Яман қўшини исломчилар билан жанглар олиб бормоқда

470
0

Туркистон:

Мамлакат қуролли кучлари вакиллари берган маълумотга кўра, Яманнинг жанубий – Ғарбида чоршанба куни ҳукумат қўшинлари билан жангарилар орасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 20 Ғарбий ва 7 жангари ҳалок бўлган, хабар қилади ИТАР-ТАСС.

 Абён вилоятининг Джурра шахри ёнида ҳукумат қўшинлари бўлинмаси “Ал-қоида” тизимини қўллаган “Ансор аш-шариа” исломчи гурухи пистирмасига дуч келди.

 Бундай тўқнашувлар бу ерда бир неча кундан бери давом этиб келмоқда. Аввалроқ, Джурра шахри учун бўлган жангларда 5 яман Ғарбийси ва 11 жангари ўлдирилган. Абён вилоятининг маъмурий маркази Зинжибар шахри ёнида “Ансор аш-шариа” пистирмадан туриб қилган ҳужуми чоғида эса 3 Ғарбий ҳалок бўлган.

 Яман ҳукуматининг таъкидлашича, улар Зинжибар шахри устидан назоратни тўлиғинча қайта тиклашга эришишган. Бу шахарни ўтган йили бахорда “Ал-қоида” гурухи эгаллаб олган эди, эслатиб ўтади манба.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here