиб борувчи ягона йўл эканлигига ишонтириш билан уни шу каби харакатлардан хафсаласини совутиш. Куфр олами бу йўналишда янги ҳукуматга қўлидан келган барча иқтисоди ва бошқа ёрдамларни кўрсатади.

Уларнинг Мурсий давридаги муаммолари, диний сиёсий фикрлар халқ орасида эркин тарқатиладиган даражадаги мухит пайдо бўлиб боргани ва Мурсийнинг вазиятни қўлга олишдаги қатиятлилиги етишмаганидан бўлди. Эътибор берган бўлсангиз, бир йил мобайнида тек ташлаб қўйилиб, махсус бўлинмалар томонидан ҳар бир исломий шахснинг қай даражада экани ўрганиб борилди ва хозирда уларни қамоққа олиш ёки бошқа чоралар кўриш ишлари олиб бориляпти.

Лекин вазият издан чиқиб кетиш арафасида. Инша Аллоҳ вазият Ислом манфаъати томон бурилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here