Украин қари подполковниги тарихни қайтармоқчи

525
0

original

Украина пойтахти Киевда бир неча минг ихтиёрлилар «Рус-украин ихтиёрлилар корпуси» сафига ёзилиб олишди. Мазкур корпус ислом мужоҳидларига қарши жанг қилгани Сурияга жўнаб кетади. Бу ҳақда ихтиёрлилар корпуси ташкил қилиш ташаббускори украин жосуслик хизмати ветерани подполковник Сергей Разумовский баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, арафада оммавий ахборот воситаларида чоп этилган кўнгиллилар отрядига қўшилишлик ҳақидаги чақириқ катта муваффақиятга эга бўлган. “Бизларда бамисоли бўрон. Барча электрон воситаларимиз Корпусга ёзилишни хоҳлаган ихтиёрлилар мурожаатлари билан тўлиб тошган. Асосан Россиядан, Беларуссиядан ва ҳаттоки Молдавиядан ҳам”, – белгилади у.

“Расмий ҳукуматдан ҳеч қандай муносабат билдирилмади. Украин ҳукуматига бари бир”, – деди ветеран.

“Сурияга боришлик учун ёзилаётган кўнгиллилар мисоли қачонлардир турк зулмидан халос қилгани Россия Империясининг Болгарияда курашда иштирок этганига ўхшайди, – таққослади Разумовский. – Ўшанда Болгарияни турклар қонга ботираётганда Россиянинг барча тарафларидан кўнгиллилар кела бошлади. Бу одамлар жангчиларга бериладиган емиш учун, медаллар учун, мукофотлар учун келишган эмас, православ динини ҳимоя қилиш учун оёққа турган эди”.

“Рус ва украин тинчлик поспонлари Яқин Шарқда юз бераётган тўс-тўпалонда ҳал қилувчи ролни ўйнаб беришлари мумкин”, – қўшиб қўйди подполковник.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here