Исроил турли ташвиқотлар билан бошқа ерда яшаётган яҳудийларни Фаластин тупроқларига жойлаштирмоқчи. Яҳуд вужуди хусусан Францияда ҳаёт кечираётган яҳудийларни Фаластинга олиб келиш пайида.
Сионист матбуот манбалари Франция фуқароси бўлган яҳудийларни босиб олинган Фаластин тупроқларига олиб келиш учун режа тузилаётганлигини маълум қилди. Яҳуд газеталаридан бири “Маориф” газетаси ўтган сонида Исроил ҳукумати Франция фуқароси бўлган минглаган яҳудийларни Фаластин тупроқларига олиб келиш учун тайёрланган режани амалга ошириши кутилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Газетанинг ёзишича, бу режа Исроил ва Франция ҳукуматлари тарафидан иқтисодий дастакланиши кутилмоқда.
Газета сўнгги йилларда минглаган яҳудийлар яҳуд қўл остидаги Фаластин тўпроқларидан Америка, Канада, Британия ва бошқа европа давлатларига кўчиб кетаётганлигига эътиборни тортар экан, шу сабабли камайиб бораётган яҳудий фуқаролар сонини кўпайтириш учун Исроил ҳукумати Франциядаги яҳудийларни келаси йилнинг илк тўрт ойда Фаластин тупроқларига олиб келиш учун қўл урганлигига диққатни тортди.
Қуддуснинг машҳур хохомларидан бири Нир Бен-Арци ҳафталик маърузасида бутун олам 2014 йилда инқирозга учраб, ер юзидаги барча инсонлар ҳалокатга йўлиқишига ишора қилди. Хохомга кўра бу ҳалокатдан фақат Исроилда яшаётган яҳудийларгина омон қолади. Хохом бутун оламда инсониятни ҳалок қиладиган зилзила, қорли бўрон, тинимсиз намойишлар ва ўлим нисбатининг ортишини изоҳлар экан, буларнинг барчаси дунёнинг ҳалокатга юз тутаётганидан дарак эканлигини қўшимча қилди.
Шунингдек хохом дунё яҳудийлари жонларини бу ҳалокатдан қутқариш учун Исроилга кўчиб келиши лозимлигини таъкидлади.
Дунёнинг турли ўлкаларидан олиб келиниб, яҳудлар қўл остидаги Фаластин тупроқларига жолаштирилган яҳуд фуқароларининг муаммолари билан шуғулланган комиссияларнинг амалга оширган тадқиқотлари натижасида аниқланишича, бир қанча яҳудийлар Фаластин тупроқларида яшашни истамайди. Бу комиссияларнинг баҳс мунозараларидан сўнгги тавсияларига кўра, уларни босиб олинган тупроқларга тутиб туриш учун яшаш шароитларини яхшилаш, уй, иш ва бошқа имкониятларни кучайтириш лозим.