Амал қилиш учун беш сўз!

4861
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Амал қилиш учун беш сўз!

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

رَوَى الطَّبرَانِيُّ فِي الأَوسَطِ عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يَأْخُذُ عَنِّي هَؤُلَاءِ الْكَلِمَاتِ، فَيَعْمَلُ بِهِنَّ، أَوْ يُعَلِّمُهُنَّ مَنْ يَعْمَلُ بِهِنَّ؟» قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: قُلْتُ: أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ، فَأَخَذَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِيَدِي، فَعَقَدَ فِيهِمَا خَمْسًا، وَقَالَ: «اتَّقِ الْمَحَارِمَ تَكُنْ أَعْبَدَ النَّاسِ، وَارْضَ بِمَا قَسَمَ اللَّهُ لَكَ تَكُنْ أَغْنَى النَّاسِ، وَأَحْسِنْ إِلَى جَارِكَ تَكُنْ مُؤْمِنًا، وَأَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ تَكُنْ مُسْلِمًا، وَلَا تُكْثِرِ الضَّحِكَ، فَإِنَّ كَثْرَةَ الضَّحِكِ تُمِيتُ الْقَلْبَ»

Табароний “Ал-Авсат”да Абу Ҳурайрадан G ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ e: “Ким мендан ушбу калималарни олиб, уларга амал қилади ёки амал қиладиганларга уларни ўргатади, дедилар. Абу Ҳурайра G айтади: мен, эй Росулуллоҳ e дедим. Росулуллоҳ A қўлимдан тутдилар ва бешта амални санаб, шундай дедилар: Ҳаромдан хазар қил, энг тақводор одам бўласан. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўл, энг бой одам бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрганни одамларга яхши кўр, мусулмон бўласан ва кўп кулма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради».

Севимли Пайғамбаримиз eнинг ушбу сўзлари аниқ ва батафсил айтилган бўлиб, уларни тушуниш осон ва таъсирлидир! Ислом дини бизга тўғри йўлни кўрсатмасдан туриб, яхшилик қилишга буюрмади! Шунингдек, ҳеч бир ёмонликдан огоҳлантирмай туриб, бизни ундан қайтишга ва сақланишга буюрган эмас! Орамизда ким одамларнинг энг тақводори бўлишни хоҳламайди? Ким энг бой одам бўлишни ёқтирмайди? Ким ҳам, имонли, чин мўмин бўлишни хоҳламаслиги мумкин? Орамизда ким мусулмон бўлишни ёқтирмайди? Ким тирик қалбга эга бўлишни хоҳламайди? Ҳеч шубҳа йўқки, барчамиз ушбу беш сифатга эга бўлишни жон дилдан хоҳлаймиз.

Улардан биринчиси: “Ҳаромдан хазар қил, энг тақводор одам бўласан”.

رَوَى البَيهَقِيُّ فِي الآدَابِ عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ الْحَلَالَ بَيِّنٌ وَالْحَرَامَ بَيِّنٌ وَبَيْنَهُمَا مُشْتَبِهَاتٌ لَا يَعْلَمُهُنَّ كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ، فَمَنِ اتَّقَى الشُّبُهَاتِ فَقَدِ اسْتَبْرَأَ لِدِينِهِ وَعِرْضِهِ، وَمَنْ وَقَعَ فِي الشُّبُهَاتِ وَقَعَ فِي الْحَرَامِ، كَالرَّاعِي يَرْعَى حَوْلَ الْحِمَى يُوشِكُ أَنْ يَقَعَ فِيهِ، أَلَا وَإِنَّ لِكُلِّ مَلَكٍ حِمًى، أَلَا وَإِنَّ حِمَى اللَّهِ مَحَارِمُهُ، أَلَا وَإِنَّ فِي الْجَسَدِ مُضْغَةً إِذَا صَلَحَتْ صَلَحَ الْجَسَدُ كُلُّهُ وَإِذَا فَسَدَتْ فَسَدَ الْجَسَدُ كُلُّهُ أَلَا وَهِيَ الْقَلْبُ».

Байҳақий “Ал-Адаб”да Нуъмон ибн Башир Gдан ривоят қилиб айтади: “Мен Расулуллоҳ eнинг шундай деганларини эшитдим: “Ҳалол аниқ баён қилинди, ҳаром ҳам аниқ баён қилинди, уларнинг ўртасида бир қанча шубҳали ишлар бор бўлиб, кўп одамлар уларни билмайди. Бас, кимки шубҳали нарсалардан сақланса дини ва ор-номусини сақлабди. Кимки шубҳали нар­саларга тушиб қолса ҳаромга тушиб қолади. У худди қўриқхона атрофида қўйларни ўтлатиб юрган, қўйлари ўтлагани қўриқхонага кириб қолиши хавфи бўлган чўпонга ўхшайди. Огоҳ бўлингки ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлингки Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсала­ридир… «Огоҳ бўлингларки, жасадда бир парча гўшт бўлиб, агар у ўнгланса, бутун жасад ўнгланади, агар у бузилса, бутун жасад бузилади. Огоҳ бўлингларки, у қалбдир”.

Иккинчиси: “Аллоҳнинг тақсимотига рози бўл, энг бой одам бўласан”.

Қаноат ва шукроналик абадий бойликдир! Қаноат – оз бўлсада Аллоҳ берган нарсага сабр қилиш ва бошқаларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикмасликдир. Бу Имоннинг белгисидир. Истакнинг уч: юқори, ўрта ва қуйи даражаси бор. Юқори даражасига келсак, инсон бу дунёнинг энг юқори поғонасига интилиб, бошқа нарсаларнинг таъсиридан қочади. Ўрта даражаси эса, инсон қаноат ва тўқликка эга бўлади ҳамда фойда ва ортиқча нарсага интилмайди. Қуйи даражасига келсак, инсон қўлига текканига қаноат қилади, Аллоҳ берган нарсага кўп ёки оз бўладими, унга паст назар билан қарамайди, қўлидан келмайдиган нарсани излаб овора бўлмайди.

Қаноатнинг таъсири жуда кўп бўлиб, жумладан: Қалб Аллоҳга таваккал қилиш, тақдирда ёзилган ризққа рози бўлиш билан таскин топади. Бинобарин, инсон Аллоҳ Таолонинг неъматларига шукр қилиб, яхши ҳаёт кечиради. Ҳасад, ғийбат, туҳмат, ёлғон гапириш каби қалбларни вайрон қилувчи ҳамда яхши амалларни йўққа чиқарувчи гуноҳ ва ёмон ишлардан ўзини сақлаб, муваффақиятга эришади. Қаноатли киши Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсани хоҳлайди ва ўзини дунё вайроналари остида қолиб кетишдан сақлайди. Қаноатли кишини Аллоҳ ҳам, одамлар ҳам яхши кўради. Қаноат жамиятда бахт ва фаровонликни ёйилишига сабаб бўлади. Бойлик – бу руҳий бойликдир. Шараф – бу розилик ва қаноат қилишдир. Аммо хорлик – бу қаноатсизлик ва очкўзлик эканлиги инкор этилмайдиган ҳақиқатдир.

Қаноатга олиб борадиган сабаблар: Аллоҳдан ёрдам сўраш, Унга таваккал қилиш, Унинг иродасига ва тақдирига бўйсуниш, бу дунёни қадрига қараб баҳолаш, мансублик даражасига қараб дунёни ўз ўрнига қўйиш ва фақат охират ғамида ҳаракат қилишга интилишдир. Шунингдек солиҳларнинг ҳолларига, ихлосларига, тақволарига, бу дунёдан ва унинг роҳатларидан юз ўгирганлигига назар ташлаш, ўзимиздан пастдагиларнинг аҳволига қараб, қаноат қилиш, хушмуомала бўлишга интилишдир. Қаноат эса хотиржамлик, юракка таскин ва қалбга ором бахш этгани учун биз қалбни шунга кўниктирамиз. Инсон фарзанди она қорнида бўлганида унинг ризқи белгиланишига тўла ишонч ҳосил қилиш учун Қуръони Карим оятлари, айниқса, ризқ оятлари ҳақида тадаббур қилимиз керак. Биз билишимиз керакки, ризқ ақлнинг кучлилиги, ҳаракатнинг кўплиги, билимнинг кенглиги каби инсоний меъёрларга бўйсунмайди. Шуни ҳам билишимиз керакки, агар бойлик шариат йўли билан келмаса, унинг оқибати эгасига ёмонлик ва бало бўлади.

Учинчиси: “Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан”.

رَوَى البَيهَقِيُّ فِي شُعَبِ الإيمَانِ عَنْ أَبِي شُرَيْحٍ الْكَعْبِيِّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ، وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ، وَاللهِ لَا يُؤْمِنُ ثَلَاثًا» قَالُوا: وَمَنَ ذَاكَ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: «الْجَارُ لَا يَأْمَنُ جَارُهُ بَوَائِقَهُ». قَالُوا: وَمَا بَوَائِقُهُ؟ قَالَ: «شَرُّهِ».

Байҳақий “Шуабул ийман”да Абу Шурайҳ Каъбий Gдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ e шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки мўмин эмас, Аллоҳга қасамки мўмин эмас, Аллоҳга қасамки мўмин эмас. Эй Аллоҳнинг Росули ким мўмин эмас – деб сўрашди. Шунда у киши: Қўшниси унинг ёмонлигидан омонда бўлмаган киши» дедилар.

وَرَوَى الإِمَامُ أحمَدُ فِي مُسنَدِهِ عَنْ عَائِشَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا زَالَ جِبْرِيلُ عَلَيْهِ السَّلَامُ يُوصِينِي بِالْجَارِ، حَتَّى ظَنَنْتُ أَنَّهُ سَيُوَرِّثُهُ»

Имом Аҳмад ўзининг “Муснад”ида Оиша онамиз Iнинг Пайғамбаримиз eдан ривоят қилган ҳадисда қуйидагиларни келтирганлар:

«Жаброил менга қўшни ҳақида кўп васият қилганидан қўшнига ҳам мерос қолармикан деб ўйлаб қолдим».

Тўртинчиси: Ўзингга яхши кўрганни одамларга яхши кўр, мусулмон бўласан”.

رَوَى ابنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ بِاللَّهِ حَتَّى يُحِبَّ لِأَخِيهِ مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ».

Ибн Ҳиббон ўз “Саҳиҳ”ларида Анас ибн Молик Gдан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз e дедилар: «Бирортангиз яхши кўрган нарсасини биродарига илинмагунича мўмин бўла олмайди».

Бешинчиси: “кўп кулма, чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради”.

رَوَى ابنُ حِبَّانَ فِي صَحِيحِهِ عَنْ أبي هريرة قَالَ: مَرَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى رَهْطٍ مِنْ أَصْحَابِهِ وَهُمْ يَضْحَكُونَ فَقَالَ: «لَوْ تَعْلَمُونَ مَا أَعْلَمُ لَضَحِكْتُمْ قَلِيلًا وَلَبَكَيْتُمْ كَثِيرًا». فَأَتَاهُ جِبْرِيلُ فَقَالَ: إِنَّ اللَّهَ يَقُولُ لَكَ لِمَ تُقَنِّطُ عِبَادِي؟ قَالَ: فَرَجَعَ إِلَيْهِمْ فَقَالَ: «سَدِّدُوا وَقَارِبُوا وأبشروا».

Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”ида Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилади: Расулуллоҳ G бир гуруҳ саҳобалари кулиб ўтирганларида уларнинг ёнидан ўтиб: Агар сизлар мен билган нарсани билганингизда эди, оз кулиб, кўп йиғлаган бўлардингиз.”, дедилар. Шунда Жаброил \ унинг олдига келиб: «Аллоҳ сенга: «Нега бандаларимдан умидини узяпсан?» деяпди, – деди. Шунда Пайғамбар e уларнинг олдига қайтиб: “Тўғри бўлинг, яқин бўлинг ва хурсанд бўлинг”, дедилар.

Абу Ҳотим G айтдилар: “Тўғри бўлинг” дегани, Пайғамбар eнинг йўлларига эргашиш ва суннатларига амал қилишда масъулиятли бўлиш зарурлигини билдиради. “Яқин бўлинг” дегани, кўтара олмайдиган ишларга ўзингизни урманглар, деганидир. “Хурсанд бўлинг” дегани эса, менинг суннатимга тўғри амал қилиш билан ёндашсангиз, жаннат сизники бўлади деганидир.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

23 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

30 Май,         2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here