Яна 8 киши отиб ўлдирилди

524
0

images (7)

Шарқий Туркистонда Хитой ҳукуматининг мусулмон уйғурларга нисбатан аёвсиз зулми давом этмоқда.

Хитой давлатига қарам бўлган уйғуристон (Шарқий Туркистон) минтақасида Хитой полицияси 8 кишини отиб ўлдирди.

Хитойнинг расмий “Тяншан” ахборот агентлиги 30 декабр тонгда уйғур миллатига мансуб 9 киши қўлларида пичоқ ва болта каби қуроллар билан Қашғарнинг Ёркент бўлгаси полиция марказига ҳужум қилганлиги ҳақида хабар тарқатди. Акентликка кўра, ҳавфсизлик кучлари бу тўққиз кишидан 8 тасини отиб ўлдирган, 1 кишини тириклайин қўлга олган.

Ўлдирилган кишиларнинг кимлиги ва нима сабабдан ҳужум уюштирганлиги ҳақида маълумот берилмаган бўлса ҳам, ҳодиса юзасидан кенг тармоқли тергов бошлаганлигини билдирилди.

2013 йил декабр ойи бошида полиция Қашғар яқинида маҳаллий аҳоли билан тўқнашиб 14 кишини отиб ўлдирган эди.

Хитой ҳукумати Уйғур мусулмонларини отиб ўлдирар экан, уларни бўлгинчиликда ва ҳукуматга қарши хуружларда айблаб келади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Цин Ган Пекинда журналистларга интервью бериб, Хитой ҳозирда 3 ёвуз куч, яъни “терроризм”, “экстремизм” ва “бўлгинчилик” рупасида турганлигини таъкидлади.

“Бу ҳужум бизнинг жамиятимизга қарши бўлган “уч кучнинг” мавжудлигини тасдиқлайди. Улар бизнинг давлатимиз, халқларимиз ва инсонларнинг мол-мулкига жиддий хавф туғдираётганларини кўрсатади. Хитой ҳукумати уларга қарши қонунлар доирасида қаттиқ зарба беради”, деди Цин Ган.

Аммо уйғур фаоллари Хитой ҳукуматини ўз зулмини оқлаш учун террор хавфини бўрттириб кўрсатишда айблаб келади. Уларнинг айтишича, ҳеч қанақанги полиция идорасига ҳужум қилинмаган. Балки, Хитой полициясига арз-додини айтиш учун борган тинч уйғур мусулмонларни отиб ташланган. Қуролланган Хитой соқчиларига пичоқ ва болталар билан ҳужум қилиш ҳеч қандай ақлга сиғмаслигини таъкидлайди фаоллар.

“Хитой ҳукумати ўз норозилигини тинч йўл билан изҳор қилишга уринаётган уйғурлар ҳаракатини қурол йўли билан бостирмоқда”, – дейди уйғур фаолларидан бири Тўлқин Исо ББСга берган интервьюсида.

Ўтган йилнинг ўзида Шинжонда юз берган ҳодисаларда Хитой ҳукумати 100дан ортиқ одамни ўлдирди.

 Туркистон: Маълумки Хитой дунёда ягона коммунистик тузум билан капиталистик иқтисод системасини татбиқ қилаётган давлат. Натижада бир қатор муаммолар пайдо бўлди. Улар сиёсий ва иқтисодий муаммолар бўлиб, шу даражада жиддийки ҳатто дунё иқтисодига таъсир кўрсатиши ҳам мумкин. Хитой жаҳон бозорини Европа стандарти асосидаги давлатлардан ҳимоя қилиш йўлида, ишчи кучини ўта паст стандартларда ушлашга мажбур бўлди. Натижада давлат тақсимотни капиталистик системага мувофиқ бозор эркинлигига ташлаб қўйганлигидан, табиий суратда йирик капиталистлар келиб чиқди. Жамиятда бойлар билан қашшоқлар ўртасида жиддий жарлик пайдо бўлди. Бу эса, халқаро сиёсатда Хитойга қарши рақибларига қўл келиши мумкин бўлган холатни юзага калтирди. Чунки капиталистлар жаҳон иқтисодий системаларига боғланишганидан, халқаро система уларга осон таъсир ўтказа олади. Хитой комунистик партияси сиёсатдаги таъсир қувватини янада кучайтиришни ихтиёр қилди. Бунинг учун Хитой хам, бутун куфр олами қўллайдиган мусулмонларни ваҳима қилиб ўз жамиятини сезгирликка чақириб олиш ортидан режимларни кучайтириш йўлини танлади. Уларнинг мусулмонларни қатл қилишда, очиқ ошкор ва ваҳимали тусда олиб боришаяати. Қатллар сабабларининг беўхшовлиги эса, мусулмонлар томонидан табиий қаршиликлар яъни провокацияларга юравермаётганлари, қатлиомлар сценарийлари ўзлари томонидан тузилаётгани сабаб бўлмоқда. Бу мусулмонларнинг ортида уларнинг қизиқчиликларини ҳимоя қиладиган, улардан хар бири учун ҳатто давлатлар аро муомалаларни узиб ташлаш ёки жиход қилишгача борадиган қувватни яъни Халифалик давлатини йўқлиги сабаб бўлмоқда. Мисол: Америка граждани хатто очиқ Хитойга қарши провокация олиб борганда ҳам унга ҳатто қаттиқроқ муомила қилишга ҳам журъат қила олмайди. 

Абдураззоқ:

u  u2 images (1) images (4)u3u1

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here