Покистон ташқи ишлар вазири Хина Раббонининг берган баёнотига кўра, Покистон Афғонистондаги НАТО кучларига юклар етказиб беришликдаги барча тўсқинликларни олиб ташлашликка ҳаракат қилмоқда, чунки Афғонистоннинг ҳамда Покистоннинг келажаги бир-бирига тиғиз боғланган.
Японияда ўтказган матбуот анжуманида Хина Раббони, Афғонистондаги НАТО кучларига юклар етказиб беришнинг давом этишлиги, худди Афғонистонники каби, Покистоннинг ҳам манфаатидадир ва бу борада музокаралар бўлмоқда, деб баён қилди. “Биз бу нарсани бошқалардан кўра кўпроқ ўзимиз учун қилмоқдамиз. Биз бу нарсани ака-укаларимиз ва опа-сингилларимиз учун, шунингдек Афғонистондаги биродарларимиз учун қилмоқдамиз, чунки уларнинг ва бизнинг келажагимиз тиғиз боғлиқдир”, – иқтибос келтиради унинг сўзларидан “Лемар” телеканали.
Вазирнинг сўзларига кўра, Покистон АҚШ билан муносабатни яхшилашликка харакат қилмоқда ва умид қиладики, шу йўналишдаги унинг барча амалиётлари тўғри тушинилади ва қабул қилинади, вахоланки, бу йўлда, Покистонни кунда изтиробга солаётган, бир қатор муаммоларни енгиб ўтишга тўғри келади.
Бу борада Афганистан.ру, НАТО кучларининг ҳар бир юк машинаси учун тўловни 20 карра, яъни 250 доллардан 5 минг долларга кўтаришлиги ҳақидаги Покистоннинг яқинда берган баёнотини эслатиб ўтди.
Туркистон: Раббоний юқоридаги баёноти билан, АҚШнинг манфаатлари бўйлаб харакатланувчи ясама хоким эканини яна бир маротаба исботлади.
Илгариги АҚШ Покистон алоқаларининг узулиши, АҚШни Марказий Осиё давлатларига нисбатан ишлаб чиққан режаси асосида уюштирилган эди.
У режа, НАТО кучларини Афғонистондан Ўрта Осиё давлатларига жойлаштиришга қаратилган бўлиб, дунё хамжамийятини чалғитиш мақсадида, НАТОни Покистон билан аразлаштириб, гўёки Ўзбек темир йўли орқали чиқиб кетишидан бошқа иложиси қолмагандек кўрсатишдан иборат эди.
Лекин бу режа, Путинни призидентликка қайтиши Россияни минтакадаги таъсир даражасини ҳам кучайтира бошлаганлигидан, секин аста барбот бўла бошлади.
Аммо АҚШнинг бу режасини ўзгариши, яъни ( в ) планига ўтиб Покистон билан яна алоқани тиклаб, Ўрта осиёга хоссатан Ўзбекистонга мухтожлиги бартараф этиладиган бўлса, АҚШ Ўзбекистонга нисбатан ўта адовватли муносабатларни бошлайди.
Ўзбекистон Ўрта осиёнинг юраги ҳисобланганидан, у ерда уюштирилиши кутилаётган ҳар қанақанги парокандалик, бутун минтақага таъсир ўтказмай қўймайди.