Туркистон: АҚШ Осиё ва Афғонистон атрофидаги, унга қўшни давлатларига нисбатан янги стротегиясини эълон қилди.
Х. Клинтон АҚШ конгреси олдидаги чиқишида” янги ипак йўли” деб номланган лоиха асосида, Ўрта Осиё давлатларини хам сиёсий хам иқтисодий қўллаб қувватлаш хақида гапирди.
Клинтонни такидлашича, Осиёдаги кутилаётган ўзгаришлар ва Марказий Осиёдаги ўзаро қалтис сиёсий вазийятлар, бизларни у ерда таъсир қувватига эга бўлган ягона давлат сифатида, вазийятлар кетувига сиёсий ва иқтисодий томонлама ўз таъсирларимизни ўтказишимизни талаб қилади деди.
Аслида бу лоиха 2009йили бир қатор сиёсий ва харбий мутахасислар томонидан лоихалаштирила бошланган эди.
Клинтонни М. Оиё бўйлаб яқиндаги юришида, мана шу масалани кўтарган ва Тожикистон каби давлатларда катта қўлловга эга бўлган.
Бунинг асосий сабаби: Ўрта Осиё давлатлари, асосан Тожикистон билан Ўзбекистон ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликларни тоборо кучайиб бораётгани сабабидан, улар ўрталаридаги зиддиятларни харбий тўқнашувлар келиб чиқиши мумкин даражага етиб қолганлиги, бу давлатларни айниқса Тожикистонни иқтисодий халаж холатига олиб келиб қўйиш мумкинлигидандир.
Бу давлатларни тарқоқликларидан ташқари, ўзаро адовватларини кучайиб бораётгани,АҚШ каби сиёсий ўта мохир давлатлар учун қўл келмоқда. Улар ўрталарини ислох қилиши мумкин бўлган, Клинтон айтмоқчи “ягона қувват”, хозирги вазийятда хақийқатдан хам АҚШ бўлиб турибди.
АҚШ бу давлатларни ўрталаридаги чегараларни ўтиб бўлмайдиган даражада мустахкалашлари учун, Афғонистондаги вазийятни ўз назоратидан чиқиб кетишидан кейинги оқибатлари хавфи билан буларни қўрқитди.
АҚШ бу давлатларни, худди ўргимчак ўз тўрига тушган пашшаларни, узоқ муддат холларидан тойгунича тек ташлаб қўйганидек, АҚШни кўринмас тўридан қутилаолмай холдан тойгунларича кутди. Энди уларни ўрталарини ислох ?илиш бахонаси билан, ” янги ипак йўли” каби лоихаларини кўтариб кириб, уларни сиёсий ва иқтисодий томонлама мутлоқ ўзига боғлаб олмоқчи бўлябди.
Бу лоиха аслида Путинни ЕВРОЗЕС ташкилотига қарши уюштирилаётган бўлса хам, ундан ўзини содда ва қулайлиги билан ажралиб туради. Бу лоиха АҚШ учун иқтисодий манфаатларни деярли кўзламайди. Фақат сиёсий ва харбий стротегик ахамиятлар мақсад қилиниши кутилмоқда.
Бундан ташқари бу лоиха, ЕВРОЗЕСдан ёки ВТОдан фарқли ўлароқ, муайян қонун қоидалар билан Осиё давлатларини мажбуриятлар билан боғламайди.
АҚШни бу лоихаси амалга ошгудек бўлса, М Осиёни Россияни сиёсий ва иқтисодий манаполиясидан қутқаради ва Хитой, Покистон, Индия каби иқтисодий ривожланиб бораётган давлатлар учун янги катта бир бозор барпо қилган бўлади.
Бу лоиха амалга ошгудек бўлса, АҚШ Осиёда давлатлар аро сиёсий ва иқтисодий қози бўлиб қолиш билан бир қаторда, ўзини жуда катта стротегик иншоатларини олиб киради ва уларни химоя қиладиган харбий қувватларини хам шу минтақаларга жойлаштиришга мажбур бўлади.
қарабсизки бунга қўшилишга мажбур булган давлатларнинг барчаси, АҚШни сиёсий, иқтисодий ва харбий мустамлакаларига айланадилар.
카이센 윈즈
비망록에서 그는 특히 눈길을 끄는 단어를 추가했습니다 … 인과 정의는 이루어지지 않습니다!