Мароккода ҳукуматга қарши норозилик чиқишлари ўтмоқда

349
0

 

Туркистон:

Якшанба куни Марокконинг Касабланка шахри кўчаларига ўн минглаган одамлар мамлакат бош вазири Абдулилоҳ Бенкироннинг сиёсатига қарши норозилик намоишига қатнашишлик учун чиқди, маълум қилади Франс Пресс агентлиги.

 Агентлик мухбирининг хабарига кўра, одамлар турмушнинг “тоборо ночорлашиб бораётган ижтимоий шароитларига“ қарши норозилик билдирмоқда.

 Франс Пресс маълумотига кўра, 2011 йил ноябр ойида ҳокимиятга Бенкирон келгандан буён, унинг вазирлар идораси сиёсатига қарши бу энг йирик намоиш.

 Бир қатор араб мамлакатларида 2011 йили юз берган ходисалар тўлқини таъсирида Мароккода ҳам бошланган намоишлардан сўнг, бу мамлакатда, қирол Муқаммад VI салоҳиятини кўп жиҳатдан чеклаб қўйган, конституцион ислоҳотлар бўлиб ўтди. Шундан сўнг Мароккода сайловлар ўтказилиб, бу сайловларда Бенкирон етакчилик қилган “Адолат ва тараққиёт” исломий партияси ғолиб бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here