Ўрта Осиё мусулмонларига мурожаат

566
0

Элдор

 Ўрта Осиё мусулмонларига мурожаат

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Аллоҳга ҳамд бўлсин, У бутун борлиқни яратган ва ўзининг китобида шундай дейди:

 Эй Муҳаммад, яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр,ғийбатчи-ю, гап ташувчи, яхшиликни манъ қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг! [68:10-13]

Пайғамбар Муҳаммад САВ бундай деганлар: “Шаҳидларнинг саййиди ҳамза ва золим ҳокимга хақ сўзни айтиб ва шунинг учун ўлдирилиб юборилган кишидур”.

Пайғамбар САВнинг оилаларига унинг асҳобларига ва қиёмат кунигача Исломни ёйишликдаги олийжаноб ишни давом эттираётганларнинг барчаларига шараф ва эҳтиромлар бўлсин.

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингилларим

Ўрта Осиё мусулмонлари бугунги куна ҳар қачонгидан ҳам ўз ҳокимларининг зулмидан азият чекмоқдалар. Бундай холат ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, меҳнатдами, ўқишдами, тирикчиликдами, либослардами, уй-жойдами ёки даволанишдами барчасида кузатилмоқда. Айниқса зулмлар диндор бўлган ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизга нисбатан содир бўлаётгани кузатилмоқда, чунки улар бу тузум ва унинг ҳокимларини ботиллигини кўриб, бу холатни ўзгартириш учун ҳаққа даъват қилаётганлари сабабли ушбу нарсаларга дучор бўлишмоқда.

Бизнинг юртларимизнинг ҳокимларини фақат ушбу фоний дунё, бойлик, ҳокимият ва кўнгил хушликлар қизиқтирмоқда. Улар ўз мақсадларига етишлик учун ҳеч нарсадан тап тортишмаяпти. Улар биз ҳақимизда ғамхўрлик ҳам қилишмайди ва бизнинг муаммолардан олисдалар. Биз уларни ушбу фоний дунё лаззатларига ўзларини уриб, кейинги ҳаётни рад этаётганларини кўриб турибмиз. Улар Яратувчининг қонунларини рад этиб, ўзлари ўйлаб топган қонунлари билан яшамоқдалар. Улар ўз халқидан йироқдалар ва кўмакни ғайридин мустамлакачилардан изламоқдалар. Бу нарсалар қурол-яроқ сотиб олишларида, бизнинг ерларимизда ҳарбий базаларни тақдим қилаётганларида ва ўз халқига қарши бўлган ҳар хил битимларда намоён бўлмоқда.

Бизнинг ерларимиз нефть, газ, олтин ва бошқа кўплалаб табиий заҳираларга бойдир. Бизнинг ерлар унумдор ва серхосилдир, мисол тариқасида пахта, буғдой, пиёз, гуруч ва бошқа кўплаб дон-дун ва сабзавотлар улкан хирмонларини келтирса бўлади. Энди бу нарсаларнинг барчалари ўзимизда бўла туриб, нега бошқа мамлакатларга тирикчилик ғамида кетишликка мажбур бўлмоқдамиз!? Бошқа мамлакатларда эса биз билан ҳатто хайвондан баттар муносабатда бўлишмоқда, бизларни устимиздан мазах қилишмоқда, ўта паст маош тўлашмоқда ёки умуман маош тўламай қўйишлари ҳам мумкин.

Тирикчилик пайида четга чиқиб кетган кўпчилик ака-укаларимиз халок бўлишмоқда, кўплари эса қул бўлиб қолмоқдалар. ҳокимларнинг бирортаси бўлса ҳам бизнинг ҳам-ташвишларимиздан суриштириб ҳам қўйишмайди. Бизнинг опа-сингилларимиз эса тирикчилик ўтказишлари учун ўз таналарини сотишга мажбур бўлмоқдалар ва шу тариқа ўз фарзандларини, қария ота-оналарини боқишмоқда.

Мен келтириб ўтган нарсаларнинг барчаси хақиқатда ҳаётда бор нарсаларга нисбатан ҳеч нарса эмасдир. Бу муаммоларнинг барчаси бизга ғайри дин мустамлакачилар тиқиштирган дахрий тузумдир. Бизнинг юртлардаги ҳокимлар бизнинг муаммоларимиздан олисдалар, чунки бу нарсалар бизга мустамлакачилар томонидан тиқиштирилган ва уларнинг манфаатларига хизмат қилади. Улар хақ билан ботилни аралаштириб юборишди ҳамда ўз халқи ва хақиқатга қарши курашмоқдалар.

Хақиқат эса шудан иборатки бутун борлиқни яратган Яратувчи бор У – Буюк Аллоҳдир. У, бизларни яратди ҳамда бизларни нима учун яратганини ва бизлар қандай яшашимиз кераклигини фақат Ўзи билади. Биз Яратувчимизнинг қўлланмасидан узоқлашгач, бизда муаммолар пайдо бўла бошлади. Шунинг учун ҳаётда бирдан бир тўғри ечим ва қўлланма бу – Яратувчимизнинг қўлланмасидир ва биз ушбу қўлланмага қайтишимиз керак.

Бизларга инсоният ҳаётида ҳеч қачон татбиқ қилинмаган ва фақат фараз бўлган демократия ғоясини тиқиштирмоқдалар. ҳаётда татбиқ қилинаётган нарса  капитализм деб аталади, чунки хақиқатда ҳокимияти пул ва қаллобликка асосланган ҳукмни юритаётган ўшалардир ва уларда ахлоқий ёки иносний қийматлар йўқдир. У ерда фақат фойда (манфаат) ҳукм суради.

Бизнинг ҳокимларимиз инсон ҳуқуқлари тўғрисида энг кўп бақир-чақир қиладиган хориждаги давлатларнинг банкларига ўз халқидан ўғирлаган бойликларини ҳисоб рақамлар очиб, ўтказмоқдалар. Шу вақтни ўзида ўша демократия ҳимоячилари диктаторлар билан бир бирига манфаатли бўлган мулоқотлар олиб боришмоқда, ўз банкларида диктаторларнинг пулларини қўриқламоқдалар ва мусулмонлардан ўғирланган пуллар эвазига ўша диктаторлар ва уларнинг оила аъзоларига қимматбахо уйлар сотишмоқда.

Энди нега бизни хорлаётган, бизни қул қилаётган, бир бурда нон топишлик учун бизни мажруж қилаётган хорижга боришимиз керак экан. Ахир юртимиз табиий заҳираларга бой, ерлармиз унумдор бўлсаю қаёқдаги бир тўда каззоб ва сохта раҳбарлар бизнинг бойликларимизни ўғирламоқда ва бизнинг хонадонларда бузуқчилик ва фасод тарқатишмоқда.

Эй мусулмонлар!

Сизларнинг томирларингизда шараф қони оқмоқда! Ўрнингиздан туриб бу золим ва  қўрқоқларга: Энди ҳеч қандай зулм ва масхараларга ўрин йўқ! Бизнинг ерларда бузуқлик ва номардликка ўрин йўқ! Биз мусулмонлар бундан буён хорликка чидаб туролмаймиз. Сиз золим ва зўравонларга Муҳаммад САВнинг олийжаноб Умматининг бошида туришликка ўрин йўқ денглар.

Буюк Аллоҳ айтади: 

Улардан қўрқасизларми?! Агар (ҳақиқиймўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга лойиқроқ зот Аллоҳкуахир?!   [9:13]

Эй мусулмонлар, эй Уммат!

Сизлар бир пайтлар, кўплаб асрлар мобайнида инсоният тарихига шон-шарафнинг олий маъносини олиб келгансизлар. Сизлар барча нарсада: ихтиро, кашфиёт, маданият, ахлоқ ва қувватда биринчи эдинглар, токи ерда ҳоким бўлмагунларингизгача!

Буюк Аллоҳ қуръонда айтади:

(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз.    [3:110]

Росулуллоҳ САВ: “Менинг Умматим бошқа халқлар орасида бамисоли чироқдир”, деганлар,

яна: “Менинг Умматим ҳудди бошланишими ёки тугаши неъматлиги мавҳум бўлган ёмғирга ўхшайди” деганлар.

Эй мусулмонлар, эй Уммат!

Биз сизларни ҳизб ут-Тахрирдаги ака-ука ва опа-сингилларингиз Хақ тантана қилишлиги учун биз билан меҳнат қилишга даъват қиламиз. Сизлар кўриб турибсизлар Аллоҳдан хайбатланган ака-ука ва опа-сингилларигиз Хаққа даъват қилишларини сўз билан олиб бормоқдалар. Бу даъват пайғамбарлик минхожи асосидаги тўғри йўлдаги Халифалик давлатини қайта қуришга ҳаратилган. Бу давлат, оламларни Хожаси бўлган Аллоҳнинг илоҳий низоми асосига қурилган. Фақат Халифалик соясида сизлар адолат ва ўз ҳуқуқ ҳамда ор-номусингизни ҳимоясини таъминлай оласиз.

Шунинг учун сизларни, энг яхши ва тўғри нарсага чақираётганларида “лаббай” деб жавоб беринглар! Ва сўзимнинг нихоясида, Оламларнинг Роббисига ҳамду санолар бўлсин!

Элдор ҳамзин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here