Қироличанинг ўлими энг кўп Ислом ўлкаларининг раҳбарларини қайғуга солди

113
0

Қироличанинг ўлими энг кўп Ислом ўлкаларининг раҳбарларини қайғуга солди

Англия қироличаси Елизавета IIнинг вафоти Ислом ўлкаларининг раҳбарларини қаттиқ қайғуга солди. Улар қироличанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиришар экан, ўз мамлакатларида мотам эълон қилишди. Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ 1 кунлик, Бирлашган Араб Амирликлари президенти Муҳаммад бин Зоид Ал-Наҳаён 3 кунлик, Баҳрайн қироли Ҳамид бин Исо Ал-Халифа 3 кунлик, Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ас-Сани 3 кунлик, Қувайт Вазирлар Кенгаши 3 кунлик, Ливан Вазирлар Кенгаши 3 кунлик, Онаси инглиз бўлган Иордания қироли Абдуллоҳ иккинчи эса, 7 кунлик мотам эълон қилди. Шунингдек, БАА, Баҳрайн, Қувайт, Ливан ва Уммонда мотам муносабати билан давлат байроқлари пастроққа туширилди.

Мазкур раҳбарлар Қироличага нисбатан дил сўзлари ва мақтовларини ҳам канда қилмади. БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ал-Наҳаён “Қиролича Елизавета II ҳазратлари яқин дўстимиз ва суюкли, ҳурматли раҳбар эди”, дея ҳамдардлик билдирди. Дубай амири Шайх Муҳаммад Бин Рашид Ал-Мактум “Қироличанинг буюк Британиядаги ажойиб хизмат муддати ва миссияси замонавий дунёмизда тенгсиздир”, дея дил изҳорини билдирди. Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ас-Сани “Қиролича Елизавета IIнинг вафоти билан дунё буюк инсоний рамздан ажралиб қолди” деди. Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ “Қиролича ҳазратлари Уммон ва буюк Британия ўртасидаги икки томонлама яқин муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшди. У Уммоннинг яқин дўсти эди”, деб таърифлади. Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон “Қиролича ҳазратлари тарихда абадий қоладиган етакчилик намунаси эди”, дея таъзия билдирди. Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сиси “Ўз мамлакатини ўнлаб йиллар давомида буюк донишмандлик билан бошқарган қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан Қироллик оиласи, Британия ҳукумати ва Буюк Британия халқига самимий ҳамдардлик билдираман” деди. Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос “Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг вафоти ҳақидаги хабарни катта қайғу билан қабул қилдик. У ўз умрини халқига хизмат қилишга бағишлади”, дея таъзия билдирди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған эса, “Қиролича Елизавета IIнинг вафоти ҳақидаги хабарни эшитиб чуқур қайғуга ботдим. Дўстимиз ва иттифоқдошимиз Британия ҳукумати, халқи ва қироллик оиласига чин қалбдан таъзия изҳор қиламан”, дея агар имкон топса таъзия маросимига иштирок этиш истагини билдирди.

Бу раҳбарлар Халифалик давлатини қулатишда бош ролни ўйнаган ва мусулмонларнинг бошига энг оғир кулфатлар солган мустамлакачи Англия қироличасининг вафотига қайғуришлари билан ўзларининг асл башараларини яна бир бор фош қилишди. Ваҳолангки, Қиролича Елизаветанинг биргина Қуръони Кримни «шайтоний оятлар» дея таърифлаган ҳамда Росул Bни ва у зотнинг покиза завжаларини ҳақоратлаган Салмон Рушдига «рицарлик» унвонини беришининг ўзи унинг кимлигини кўрсатиб турибди.

Сўнги 3 асрда Ислом дунёси қаерда хиёнатга учраган бўлса, унинг ортида албатта Англия қўли борлигини исботлашга ҳожат йўқ. Ўз “қалқон”ларидан ажралиб қолган Мусулмонларга қарши тарихдаги энг оғир қонли қирғинларни амалга оширган Британиянинг энг ёмон асоратларидан бири Муқаддас тупроққа яҳуд вужудини ўрнатиб қўйиш бўлди. Бугунги кунда Муслима оналар ўз фарзандларини эмизар эканлар, сут билан бирга инглизларнинг душманлиги ва улардан интиқом олишни фарзандларига сингдиришлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган Ҳизб ут-Таҳрирнинг асосчиси Тақийюддин Набаҳонийни Аллоҳ раҳматига олсин.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here