Д. Кучера : АҚШ ва Россия Ўзбекистон билан қўшни давлатлар ўртасида кескинликни кучайтирмоқда

441
0

300px-Средняя_Азия

Американинг Афғонистонда ҳарбий амалиётлари учун Ўзбекистоннинг моҳиятини хисобга олганда, АҚШнинг бу Марказий Осиё мамлакати билан ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлашлиги, балки, стратегик зарурият талаби ҳамдур. Аммо, АҚШ учун бу нарса, Ўзбекистоннинг, катта ҳатарлар кутиш мумкин бўлган ва ишончга эга бўлмаган, минтақадаги обрўси каби мураккаб аҳвол билан боғлиқ. Яхши маълумки, Тожикистон ва Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан муносабатларида чегара ва сув захиралари ҳусусида низо мавжуд. қозоғстон эса Ўзбекистонни минтақада ўзига рақиб сифатида кўради. Шу боис, Американинг Ўзбекистонга кўрсатаётган қарбий ёрдами минтақада вазиятни кескинлашишлигига туртки бўлиши мумкинми?

Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш, деган бахона асосида бир неча йил мобайнида тўхтатиб қўйилган, АҚШ томонидан бериладиган ҳарбий ёрдам секин-аста яна ўсиб бормоқда. АҚШнинг Ўзбекистонга айғоқчилик учун катта бўлмаган учувчисиз учоқлар етказиб беришлигининг сирлиги қолмади. Шунингдек, АҚШ Ўзбекистон ҳарбий кучларини тунда кўриш мосламалари, ўқ ўтмас жилетлар ҳамда қидирув ва нишонга олув мосламалари билан таъминламоқда. Вашингтонда Ўзбекистонга бунданда жиддийроқ ҳарбий техника етказиб беришлик ёки сотишлик масаласини кўриб чиқилаётганлиги ҳақида ҳақиқатга ўта яқин бўлган миш-мишлар ҳам бор.

АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари ҳарбий техниканинг ошиқчасини Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам бериб юбориш ниятлари бор эканлигини айтишмоқда. АҚШ эса Қирғизистондаги авиабазадан фойдаланмоқда. Шунинг учун ҳам АҚШ ҳарбий кучлари фақат Ўзбекистон билангина ҳамкорлик қилмоқда дейилса нотўғри бўлади. Бироқ, берилаётган ёрдам ҳажмининг кўплиги ва ҳарбий алоқаларнинг жадал суратлар билан ўсиб боришига қараганда, АҚШ кўпроқ эътиборни Ўзбекистонга бермоқда.

«Тенгри Ньюс» қозоқ маълумот агентлигининг такидлашича, Ўзбекистоннинг АҚШ билан шериклик қилиши Марказий Осиёда низо чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Мақолада рус сиёсатшуноси Александр Собяниннинг Ўзбекистон жадал равишда минтақанинг катта қувватдаги иқтисодий ва ҳарбий вужудига айланиб боришлиги ва бу эса қозоғстон, Қирғизистон ва Тожикистон учун “тинч хаёт тугаганлигини” билдиришлиги ҳақидаги фикри келтирилади.

«ЦентрАзия» сайтидаги бошқа мақолада эса сиёсий таҳлилчи Андрей Грозин, Америка ҳарбий ёрдамини олар экан, Тошкент ўз халқига қарши босим қуролини қўлга киритиш мақсадидан кўра, кўпроқ минтақа гегемони учун курашда кучли воситага эга бўлишни кўзлаётганлигини, қўшма Штатлар эса Марказий Осиё режимларини қуроллантирар экан, бутун минтақани портлатиб юбориши мумкин бўлган, секин-аста портловчи мина ўрнатаётганлигини қайд қилади.

Минтақавий кескинликни тоборо кучайтириш ҳақидаги юқоридаги мулоҳазалар минтақадаги америка сиёсатини русча тасаввур қилиш билан мос келади. Кремлни Ўзбекистоннинг Россия таъсири остидан, хусусан, русларнинг хавфсизлик соҳасидаги асосий лоиҳаси – КХШТ сафидан чиқиб кетишликка қилаётган харакатлари ташвишлантиради. Россия Федерациясининг Қирғизистон ва Тожикистонга ҳарбий ёрдам етказиб беришлигини рус ҳукуматидагилар АҚШ-Ўзбекистон устунига қарши туришлик зарурати сифатида асослаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Шунинг учун ҳам, Россия кескинликнинг кучайиб бориш таҳдидини атайин бўрттираётган бўлиши мумкинлигини эътибордан ҳоли қилмаслик керак. Бироқ, қўшниларнинг Ўзбекистонга ишончи йўқлиги шу даражадаки, Кремлнинг гижгижлаши хожатсиз. Ва аксинча, Ўзбекистоннинг Россияга нисбатан шубҳадалиги унинг АҚШ ва НАТО билан ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлаш учун қилаётган ҳаракатларини тушундириб беради. Россиянинг дўстона змас кайфиятдаги қўшниларни қайта қуроллантириши юзага келган вазиятни юмшатишликка ёрдам бермайди, албатта.

Шуларнинг барчаси шубҳалар ва кескинликларнинг кўнгилсиз доирасини пайдо қилади. Бу нарса қандай ҳолатларга олиб келишини ҳеч ким билмайди.

Джошуа Кучера – Марказий Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқ хавфсизлик муаммоларини ёритиб беришлик билан шуғулланувчи вашингтонлик дахлсиз журналист, EurasiaNet сайтида The Bug Pit блогига эга.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here