Толибон “ИД” билан жанг қилишдан бош тортди

818
0

Толибон “ИД” билан жанг қилишдан бош тортди

Афғонистондаги Толибон етакчиси Хайбатулла Охунзода ташкилот аъзоларига, ҳаракатлар “умумий мақсадлар” эга эканлиги сабабли “Ислом давлати” жангарилари билан тўқнашувларни тўхтатиш, ҳақида буюруқ берган. Бу ҳақида 1TV News телеканалига асосланиб “lenta.ru” хабар қилди.

Телеканалнинг хавфсизлик хизматидаги манбаларининг қайд этишича, буюруқ бундан 10 кунча олдин, Охунзоданинг мамлакат жанубидаги Хилманд вилоятига жангарилар бошчилари билан учрашиш учун келганида берилган.

2015-йилнинг апрел ойида “Ислом давлати” ва “Толибон” ташкилоти бир-бирига қарши жиҳод эълон қилишгани маълум бўлган эди. Икки ташкилот ўртасидаги зиддият “ИД” етакчиси Абу Бакр Боғдодий “Толибон” асосчиси мулла Умарни “на маънавий, на сиёсий ишончга лойиқ бўлмаган аҳмоқ ва саводсиз ҳарбий етакчи”, деб атаганидан сўнг бошланган эди. Бунга жавобан “Толибон” етакчиси “ташкилот аъзоларининг ҳеч бири “ИД” байроғи остига кирмайди ва “ИД” байроқлари Афғонистон заминида ҳеч қачон пайдо бўлмайди”, деган эди.

Туркистон: 

Халқаро сиёсатда етакчи давлатлар ёки умумий куфр бошқарув системаси, мусулмонлардан иборат исломий жамоалардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга  бор имкониятлари билан ҳаракат олиб боришади. Гоҳида уларнинг бу ҳаракатлари умумий равишда Ислом мафкурасига карши қаратилган бўлса, гоҳида эса бундан етакчи давлатларнинг ҳар бирининг алоҳида ўзларига хос манфаатлари кўзланган бўлади. Ҳар икки ҳолатда ҳам улар мусулмонлар сиёсий ва мабдаъий жиҳатдан Исломни заиф тушунишлари оқибатида келиб чиққан мақсадсиз робиталар билан ўралашиб қолишганидан фойдаланишади. Масалан мусулмонлар Исломларини бирор худудий чеклаб олиш билан ватанпарварлик робитасига чекланиб олишади. Ундан ҳам тубанлашиш оқибатида миллий исломий робитани илгари сура бошлашади! Оқибатда куфр системаси уларни ўз доомига тортиб олиб кириб кетади! Сўнг бу жамоалар “Исломни ҳаётга қайтариш” деган олий мақсадларидан узоқлашиб, куфр найрангларига алданган ҳолда бир бирларига карши ҳудуд талашиб уруш бошлашади. Куфрнинг бу услубни қўллаганига биз Сурия ва Ироқда яққол гувоҳ бўлдик!

“ИД”  ташкилоти Ироқ ва Сурияда куфр олами учун жуда катта имкониятлар яратиб берди. Бу ҳеч кимга сир бўлмаган ҳақиқатдир! Яъни “ИД” етакчилари Исломни рўёбга чиқаришни даъво қилиб, холис мусулмонларни қалбаки байроқлари остига йиғиб берди. Сўнг исломий инқилобий ҳаракатларга қарши Суриядан ҳудуд талашиш фитнасини пайдо қилиб, Асаднинг куфр режимига қўл келадиган манфаатли ҳаракатларни амалга оширди. Куфр олами ҳозирда Суриядаги услубини Авғонистонда яна бир бор қўлламоқчи бўляпти.

Толибоннинг урушдан бош тортиши исломий сиёсий тушунчаларидан келиб чиққан бўлса, олқишга лойиқ бўлар эди! Негаки ҳар қандай моддий ҳаракат асосан у ўз биродарларига қарши қаратилган бўлса, албатта куфрга манфаат олиб келади!

Шунинг учун ҳар бир мусулмон, у ўз юртини кофирдан ҳимоя қилаётган мужоҳид бўладими, халқни даволаётган шифокор бўладими, фарқи йўқ, албатта унинг исломий мафкуравий тушунчалари тиниқ бўлиши вожиб! Фақат шундагина у мусулмон кофир билан муомила чегарасини ва шаръий шартларини ўрганади ва шу ҳудуддан туриб куфр олами ёки жамоа ва шахслар билан  исломий муомала қила бошлайди! Яъни мусулмон ким ва қандай иш ҳаракат олиб боришидан қатъий назар, Исломни мабдаъ (ўз тузумига эга бўлган ақлий ақида) деб тушуниши ва шу тушунчаси асосидан туриб ҳар бир иш ҳаракатини йўналтириши вожиб! Фақат шундагина куфр мусулмонни чалғита олмайди!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here