Фарғонада пластик карточкалар етишмаяпти

682
0

Фарғонада Халқ банкининг пластик карточкалари етишмаётгани боис одамлар 4-5 киши бўлиб битта карточкадан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Беш кишига битта пластик карта

Фарғонада пластик карточкалар етишмовчилиги муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Пенсионерлар, икки ёшгача бўлган болалари учун нафақа оладиган ҳамда кам таъминлангани учун давлатдан моддий кўмак оладиган оилаларга нафақа пулларини берадиган Халқ банки бўлимлари аҳолини пластик карточкалар билан тегишли тарзда таъминлай олмаяпти.

Бу ҳақда Фарғона шаҳри 18-сонли Истиқлол маҳалласида яшовчилар Озодликка маълум қилди.

Ушбу маҳалла фуқароси Гулҳаё Бобожоновага кўра, одамлар 5-6 киши бўлиб битта карточкадан фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

– Ўзим ҳам болаларимга нафақа пули оламан 16 ёшгача бўлган. Халқ банки пластик карточкалари етишмаслиги туфайли фуқароларимизга пластик карточкаларни, иккита-учта-тўртта одам битта пластик карточкадан фойдаланишга мажбур. Фуқароларимиз қийналаяпти. Битта одамнинг шахсий пластик карточкаси бўлса, хоҳлаган вақтида уни ишлатиши мумкин. Лекин фуқаролар пластик карточкани беш-олтита бўлиб ишлатаяпти мажбурликдан. Ҳозир мана мен пластик карточкага пулимни туширдим. Мен ишлатиб бўлганимдан кейин қўшнимга бераман тушириб олгин деб. ҳамма шунақа қилиб, пластик карточкаси бор ақлникига тушириб олаяпти,- дейди Гулҳаё Бобожонова.

Ўзини Наргиза деб таништирган Фарғоналик 25 ёшли аёлнинг Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда айтишича, унинг ҳам пластик карточкаси йўқ.

“Мен қўшни аёлдан илтимос қилиб унинг карточкасидан фойдаланиб келаётган эдим. Орамизда озгина келишмовчилик ўтгач бошқа пластик карточкаси бор таниш топа олмадим. ҳозир боламга оладиган нафақа пулини эримнинг Миллий банкдаги карточкасига ўтказамиз. Лекин пулни ечаётганда маълум фоизини олиб қолишади”, дейди Наргиза.

Туркистон: Пул, инсоннинг қилган меҳнатининг эвазига олинадиган хаққини, бошқа ўзи учун истеъмол қилиши лозим бўлган нарсалар ёки хизматларга айрибошлашини енгиллатиш учун, нарса ва хизматларнинг нархини белгилаб берадиган ўлчов миқёсидир.

Ўзбекистонда тадбиқ қилинаётган пластик карта системаси, давлатга ёки маълум бир гурух томонидан бошқариладиган банклар томонидан олиб борилади. Манфаатлари эса, бу тизимда айтайлик халқ банкидаги маълум миқдордаги пуллардан бир вақтнинг ўзида икки марта фойдаланиш имконини беради. Улар ўша халқнинг мехнатидан тушадиган ва уларнинг нафақаларига ажратилаётган ҳақиқий пулларини, маълум процентлар эвазига катта корхоналарга бериб, худди ўша пулларнинг муқобилида асли пул хисобланмайдиган пластик карталарни, жамийятнинг заиф қатламига давлат босими остида тиқиштирадилар.

Шунинг билан улар, халқнинг ўзаро муомилаларида жуда катта муаммолар пайдо қилмоқдалар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here