Яқин Шарқда Ислом ва демократия уйғунлашмоқда

461
0

Яқин Шарқда Ислом асосларини рад этмайдиган демократия ўрнатилиши эҳтимоли айтилмоқда

“Яқин Шарқда Ғарбдаги даҳрий демократиядан фарқли, ислом асосларини рад этмайдиган демократик тартибот юзага келмоқда” – дейди Карнеги маркази тадқиқотчиси Синан Улген.

“Сиёсий саҳнага янги ўйинчилар чиқишмоқда. Масалан, Мисрдаги Мусулмон биродарларини айтиш мумкин. Улар ҳозир анча мўътадил ва иқтисодий ислоҳотларга урғу беришмоқда”.

Араб дунёсидаги сўнги ўзгаришлар Тунис каби мамлакатларда ҳақиқий деморатик ўзгаришларга йўл очгани айтилади.

Аммо Миср ва Ливия сингари йирик, нефтга бой ва стратегик муҳим давлатлардаги инқилоблар қатор зиддиятларга ҳам етаклаган. Хусусан, янги раҳбарлар яна демократияни бўға бошлашгани ҳақида иддаолар янграган.

“қудратга келганлар ҳам келажакда янгича яккаҳокимга айланиши хавотирлари йўқ эмас” – дейди Синан Улген.

Ғарб ва Исломчилар

Аммо нефтга бой ва стратегик аҳамияти улкан Яқин Шарқда сиёсий исломий кучларнинг юксалишига Ғарб қанчалар тоқат қила олишлиги масаласи ҳам бор.

Фаластинликлар 2006 йилги сайловда “Ҳамас” гуруҳини сайлашганди. Бироқ Ғарб ва унинг иттифоқчилари “Ҳамас”ни террорга алоқадор билиб, улар билан тўлиқ иш олиб боришмади.

Таҳлилчиларга кўра, энди вазият ўзгарган ва Ғарб минтақада Исломий кучлар мавқеи баланд келаётганини тан олиб, мослашиши керак.

“Ғарб ҳозир янги раҳбарлар тижорат ва сармояга очиқ бўладими, улар билан қандай муомала қилиш мумкин каби саволлар устида ўйламоқда” – дейди Карнеги вакили.

“Исломий кучлар демократиядан чекинмасмикан деган қўрқувлар бор, бироқ Туркия каби мамлакат мисолида олганда, Ислом, демократия ҳамда дунёвий тузум уйғун ва ёнма-ён яшай олади”.

Таҳлилчиларга кўра, кўплаб яккаҳоким ва ё коррупцияга ботган тузумларда дунёвий мухолифат таъқибга юз тутиб келаётгани боис, ягона мухолиф куч сифатида исломчилар саҳнага чиқишади, холос.

 Туркистон: Куфр олами Яқин Шарқда, қаттиқ мафкуравий кураш кетаётганини ва бу курашда ўзларини тўла мағлубиятга учрашлари муқаррарлигини тан олишмоқда.

Корнегий маркази, бутун куфр оламини вақтинчалик дунёвий манфаатлардан воз кечиб туришга ва шунинг билан бир қаторда, уларни куфр мафкуравий байроғи остида Ислом мафкурасига қарши бирлашишга чақирмоқда.

Миср ва Сирияни, Туркия лоихаси бўйича йўналтиришга харакатлантиришга уриниш, яъни Ислом ва демократия уйғунлигини уюштириш, бу тиниқ демократия деганини англатади.

Негаки Ислом мафкураси, бошқа тузумлар билан бирлашиши билан ўзининг софлиги ва поклигини йўқотади. Натижада Туркия сингари хунасасифат бир тузум пайдо бўладида, Ислом мутлақ хокимият ташқарисида қолиб кетади.

Бу куфрнинг охирги умиди эди, лекин вазийят бу умидларини ҳам пучга чиқиб бораётганини кўрсатиб бормоқда. Хатто улар хозирда олиб боришаётган услубларининг бирортасидан ҳам умидлари қолмади. Фақат мағлубиятларини тан олиб, мусулмонлар орасида фитналар уюштирмасдан тинчлик билан чиқиб кетишса яхши бўлар эди.

Халифалик эълон қилиниб, фақат Ислом бошқарувига қайтишдан бошқа, тинчликка қайтиш чоралари қолмади.

Шуни тўла англаб етиб келаётган куфрнинг эндиги харакатлари, фақат парокандаликлар келтириб чиқаришга қаратилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here