Зараркунанда ҳукмдорларни йўлдан олиб ташлаш

212
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Зараркунанда ҳукмдорларни йўлдан олиб ташлаш

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Ибн Ҳажар ал-Асқалонийнинг “Фатҳ ул-Борий – шарҳи Саҳиҳи ул-Бухорий” асарида “Зарардан халос бўлиш” бобида шундай дейилади:

وقال همام عن أبي هريرة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم يميط الأذى عن الطريق صدقة.

Ҳамам Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қиладилар: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Йўлдан зарарли нарсаларни олиб ташлаш садақадир”, дедилар.

Азиз биродарлар!

Дарҳақиқат Ислом ҳаётнинг барча соҳаларида гўзал одоб-ахлоққа чорлайди. Шунинг учун мусулмон киши йўлда зарар етказадиган бирор нарсани кўрса, уни олиб ташлайди. Ёмонликка чорловчи бирор нарсага дуч келса, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаради. Агар у ёрдам талаб қиладиган вазиятга гувоҳ бўлса, шунга мувофиқ ҳаракат қилади. Ислом мана шундай бизга ҳаётнинг ҳар бир жабҳасини ўргатган.

Эй мусулмонлар!

Биз йўлдан зарарни олиб ташлаш ҳақида гапирар эканмиз, нега мусулмонлар ва уларнинг ҳаётига зарар етказаётган ҳукмдорларни йўлдан олиб ташлаш ҳақида гапирмаймиз. Бу умматнинг қонини, ор-номусини тўкаётган раҳбарлардан кўра зарарлироқ нарса борми?! Уларнинг Умматга нисбатан қилаётган хиёнати инсоният тарихида ҳеч қачон кўрилмаган. Уларнинг уятсизликлари ҳам шударажага етдики, ўзларининг бу хиёнатларини мусулмонлар узоқ давр гувоҳ бўлмаган имтиёз деб биладилар. Шунинг учун, йўлдан олиб ташланиши керак бўлган энг катта зараркунандалар, аслида ана ўша ҳукмдорлардир.

Эй мусулмонлар! Келинг, уларни йўлдан олиб ташлаш учун самимий ҳаракат қилаётганларга ёрдам беринг. Қуръон ва Суннатни амалда жорий қилиш учун байъат берадиган, хоинларнинг қўлидан ҳокимиятни олиб, осойишталикнинг энг юқори даражаларига олиб чиқадиган Халифани тиклаш учун ҳаракат қилинг.

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошига тушган балолардан қутқарувчи Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин…

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

14 Робиул-аввал, 1446ҳ йил.

17 Сентябр,           2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here