Россияда Путинни қувватга қайтиши, Марказий Осиёда кескинликларни кучайтира бошлади

602
0

Туркистон: 

Куфрга алоқадор матбуотларга эътибор қаратилса, Путинни минтақага эътибори ортгани сари, Ғарбнинг эътибори ҳам тоборо кучайиб бормоқда. Бу эса, охир оқибат яхшилик олиб келмаслиги аниқ

Путин Ўрта Осиё давлатларини, ўз манфаатлари сари торта олаётгани, Каримовга нисбатан АҚШнинг ғазабини ортириб, унга нисбатан сиёсий ва информацион хужумлар уюштиришига сабаб бўлмоқда.

Бу минтақаларни ўзининг томорқаси деб ҳисоблаган Путиннинг Тошкентга ташрифидан, Ўзбекистон ва Тожигтистонни АҚШ томонидан олиб борилаётган, Афғонистондан чиқиш амалиёти ва шу вақтда пайдо бўлиши мумкин бўлган вазийятларни вахимали қилиб кўрсатиб, аслида шу давлатларга харбий қувватларини жойлаштирмоқчи эканлигидан хавотирга солмоқда.

Шундан келиб чиқиб Путиннинг ташрифи, АҚШ режаси учун қўл келадиган, минтақада кескинликни келтириб чиқараётган Тожик Ўзбек алоқаларини юмшатишга, балки имкон қадар шу ишни амалга ошираётиб, минтақадаги Россиянинг сиёсий ва харбий иштирокини ривожлантиришга қаратилади.

Бунга жавобан АҚШ, минтақадаги авторитар режимларнинг, етакчи диктаторларига нисбатан, қўл остидаги халқаро ташкилот, инсон ҳуқуқига алоқадор резолюцияларни ва бутун матбуот тизимини ишга солиб, олдига қўйган мақсадларига эришишга интилади.

Бу вазийятнинг ўта хавфлилиги шундаки, бу икки катта давлат ўз мақсадлари йўлида, бизларни устимизда хеч нарсадан тоймайдилар. Ҳатто минтақада жуда катта нотинчликлар келтириб чиқаришлари ҳам мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here