Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шахс – ҳаёт ҳақидаги фикрлардан иборат–ақлияти ва бу фикрлар асосида вужудга келган майллардан иборат–нафсияти бўлган инсондир.

Жамоат – бир қанча шахсларнинг бир жойда тўпланишидир.

Жамият – одамлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлар мажмуасидир.

Халқ – ўзларига тегишли насаблари ёки яшаб турган ерлари асосида бирлашган одамлар мажмуасидир.

Уммат – ҳаёт низоми балқиб чиқадиган ақида боғлаб турадиган инсонлар мажмуидир. Яъни бир эркак ва аёлдан келиб чиққан, фикрий, узвий ва жисмоний қувватлари бир-биридан фарқ қиладиган, ўлчов, тушунча, қаноатлари ва уларни ижро қилиш услублари ҳилма-ҳил ва мураккаб бўлишига қарамасдан, аслий фикрлар ҳукмронлик қиладиганган ижтимоий вужуддир

Давлат – уммат қабул қилган тушунча, ўлчов ва қаноатлар мажмуасини умматга татбиқ қилувчи ижроий вужуддир.

Салтанат – одамлар ўртасидаги алоқаларни мажбурий тарзда бошқаришдир.

Султон – шариъат томонидан одамларни бошқриш ҳуқуқи берилган шаҳсдир.

Ҳукмрон, кучли гуруҳ – сиёсатчилар, сиёсий таъсирга эга бўлган партия ва уюшмалар мажмуасидир.

Ҳизб – бир ҳил тушунча, ўлчов ва қаноатларни ўзида мужассам этган,
муайян ақида ва шу ақидага хос сақофат асосида бирлашган одамлар жамоасидан иборат фикрий вужуддир.

 

Жамият ва жамиятга кириш.

– Одамлар ўртасидаги доимий алоқалар жамоатни жамиятга айлантиради.

 

21-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37