Исроил ас-Сисийни иқтисодий жиҳатдан дастаклашга чорламоқда

563
0

920960_3

Исроил тарафидан генерал ас-Сисий бошчилигидаги ҳарбий инқилобнинг қонунийлигини мустаҳкамлаш учун зудлик билан Мисрни иқтисодий жиҳатдан дастаклашга чақириқлар кўпаймоқда.

Ҳарбий шарҳловчилар, ёзувчилар, мутахассислар ва сиёсатчилар “Исроил ас-Сисийни дастаклаш ва мисрликлар орасида ишсизлик нисбатини камайтириш имкониятига эгадир”, деган фикрни ўртага ташладилар. Уларнинг эътибор қилишича, Иордания ва кўрфаз давлатларининг аксаряти бу тамойилни қўллаб қуввалайди.

Ас-Сисий ҳукуматини дастаклаш учун “Маршал режаси”ни ижро қилишга чақирган ҳарбий таҳлилчи Рон Бен-Ишай Ғарбни Миср инқилобининг мувафаққиятсиз якун топиши оқибатларидан огоҳлантирган. Бу хабарни Исроилга қарашли “Вай нет” ахборот сайти ўз мақоласида нашр қилди.

Шунингдек, Ишай ҳеч иккиланмай инқилоб етакчиларини қўллаб қувватлашга ундар экан, уларнинг Исломни янгидан майдонга қайтариш учун ҳаракат қилаётган кишиларга қарши курашаётганлигига эътибор қаратди.

У Мисрга инвеститцияларни жалб қилиш ва ёшларга фурсат пайдо қилиш йўлида миллиардлаган долларларни тўкиб ташлаш зарурлигини маълум қилди. Токи бу ёшлар айни маблағ ёрдамида ас-Сийсий ҳукуматининг барқарорлигига таҳдид соладиган қўзғалон юзага келишига тўсқинлик қила олсинлар.

Исроил айни ролни Иордания ва кўрфаз давлатлари билан тақсимлаб олганлигига эътибор қаратган Ишай Американи ас-Сисий режимини дастаклашга мажбур қилиш учун Исроил Вошингтондаги барча нуфузини ишга солиши лозимлигини таъкидлади.

Айни мавзуда Исроилнинг собиқ ташқи ишлар вазири Алван Лийфин зудлик билан зироат ва сув масаласида ас-Сисий режимига ёрдам қўлини чўзишга чақирди. Унинг таъкидлашича, ас-Сисий режимининг барқарорлиги икки тараф ўртасида стротегик шерикчилик кўринишларини давом этишига имкон яратади.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here