АДЛ Сурия Мухолифатига ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди

520
0

adl

26 март куни Араб Давлатлари Лигаси (АДЛ) Дохада ўтган саммитда араб давлатларининг Сурияда ҳаракат қилаётган исёнчиларга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи ҳақида қайд қилган баёнот қабул қилди.

Ҳужжатда айтилишича, “АДЛ таркибига кирган ҳар бир давлат ўз хоҳишига биноан Сурия халқининг ҳамда Сурия Озод Армиясининг қаршилик ҳаракатларини қўллаб қувватлаш мақсадида мудофаа воситаларини, шу жумладан ҳарбий анжомларни ҳам, етказиб бериш ҳуқуқига эга”. Аммо, ҳужжатда айнан қайси турдаги ҳарбий анжомлар ҳақида сўз кетаётгани аниқланмаган.

24 март куни АДЛ аъзо-давлатлари ташқи ишлар министрлари Қатарнинг ушбу ташкилотдаги Дамашқнинг ўнини Сурия мухолифатига тақдим қилиш ҳақидаги таклифини маъқуллашган. Бу таклифга Жазоир ва Ироқ ташқи ишлар министрлари қарши чиққан. Суриянинг АДЛ аъзолиги мамлакатда ҳарбий низо бошлангандан бир неча ой кейин, 2011 йилнинг ноябр ойида тўхтатилган эди.

Саммитда бир йилдан ортиқ вақтдан бери бўш турган Башар Асад ўрнини Миллий коалиция етакчиси Аҳмад Муоз ал-Хотиб эгаллади.

Аввалроқ ал-Хаттоб истефога кетиши ҳақида бёнот берган эди. Бироқ, мухолифат унинг истефосини қабул қилмади. Шунингдек, мухолифатдан кўпчилик, биринчи навбатда, Сурия Озод Армияси, бир неча кун аввал сайланган Ҳасан Хиттонинг премер-министрлигини ҳам тан олмади. Бироқ, шунга қарамай у мухолифатнинг Қатардаги вакиллари таркибига кирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here