بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Жаниндаги репрессияга қарамай, Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Трамп келишувига қарши норозилик намойиши уюштирди
Ҳизб ут-Таҳрир – Фаластин замини 2020 йил 15 феврал шанба куни Рамаллоҳ ва Жанин шаҳарларида Трамп келишувига ва барча мустамлакачилик ечимларига қарши намойиш уюштирди.
«Трамп келишуви Халифалик ва унинг армияси оёқлари остида эзилиб-йўқ бўлажак» номли ушбу намойишда Ҳизбнинг минглаб тарафдорлари Рамаллоҳдаги Манора ва Жанин марказига тўпландилар. Қўлларида роя ва ливоларни ҳамда Хавфсизлик Кенгаши ва икки давлат ечимига оид Трамп келишувини қораловчи шиорларни кўтариб чиққан намойишчилар мусулмон юртлар армияларига ҳайқириб, Фаластинни озод этиш ва яҳудий вужудини йўқ қилиш сари зудлик билан ҳаракатга келиш зарурлиги тўғрисида нутқ сўзладилар.
Жанинда нутқ сўзланиши ортидан шаҳар хавфсизлик хизмати намойишчиларни бостириш учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи гранаталар қўллашдек жирканч ҳаракат содир этди. Бундай ҳаракатга қўл урганлар, босқинчи яҳудийларга хизмат қилишдан ўзга нарсани билмайдиганлардир. Ваҳоланки, мусулмон юртлари армияларидан ёрдам талаб қилинаётгани босқинчи яҳудийлар ҳаловатини бузмоқда. Чунки бу армиялар уларнинг вужудини йўқ қилиши муқаррар. Намойишчиларга нисбатан бундай ваҳший хатти-ҳаракат Фаластин режими билан унинг хавфсизлик хизмати башарасини яна бир бор фош этди. Зотан, Фаластин аҳлига душманлик қилиб, уларнинг душмани томонда турувчи Фаластин хавфсизлик хизмати америкалик генерал Дайтон қўлида тарбия топган.
Иккала шаҳардаги намойишларда сўзланган нутқларда Фаластиннинг мусулмонлар замини эканлиги, Трамп келишуви ҳам, бошқа барча шармандалик ва хиёнат битимлари ҳам Аллоҳ йўлида жиҳод қилувчи мўминлар оёқлари остида эзилиб йўқ бўлиб кетажаги, Фаластин Аллоҳ баракотли қилган замин бўлиб, тупроқлари Уммат тарихидаги минглаб шаҳидлар қони билан покланганлиги, уни анави хоин ва жинояткорлар қўллари ҳаргиз булғай олмаслиги таъкидланди. Нутқларда қуйидагилар баён қилинди:
«Трамп келишуви мустамлакачиларнинг навбатдаги қароридан ҳамда вараққа ёзилган сиёҳдан бошқа нарса эмас. У аввалги қарорларидан мутлақо фарқ қилмайди. Трамп келишуви Фаластин аҳли учун на янгилик бўлди, на кутилмаган воқеа. Улар буни Осло, Кэмп-Дэвид ва Водий-Араба каби шартномалардан фарқ қилмайди, деб ҳисоблайдилар. Фаластин аҳли Ҳайфо, Акка, Қуддус ва Халилдан воз кечиш ҳамда бир парча картон давлатча соясида яҳудий босқинчилар билан тинчлик келишувига рози бўлиш ўртасида фарқ йўқ, деб биладилар». Нутқларда Уммат уламоларига ва армияларига мурожаат қилиниб, уларни зиммаларидаги бурчни адо этишга чақирилди. Иордания, Миср, Покистон, Жазоир, Индонезия ва мусулмон юртларидаги бошқа барча армиялар Фаластинни озод этиш ва Қуддуси Шарифни поклашга даъват қилинди.
Шунингдек, ташкилотлар ва гуруҳларга қарата «Америка, Россия, Британия, Франция ва яҳудийлар бир-бирларига дўст бўлиб, Ислом ва унинг Уммати душманидирлар, сизлар исломий юртлар ҳукмдорларининг Фаластинга хиёнат қилишганини англаб етинг ва Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам тутиб, барча Ислом душманларидан воз кечинг!», дея мурожаат қилинди.
Ҳизб ут-Таҳрир бу золим ҳукмдорларни йиқитиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга мусулмонларни даъват қилди ҳамда ушбу Халифаликкина Трамп келишуви ва барча мустамлакачилик ечимларига якун ясашга қодирлигини таъкидлади. Фаластин аҳлини Набий ﷺнинг Исро масканини маҳкам ушлашга ҳамда бир сафда туриб, Трамп келишувидан тортиб икки давлат ёки битта давлат ечимига қадар босқични яҳудийлар «давлати»га қонунийлик берувчи барча лойиҳаларни рад қилишга чақирди.
Роя газетасининг 2020 йил 19 феврал чоршанба кунги 274-сонидан