Туркистон:
Сурия мухолифати эрта тонгданоқ ўз тарафдорларини мамлакатнинг икки йирик шахарлари – Дамашқ ва Алеппо кўчаларига олиб чиқди.
Ливаннинг Лубнон ал-Эн маълумот агентлиги хабарига кўра, ҳукумат изнисиз пойтахт кўчаларида уюштирилган юришлар Тадамон махалласидан бошланди. Тунги соатлар мобайнида “инқилобий қўмиталар” фаоллари, хукуматнинг ҳуқуқ – тартибот кузатувчи гуруҳлари ҳаракатларини қийинлаштириш мақсадида, шахарнинг Кафара-Сууса ва Наҳара-Оиша махаллаларида йўлларни тўсиб чиқишган.
Дамашқдан 340 км шимолда жойлашган Алеппо шахри кўчаларида намоишчилар колонналари бомдод намозидан кейин пайдо бўла бошлади. Энг кўпсонли чиқишлар шахарнинг Салоҳиддин, Бустан ал-ҳисор, Шаъар ва Ториқ ал-Боб маҳаллаларида белгиланган. Бир неча жойларда полиция тарафидан намоиш қатнашчиларини ҳибсга олишлар бўлган. Ўтган хафтада Суриянинг бу муҳим савдо марказида 14 ой давом этаётган норозиликларнинг энг кўпсонли намоишлари бўлиб ўтди.
Мамлакатнинг курдлар яшаган Амуда ва қамишли минтақаларида, шимолий-шарқида, ҳамда жанубида – Даръа вилоятида намоишлар бошланганлиги ҳақида хабарлар келмоқда. Бугунги “нафрат жумаси” “Тез кунда Дамашқда учрашгунча” шиори остида ўтмоқда. “Мусулмон биродарларнинг” асосий ҳалъаларидан бири бўлиб қолган Дума шахрида Башар Асад хусуматчилари намоишда “инқилобчиларни қуроллантиришни” талаб қилишган.
ВМТнинг Сурияни кузатиш Ваколати аъзолари қарама-қаршиликларнинг энг хавфли ҳудудларига йўл олишди. Кузатувчилар мамлакатнинг низолар бўлиб турган олти ҳудудида, шу жумладан, Сурия эркин армияси жангарилари фаолият олиб бораётган Хомсда, ҳамада ҳамда Идлибда навбатчилик қилмоқда. Ўтган ой ичида тинчликпарвар гурухига камида уч маротаба ҳужум қилинган.