Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди

490
0

Туркия ва Саудия Арабистони ўртасида “мувофиқлаштирувчи кенгаш” ташкил этилди. Бу кенгаш икки давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилганлиги айтилмоқда. Президентлик манбаларидан берилган баёнотларда қайд этилишича, икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш учун жуда муҳим қадам ташланган.

“Саудия-Туркия мувофиқлаштирувчи кенгаши”ни ташкил этиш тўғрисидаги келишув меморандуми Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон билан Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ас-Сауднинг кўз ўнгида икки давлат ташқи ишлар вазирлари Мавлут Чавушўғлу ва Одил бин Аҳмад ал-Жубайр томонидан имзоланди. Имзолаш маросими Истанбулда ташкил этилган Исломий хамкорлик ташкилотининг 13 Саммити очилиши мажлиси ортидан Истанбул Конгресс марказининг “Юлдуз 1” залида бўлиб ўтди.

Сўнги олинган хабарларда айтилишича, Туркия-Саудия мувофиқлаштирувчи кенгаши икки мамлакат ўртасидаги мувофиқлик даражасини ошириш, стратегик ҳамкорликни кучайтириш, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ва xалқлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган.

Президент Эрдуғон ўтган йил декабр ойининг оxирида Саудия Арабистонига расмий ташрифи чоғида қирол Салмон билан биргаликда “Турк-Саудия мувофиқлаштирувчи кенгаш”ни ташкил этиш борасида қарор қабул қилишган эди. Мазкур қарорнинг амалга ошириш матни бугун имзоланди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here