Ишғолчи яҳудий вужудининг Ливандаги ҳужумлари давом этмоқда
Ливанда кетма-кет икки кун, яъни 17-18 сентябрь кунлари пейжер ва бошқа қурилмаларнинг портлаши оқибатида 37 киши ҳалок бўлди, 3500 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди.
Хабарларга кўра, биринчи кунда пейжерларнинг портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Улар орасида бир неча ёш болалар ҳам бор. Ливаннинг БМТдаги вакилининг сўзларига кўра, қурилмалар мамлакатга келтирилишидан аввал қайта ишлаб чиқарилган. Американинг NYT агентлиги эса, (Исроил) учта халқаро пейжер компаниясини тузгани ва Ҳизбуллоҳга берилган қурилмаларда портловчи моддали батареялар борлиги ҳақида ёзди.
Ҳизбуллоҳнинг расмий вакили ўтган йили 5000 дона пейжерга буюртма берганини ва улар йил бошида мамлакатга кириб келганини маълум қилди.
(Исроил) армияси бу билан чекланиб қолмади. 19 сентябрь куни Ливан жанубидаги юзга яқин нуқталарга ҳужум уюштирди. “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насруллоҳ эса, бу ҳужумларнинг жавоби шиддатли бўлишини ва Ғазодаги уруш тўхтамагунча Ливан чегарасидаги уруш тўхтамаслигини такрорлади.
Изоҳ:
Маълумки, яҳудий вужудининг раҳбари Нетаняху АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларини кўрмагунча ҳар турли баҳоналар билан Ғазодаги урушни давом эттиради. У яҳудий вужудига Байден маъмуриятидан ҳам кўпроқ ёрдам берадиган республикачиларнинг ҳокимиятга келишини орзу қилмоқда. Нетаняху Вашингтонга қилган сафари чоғида Трамп билан учрашиб, Конгрессдаги республикачилардан тўлиқ дастак олган эди. Шунинг учун Нетаняху АҚШ сайловлари натижалари маълум бўлгунга қадар қўлидан келганини қилмоқда. Бундан ташқари, яҳудий ҳукуматига қарши ички норозиликларни бостириш учун Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумлар муҳим аҳамиятга эга.
Афсуски, Фаластин атрофидаги ва бошқа мусулмон давлатларининг сукунатлари ва хиёнатлари яҳудий ҳукуматини янада жасоратлантирмоқда. Аслини олганда, яҳудий вужуди жанг қилиб, ғалаба қозона оладиган халқ эмас. Аксинча, Аллоҳ Таоло Ўз оятида уларни бундай сифатлаган:
﴿لَنْ يَضُرُّوكُمْ إِلَّا أَذًى وَإِنْ يُقَاتِلُوكُمْ يُوَلُّوكُمُ الْأَدْبَارَ ثُمَّ لَا يُنْصَرُونَ﴾
“Улар сизларга озор беришдан бошқа ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Агар сизлар билан урушсалар, кетларига қараб қочадилар. Сўнгра уларга (ҳеч ким томонидан) ёрдам берилмайди”. [3:111]
Кўриб турганингиздек, яҳудийларга қарши курашаётган иймонли ёшларнинг сони кам ва қурол-яроғлари етарсиз бўлишига қарамай, яҳудий вужуди шу кунгача улар устидан ғалаба қозонолмади. Агар бутун мусулмон армияси ҳаракатга келса, яҳудийларнинг тақдири нима бўлиши маълум. Ҳатто барча мусулмон армиялари эмас, балки фақат Фаластин атрофидаги давлатларнинг армиялари ҳаракатга келса ҳам, бу вуджуд йўқ бўлиб кетиши аниқ. Демак, муаммо Ислом қўшинларини казармаларга қамаб турган режимларда экан. Бу малай ҳукмдорлар мусулмонларнинг душмани бўлган кофирларга фидойилик билан хизмат қилмоқда. Бироқ холис мусулмонларнинг саъй-ҳаракатлари яҳудий босқинчиларнинг жиноятларига чек қўйиб, Аллоҳнинг ёрдами билан ғалаба қозониши шубҳасиздир.
Бухорий Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилади:
«تُقَاتِلُكُمُ الْيَهُودُ فَتُسَلَّطُونَ عَلَيْهِمْ»
“Яҳудийлар сизларга қарши жанг қиладилар. Шундан сўнг Аллоҳ сизларни улар устидан ғолиб қилади”.
Нурдин Асаналиев