Сурия: Ҳоула шаҳридаги қирғин дунё бўйлаб қораланмоқда

355
0

Ғарб мамлакатлари Суриянинг Ҳоула шаҳридаги қирғинни қоралаб чиқишмоқда. Ҳодиса юзасидан дунё бўйлаб ғазаб ортаркан, қўшма Штатлар Президент ал-Ассаднинг “қотиллик асосидаги бошқаруви”га барҳам беришга чақирган.

Оврўпо Иттифоқи, Араб Лигаси, Франция, Британия ва Олмония ҳам ҳодисадан дАҚШатга тушганларини баён қилишган ва Ассад тузумига босимларни кучайтиришга чақиришган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса, аҳоли яшайдиган жойларда оғир қуроллардан фойдаланмасликни талаб қилган.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Хейгнинг айтишича, улар иттифоқчилар билан бу амалларга халқаро миқёсда “қаттиқ жавоб” бериш масаласини маслаҳат қилишмоқда. Айни пайтда Хавфсизлик Кенгаши фавқулодда йиғин ўтказишга чақирилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Суриядаги кузатув ҳайъати раҳбари Роберт Мууд Ҳоулада 90 дан ортиқ одам ўлдирилганини тасдиқлаган ва ҳодисани кечириб бўлмас дея таърифлаган.

“Бугун эрталаб ҳайъатимиз ўша ерда эди. Улар қайтиб менга ҳисоб беришди ва биз ўлдирилган 32 нафар 10 ёшдан кичик бола, бунга қўшимча тахминан 60 га яқин катта ёшдаги одам санаб чиқилганини тасдиғлашимиз мумкин. Кузатувчилар, шунингдек, кичик ва оғир қуроллар, танкларни аҳоли жойларида қўллашнинг оқибатларини кўздан кечиришган”, дейди Роберт Мууд.

Туркистон: БМТнинг талабларига эътибор беринг, оғир қуроллардан фойдаланмасликларини талаб қилмоқда, қолган қуроллар биланчи?

Демак улар Сурияда тинчликни ўрнатишни эмас, балки урушни услуб ва кетувини назорат қилиб туришни мақсад қилишган.

Улар ҳатто бўлаётган ҳодисаларни суратга олишга, ёки бирор бир шу ишни амалга ошириши мумкин бўлган матбуотчилар вакилларини ўз химояларига олишга ҳам қувватлари етмайди.

Тўғрироғи, уларнинг ўзи ҳам Суриядаги ўзгаришларни дунё мусулмонлари учун очилиб кетишидан хавотирдалар. Негаки уларнинг олиб бораётган махфий миссиялари, мусулмонлар учун Асаднинг режими кўрсатаётган зиёнидан кам эмас.

БМТ комиссарларини таъсир қувватлари шунчалик заифки, улар Сурияга кирганларидан буён, Асад режими ҳатто ўзини ишончлироқ сеза бошлади. Ташқи давлатлар Сурияга куролларини очиқчасига сотишда давом этмоқдалар.

Буларнинг иштирокидан мақсадлари, вазийятга қараб урушни ривожлантиришга қаратилмоқда. Фақат вазийят уларнинг манфаатларига мос келганидагина урушни тўхтатишга ҳаракат қила бошлайдилар.

 Шу манфаатлари йўлида, ҳатто юқоридаги каби хунрезликларни мусулмонларнинг туйғуларини қўзиш мақсадида, ўзлари уюштиришлари ҳам мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here