Бойларнинг ўз зиммасидаги қарзини кечиктириши зулмдир

3508
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Бойларнинг ўз зиммасидаги қарзини кечиктириши зулмдир

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

أورد ابن ماجة رحمه الله تعالى أن النبي ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:” ‏ ‏مَطْلُ ‏ ‏الْغَنِيِّ ظُلْمٌ وَإِذَا ‏ ‏أُحِلْتَ ‏ ‏عَلَى ‏ ‏مَلِيءٍ ‏ ‏فَاتْبَعْهُ،

Ибн Можа раҳимаҳуллоҳдан ворид бўлган ҳадисда Расулуллоҳ e айтдилар: «Бойнинг (ўз зиммасидаги қарзни) бермай юриши зулмдир. Агар сен бойнинг ортидан эргаштирилсанг унга эргаш (Яъни, агар сенинг қарзингни тўлаш бойга ҳавола қилинса, сен уни қабул қил

وأورد رحمه الله تعالى أيضاً عن النبي ‏صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ:” ‏لَيُّ ‏ ‏الْوَاجِدِ ‏ ‏يُحِلُّ عِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ“.

Ибн Можа раҳимаҳуллоҳ яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Қарзни пайсалга солган бойнинг обрўсини тўкиш ҳам, уни жазолаш ҳам ҳалолдир”.

Уламолар Пайғамбаримиз eнинг “Қарзни пайсалга солган бойнинг” деган сўзлари, уни қаттиқ сўз билан ҳақорат қилишни ва унинг жазоси қарзини тўламагунча қамоққа олинишини билдиради, дейишган.

Ибн Аббос G айтади: «Унга золимларга қарши дуоибад қилишга рухсат берилди ва унинг дуоси шундай эди: «Эй, Аллоҳим, унга қарши менга ёрдам бер ва ундан менинг ҳаққимни ол! Эй Аллоҳ, у билан менинг орамизни очиқ қил”.

Имомлар Оиша Iдан ривоят қилган ҳадисда ўғрилик қилган киши учун дуоибад қилаётган кишини эшитган Оиша онамиз унга: “(Бундан уялма), агар ўғрилик қилган киши мусулмон бўлса, унга дуо қилишда енгиллик берма. Агар у кофир бўлса, у ҳолда тилингни тўхтатма ва унга ҳалокат тила”, дедилар.

Ҳозирга пайтда бизнинг ҳаққимизни еяётганлар ҳокимлардир, уларни ким қамайди? Бизга зулм қилишди, биз учун улардан ким қасос олади? Улар мулкимизни ўғирлашди, уларни ким жазолайди? Ҳукмдорларни ҳибсга олиб, улардан қасос олиш ва жазолаш фақат Халифалик давлатининггина қўлидан келади. Чунки Аллоҳнинг ёрдами билан яқинда тикланиши кутилаётган Халифалик давлати уларга Аллоҳ Таолонинг ҳукмини татбиқ этиб, Умматнинг қалбига шифо бўлади. Шундай экан, кимки ҳукмдорларни жинояти ва қилмишлари учун жазоламоқчи бўлса, Халифалик давлати орқали Аллоҳнинг ҳукмини барпо этиш учун уларни ўзгартириш ва йўқ қилишни мақсад қилган эзгулик карвонига қўшилсин. Кейин уларни шариатга кўра ўзгартириш учун тинмай меҳнат қилиш билан бирга улар учун дуо қиламиз. Масалан: Эй Аллоҳим, уларнинг сонини камайтир, уларни тарқоқ ҳолда ҳалок қил ва улардан ҳеч кимни қолдирма. Аллоҳим, уларнинг ҳукмронлигини доимий қилма, уларнинг байроғини олий ва ўзларини одамларга ўрнак қилма. Аллоҳим, уларни тезроқ даф қилишга Ўзинг бизга ёрдам бер. Чунки Сен қудрат эгаси ва интиқом соҳибидирсан.

Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, Аллоҳ рози бўлсин, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

28 Зулқаъда, 1445ҳ йил.

05 Июн,        2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here