Қирғизистон терроризм (Ислом)га қарши курашда Тожикистон билан ҳамкорлик қилади

500
0

 Терроризмга қаршу кураш номи остида йилдан-йилга Ислом ва мусулмонларга қарши курашини кучайтириб келаётган Тожикистон ҳукумати дастлаб мактаб ёшидаги ўғил болаларни жума намозига боришига тўсиқ қўйиб, ўқувчи қиз ва талабаларнинг рўмолларига қарши курашган бўлса, кейинчалик оқ дўппи, сақол ва ҳижобга қарши курашга киришди, рўйхатдан ўтмаган деган баҳоналар билан масжидлар ўйин-кулгу марказларига айлантирилди.

 Ислом динига қарши адоват билан курашаётган Имомали Раҳмон ўтган йил сентябр ойида генерал Абдухалим Назарзода бошчилигида давлат тўнтаришига сунъий ҳаракат уюштириб, гарчи демократияга асосланган бўлсада, бироқ номида Ислом сўзи бўлгани сабабли “Тожикистон Ислом уйғониш партияси” фаолиятини ҳам тақиқлаб, террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди. Бунинг ортидан эса мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини янада авж олдириб, ҳатто ташкилот раҳбари Кабирийнинг 95 ёшли отаси Тилло Кабировни ҳам қамоққа ташлади.

 Аллоҳ томонидан ўзига берилган имкониятларни синов ва масъулият сифатида эмас, балки амал ва қудрат деб билган бугунги замон Фиравнни Имомали Раҳмон Ислом дини ва унинг қадриятларига қарши курашда шунчалик туғёнга кетдикки, хатто гўдакларга исломий исм қўйишни ман қилди. Ўзини эса “миллат халоскори сифатида” тарихий вазифаси учун “миллат раҳнамоси” дея эълон қилди.

 Бугунги кунга келиб эса Тожикистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши олиб борган курашида ўзи эришган “муваффақият”ларни Қирғизистон билан ўртоқлашмоқчи.

 Қирғизистон Ички ишлар вазири Мелис Турганбаев тожик ҳамкасби Раҳимзода Рамазон Ҳамро билан учрашиб, терроризм (Ислом)га қарши курашда ҳамкорлик қиладиган бўлди.

 Тожикистоннинг Сўғд вилоятида бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон ва Тожикистон халқаро терроризм, ноқонуний экстремистик ташкилотлар сафига ёшларни қўшилиб кетишини олдини олиш бўйича махсус чоралар ишлаб чиқишга келишиб олишди. Бундан ташқари бу ишларни амалга ошириш учун икки мамлакат ички ишлар ходимлари вакилларидан иборат мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Туркистон: 

АҚШ бошчилик қилиб бораётган оламий куфр системаси Ислом ва мусулмонларга қарши бирлашишди. Улар АҚШдаги улкан сиёсий институтлар фалиятлари воситасида, бир қатор стротегик мақсадларини муайян услублар билан биргаликда амалга ошириб келишаяпти.

Шулардан энг кўзга кўрингани Брукингс муассасасидир. Шу сабабли у Америка ва оламдаги энг эски аналитик (таҳлилий) муассасалардан бири ҳисобланади. “BROOKINGS INSTITUTION” муассасасининг таърифи: Брукингс муассасасаси – уни Брукингс институти деб ҳам аталади – Америка фикрий муассаси бўлиб, қароргоҳи Қўшма Штатлардаги Вашингтон Ди Си да жойлашган. Унинг исми унга асос солган Роберт Брукингс Robert S. Brookings 1850 – 1932 исмидан олинган бўлиб, бу муассасага асос солиш 1916 йилда бошланган. У – расман – турли соҳаларда тадқиқот олиб боришга ва кўп соҳаларда таълим беришга ихтисослашган нотижорат махсус муассасадир. Шунинг учун баъзилар бу муассасани Вашингтондаги қарор тайёрлаш бўйича таъсир ўтказувчи энг муҳим тадқиқот марказларидан бири деб ҳисоблайдилар. Бу муассаса: хилма-хиллик, мустақиллик ва таъсирчанликни ўзи учун ва тадқиқотлари учун шиор қилиб олган.

Охирги уч ўн йилликда бу муассаса тадқиқот ва нашрларида минтақада сиёсий Исломнинг юксалаётганига ҳамда Қўшма Штатларнинг бу масалага қандай муносабатда бўлиши тўғрисида, яъни сиёсий исломга репрессив чора кўриш ёки уни сиёсий воқеликда шерик қилиш тўғрисида тавсиялар беришга эътибор бериш кўзга ташланди. Бу ҳақда қатор тадқиқотлар чиқарилди, прогноз-тахминларни мониторинг қилиш (кузатиш) олиб борилди, минтақадаги бу янги ва муҳим воқега тааллуқли стратегик тавсиялар ва таклифлар берилди.

1999 йилдан бошлаб фаолият олиб келаётган “RAND” корпорациясига 2006 йили “радикал” йўналишдаги мусулмонларга қарши курашишнинг натижали лоиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди. АҚШ Афғонистонда ва Ироқда ҳарбий мувоффаққиятсизликка учраганидан кейин, Ислом ва мусулмонларга нисбатан муомилаларини ўзгартириш мақсадини кўзлай бошлади. 2014 йили Обама “биз энди исломий мамлакатларга аскар олиб бормаймиз” деди. У яна “исломий мамлакатлар, ўз юртларидаги радикал кучларни ўзлари амаллашлари керак. Биз улар билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз” деди.

Охирги йилларда Америка Бишкек билан яқин муомилада бир қатор тадбирлар олиб боряпти. Лекин АҚШнинг илгариги стротегиясини ўзгартиргани кўриниб қолди. У мусулмонларни ҳимоя қилиш, уларни инсон сифатида ҳақ ҳуқуқлари учун курашиш принципидан келиб чиқиб иш олиб боришдан воз кечди. Бишкекда таъсир қуввати ошиб бораяпти. Лекин Бишкекнинг ўзида мусулмонларга нисбатан бўлаётган зулмларга ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти. Тожикистонда таъсир қуввати ошиб бораяпти. У ерда ҳам, баъзида инсон кўтара олмайдиган даражадаги зулмлар бораётгани АҚШпараст кучларни қизиқтирмай қўйди. АҚШ бу минтақалардан худди Ўзбекистон сингари, фақат стротегик ҳамкор сифатида фойдаланиб, уларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши зулмларига эътибор бермаяпти.

Демак, куфр системасининг Ислом ва мусулмонларга нисбатан стротегик қарашлари ўзгарди. Улар мусулмонлар мамлакатларида, мусулмон етакчилари бош бўлган “RAND” карпорацияси “секулярис мусулмонлар”(демократия асосида яшашни ёқловчи мусулмонлар) деб атаб олган мусулмонлар тоифаларини, ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб юбориш маслаҳати асосида иш олиб боришади.

Қирғизистон, Тожикистон билан ҳамкорлик асосида, мусулмонларга қарши иш олиб бориш лоиҳасини маслаҳатлашаётгани йўқ. Улар оддий бир чегараларни аниқлаб олишда ҳам бир бирлари билан келиша олишмайди. Қирғизистон, халқаро дунё системасининг кетувидан келиб чиқиб, Тожикистонга белгилаб берилган куфр лоиҳасидан нусха олмоқчи десак тўғри бўлади. Бу икки давлат, нафақат Марказий Осиёда балки дунёда энг заиф ва тобеъ давлатлар қаторидан ўрин олишган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here