Коалиция аъзолари Истмбулда йиғилиш ўтказмоқда

551
0

1

Сурия миллий коалицияси Туркиянинг Истмбул шаҳрида ўзига етакчи сайлаш учун ҳамда Башар Асад режимига қарши жанг олиб бораётган қуролли кучларни бирлаштирадиган битта жабҳа ташкил қилиш учун йиғилиш ўтказмоқда. Икки кун давом этадиган бу йиғилишда коалиция тарафдорлари Муоз Ал-Хатиб истефо бергандан буён коалицияни бошқариб келаётган Жорж Собранинг ўрнига бир исм кўрсатишга ҳаракат қилишади. Коалициянинг янги бошлиғи май ойида сайланиш керак эди. Бироқ бир фикрга келиша олмаганлиги учун ортга сурилган эди.

Шунингдек коалиция аъзолари бошлиқ ноибларини ҳам тайинлайди ва коалиция ичида қарор қабул қиладиган етакчи ҳайъат бўлган сиёсий мажлисларини ҳам янгилайди.

Коалиция ишидан хабардор манбанинг айтишича, унга ёрдам бераётган халқаро кучлар бундан бир ой олдин юзага келган инқироз такрорланишини исташмайди. Ўшанда Туркия, ғарб давлатлари ва араб давлатлари коалициянинг йўқ бўлиб кетишини тўхтатиб қолиш учун ишга аралашишга мажбур бўлган эди. Ўз навбатида коалиция ҳам ғарб ва араб давлатларини Асадга қарши кураш учун мухолиф кучларни қурол аслаҳа билан таъминлаш зарурлигига ишонтириш ҳаракатида.

Айни пайтда Сурия ахборот вазири Имрон Заабий Сурия режими инқироз бошлангандан буён чақириб келаётган “сиёсий ечим”ни маҳкам ушлашини ва ҳақиқий ечимга миллий музокара орқали эришиш мумкинлигини таъкидлади.

“Миллий музокаранинг Сурияликлар орасида роли катта. Унда Суриядан бошқа Саудия, кўрфаз давлатлари, Туркия, Ливан ва Иордания каби давлатларга ўрин йўқ”, деди у баёнотида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here