“Толибон” Афғонистон ҳукумати билан ярашувни узайтиришдан бош тортди

515
0

“Толибон” Афғонистон ҳукумати билан ярашувни узайтиришдан бош тортди

“Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишувини узайтиришдан бош тортди. “Биз ярашувни узайтиришни режалаштирмаяпмиз. У бугун тугайди”, деб маълум қилган 17 июнда “Толибон” вакили Сабиҳулла Мужоҳид.

 16 июнда Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи тугаши ва Рамазон ҳайити нишонланиши муносабати билан жорий қилинган ярашув узайтирилишини маълум қилганди. Афғонистон ҳукумати ярашувни 11 июндан 19 июнгача амал қилишини белгилаганди. Ўз навбатида “Толибон” ҳайитнинг дастлабки 3 куни – 15 июндан 17 июнгача ўз жангариларини ярашувга амал қилишга чақирган. Бу вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб афғон аскарлари, толиблар ва тинч аҳолининг учрашувлари бўлиб ўтган.

 Бироқ, хабарда айтилишича, Рамазон ҳайити кўнгилхирасизлик ўтмади. 16 июнда Нангарҳор вилоятидаги Жалолобод шаҳрида автомобилнинг портлатилиши оқибатида 36 киши ҳалок бўлган, 65 киши жароҳат олган. Жабрланганлар орасида афғон ҳарбийлари ва тинч аҳоли қаторида толиблар ҳам бўлган. Портлатилган машина ёнида афғон ҳарбийлари ва толиблар учрашуви ўтаётган бўлган.

 Шунингдек, 17 июнда шаҳарда яна бир теракт амалга оширилди. Унинг оқибатида 32 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳат олган. Худкуш ҳужумчи вилоят губернатори идораси яқинида ҳайит байрамини нишонлаётган оломон орасида ўзини портлатган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here